Ииновацион педагогика тушунчаси



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/80
Sana13.05.2022
Hajmi5,01 Kb.
#602872
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   80
Bog'liq
pedagogik innovatsiya asoslari

Асосий маълумотлар
1. Ҳозирги шароитда инновацион фаоллик олий таълимнинг ҳам 
мазмун ҳамда ташкилий тузилмавий жиҳатдан қайта ишлаб чиқиш 
билан бевосита боғлиқ. Бу жараѐнларнинг асоси бўлиб охирги уч, ўн 
2-МАВЗУ: РИВОЖЛАНИШНИНГ ҲОЗИРГИ 
ШАРОИТИДА ИННОВАЦИОН ФАОЛЛИК 


13 
йилликда педагогик таълим назариясини тезкор ишлаб чиқилиши 
бўлди (А.А.Абдулина, Е.В.Бондаревская, В.И.Загвязинский, В.С.Ильин, 
Н.М.Кан-Калик, В.А.Сластенин ва б.қ). 
Педагогик таълим ривожланишининг замонавий инновацион 
йўналишлари ичида хусусий инновацион назарияни, шахсий (хусусий) 
йўналишли таълим соҳасидаги ишланмаларни, таълимни ташкилий-
тузилмавий 
моделини, 
таълимни 
кўп 
даражали 
тизимини 
ривожлантиришни ажратиб кўрсатиш мумкин. 
Охирги ўн йилликда педагогик инновацияни назарий асослари 
ишлаб чиқиляпти. Айниқса, К.Англовский М.В. Кларин, В.Я.Ляудис, 
М.Н.Потащник, С.Д.Поляков, Т.И.Шамова, О.Т.Хомерики, Н.Р.Юсуп-
бекова, 
В.А.Сластенин 
ва 
б.қ.ларнинг 
ишларида 
педагогик 
профессионализмни ривожлантиришнинг ўзига хос томонларини 
аниқлаш ва олий таълимда ўқитиш жараѐнида бўлғуси ўқитувчининг 
инновацион имкониятларини ривожлантириш олиб борилаѐтган илмий-
тадқиқотларнинг баҳс мавзуси бўлиб қолмоқда. 
2. Шахсий йўналишли таълим концепцияси маданий-тарихий ва 
фаолиятли ѐндашувга асосланади (Л.С.Выготский, А.А.Леонтьев, 
Д.Б.Эльконин, Э.В.Ильенко, В.В.Давыдов, Г.П.Шедровицкий, А.Г.Асмо-
лов) ва бугунги кунда умумметодологик жиҳатдан В.В.Сериков, 
В.Г.Цукерман, В.П.Зинченко, Л.Н.Куликовларнинг ишлари алоҳида 
аҳамиятга молик. Ташкилий-бошқарув даражасида ушбу муаммо билан 
М.Н.Костиков, В.А.Болтовлар шуғулланган. Ушбу концепциянинг етакчи 
ғояларидан бири педагогик таълимда предметли тайѐрлашнинг роли ва 
ўрнини англаб етиш, предметларни ўзлаштириш билан асосий эътибор 
ўқувчиларни ривожлантириш воситаси сифатида предметни ўқитишга 
асосий мақсад қаратилади. 
Ушбу концепциянинг бошқа бир ғояси ўқув шаклларини 
конструкциялаш билан боғлиқ бўлиб, бунда таълим жараѐни ягона 
жараѐн сифатида қаралади, (хусусий ўқув фаолияти) унда материални 
англаб етиш ва тадқиқот иши биргаликда бўлғуси педагогнинг шахсий 
педагогик позицияси бўлиб шаклланади. Мазкур ѐндашувда асосий 
талаблар қуйидаги изчилликда: шахс ўзи учун ва бошқалар учун ҳам 
асосий бойлик бўлиб, бунда таълим-олий таълимдаги яхлит педагогик 
жараѐн сифатида йўналтирилган шахсни ўзгартиришга қаратилган 
жараѐндир. 
Бундай таълимнинг бош натижаси эгалланган билим, кўникма ва 
малакалар эмас, балки шахс ўсишига қобилият, эмпатик ўзаро 
муносабатлар ва шахсий самарадорликка қаратилган юқори ижтимоий 
фаоллик тушунилади. Ҳаѐтий келажакни амалга ошириш учун инсон 
онгли тарзда қайта ўз-ўзини фаолиятини йўлга қўяди ва бунинг учун 


14 
таълим жараѐни имкониятларидан фойдаланади. Айниқса, бу жараѐн 
талаба ѐши даври, ѐшлик даври айни ушбу жараѐнни йўлга қўйиш учун 
муҳим босқич даври ҳисобланади. Ушбу концепциянинг кейинги ғояси 
педагогик субъективликни ривожланиши билан боғлиқ: талаба 
―ўрганувчи‖, ―ўқувчи‖, ―ўқитадиган‖ позиция орқали ўтади. 
Агар олий ўқув юрти ―ўқиш жойи ва вақти эмас, балки йигит ва 
қизларни катта бўлиш майдони‖(Д.Б.Эльконин) деб қаралса, у ҳолда 
ушбу олий ўқув юртидаги педагогик жараѐн уни амалга ошириш 
орқали таълим олаѐтган талабанинг ўз-ўзини ривожлантиришини 
фаоллаштирувчи, ҳеч бир нарса билан қиѐслаб бўлмайдиган педагогик 
жараѐнни ижодий-ўзини қайта қуриш субъекти ҳам талаба, ҳам педагог 
учун имкониятлар ҳисобланади. Ўқитувчи фаолияти ҳам ўзгаради: 
―уста‖ ишлари орқали билимларини педагогик технология асосида 
етказишдан, талабаларда педагогик қобилиятни шакллантириш 
мақсадида биргаликдаги фаолиятни ташкил этувчи ―маслаҳатчи‖
позицияда талабалар билан биргаликда унинг келажак касбий 
фаолиятини лойиҳаловчига айланади. Шунга кўра интегратив таълим 
технологияларини йўлга қўйиш долзарб бўлиб қолади. Ушбу масалада 
таълимни лойиҳалаш билан шуғулланувчи муаммолар институти 
бугунги кундаги долзарб масалада етакчилик қилмоғи зарур. Бундан 
ташқари олий таълимда ҳар бир фанларни ўқитиш соҳасида педагогика 
ва психология фанлари блоки тезкор технологик изланишларни амалга 
ошириш билан шуғулланишлари керак.
3. Педагогик таълим амалга оширишининг ташкилий-тузилмавий 
модели ҳақида алоҳида тўхталиш кераклиги эътиборга лойиқ. Булар: 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish