Таълимни бошқариш тизимида
ташкил қилинган янги бўғинлар қуйидаги вазифаларни амалга
ошириб бормоқда
:
таълим соҳасидаги қонунлар, меъѐрий ҳужжатларнинг
бажарилиш назоратини юритиш;
Педагогик инновацияларни амалиѐтга татбиқ этишнинг
ташкилий асосларини яратиш зарур. Бунинг учун:
Тўпла
Танла
Қўлла
Давлат таълим
стандартлари
Халқ таълими
ходимлари
малакасини
ошириш марказий
институти
Республика
таълим маркази
Вилоят малака
ошириш маркази
20
―Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури‖ни ҳаѐтга татбиқ этиш,
Давлат таълим стандартлари ва дастурлари бажарилишининг
мониторингини олиб бориш;
таълимни бошқариш маҳаллий органлари ва ўқув
муассасаларининг умумий ташкилий-педагогик ишлари қатори
педагогик инновацияларнинг самарадорлигини таҳлил қилиб бориш;
педагогик тажрибаларнинг боришини аналитик таҳлил қилиш,
умумлаштириш, оммалаштириш бўйича тавсиялар тайѐрлаш;
педагогик технологияларни кузатувчи, назорат қилувчи ва
жорий этувчиларни ўқув ишини ташкил қилиш шу масалага оид
семинарлар ўтказиш, тренинглар тайѐрлаш чораларини кўриш;
педагогик технологияларни ривожлантириш ҳақида тегишли
маълумотлар жамғармасини яратиш, таҳлил қилиш ва тартибга солиб
туриш.
Юқорида таъкидланганидек, Давлат таълим стандартлари- бу
ўқувчилар билим савиясининг минимал даражасини белгилайди, бу
даражадан юқори кўрсаткичларга эришиш учун маълум изланиш
ҳамда ташаббус лозим, педагогик инновацияларни яратиш, шунингдек,
уларни бошқариш авваламбор, ана шу долзарб вазифаларни ҳал
қилишга хизмат қилади.
3. Шу боисдан ҳам педагогик ииновацияларни излаб топиш.
ўрганиш, таҳлиллар остида энг кўп самара берадиганларини танлаб
олиш ва уларни амалиѐтда қўллаш тартибини белгилаб берадиган
тизимни яратиш мақсадга мувофиқдир. Фикримизча, бунинг учун,
инновациялар ҳақида аниқ маълумотлар жамғармасини яратиш зарур
бўлиб, буни шартли равишда инновацияларни «тўплаш» жараѐни деб
қабул қиламиз.
Инновацион янгиликларни тўпловчилар жадвалга кўра вазирлик
тизимида янги ташкил қилинган марказлар, жумладан, халқ таълими
ходимлари малакасини ошириш институти, барча таьлим муассасалари
раҳбарлари малакасини ошириш бўйича доимий ишловчи Республика
доимий курси қошидаги мониторинг маркази ва республика таълим
маркази асосий бўғин ҳисобланади. Мазкур ишларни бошқарувчи
Давлат таълим стандартлари мониторинги мактаб педагоглар
кенгашлари, метод бирлашмалари, туман, шаҳар халқ таълими
бўлимларида, вилоят малака ошириш институтларида ўрганиб,
тўпланган педагогик инновацияларни ўз вақтида «ТАНЛОВЧИ»ларга
етказиш ѐки айримларини тўғридан-тўғри «ҚЎЛЛОВЧИ»ларга йўллашни
21
мувофиқлаштириб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |