III Международная научно-практическая конференция
276
III International Scientific and Practical Conference
Эркин машқлар бадиий гимнастикачиларнинг тезкор-куч тайёргарлиги,
эгилувчанлик, координация, портловчи кучининг ривожланишига юксак
талабларини қўяди. Спортчи яхши акробатик ва хореографик тайёргарликни
ҳам эгаллаган бўлиши керак. Шу билан бирга, бу машғулотда айни шу
жисмоний сифатларни ривожлантирувчи машқларга эътибор бериш керак.
Бадиий гимнастикачиларни тезкор-куч сифатларини ривожлантириш
учун машқлар мажмуасига турган жойдан узунликка сакраш, 20 м.га югуриш,
баландликка сакраш киритилган.
Эркин машқларда гимнастикачи акробатика тайёргарлигидан ташқари
яхши эгилувчанликни ва пластикликни эгаллаган бўлиши керак. Биз ишлаб
чиққан мажмуага шу сифатларни ривожлантирувчи машқлар киритилди.
Машқлар мажмуаси 4 ой давомида бажарилди. Тажриба шартли равишда
3 босқичга бўлинди:
1-босқич давомида (4 хафта) тажриба гуруҳлари бошланғич машқлар
мажмуасини бажарди.
2-босқичда (6 хафта) мажмуада жисмоний юкламаларни жадаллиги ва
хажмини аста-секин ошириш ва мураккаблаштириш билан динамик жисмоний
юкламаларга риоя қилинди.
3-босқичда (6 хафта) мажмуа мусобақага яқин бўлиб, бутунлай янгиланди
ва ҳар бир босқичдан кейин жисмоний тайёргарлик даражасининг назорати
амалга оширилди.
Педагогик тажрибанинг натижалари маълумоти 1-жадвалда келтирилган.
Жадвалдан
кўриниб
турибдики,
биринчи
гуруҳда
тезкор-куч
тайёргарлигининг ўсиши кўпроқ бўлганлиги аниқланди, ҳамда 143,0
5,7 см. ва
(турникда тортилиш) 5,2
1,4 мартани ташкил этди. Иккинчи гуруҳда тезкор-
куч тайёргарлигида катта ўзгаришлар бўлди ва (Абалакова баландликка
сакраш) 27,0
4,6 см, куч тайёргарлиги (қўшпояда қўлларни букиб ёзиш)
13,0
2,3 мартани ташкил этди.
Иккала гуруҳнинг бўғимлар ҳаракатчанлигининг ривожланиш даражаси
ошди ва юклама кўрсаткичларига мос келди.
Умуман олганда, жисмоний тайёргарлик даражаси тажрибанинг
дастлабки кўрсаткичларига қараганда ошди ва беш баллик шкалада 4,7 баллни
ташкил этди.
Гимнастикачиларнинг техник тайёргарлик бўйича мусобақа натижалари
МЖТ бўйича ишлаб чиқилган мажмуанинг самаралилигини тасдиқлаб берди.
Жадвалдан кўриниб турибдики, ҳар иккала гуруҳда эркин машқларда ва
қўшпояда бажариладиган комбинцияларда анча ўсиш бўлди. Биринчи гуруҳда
қўшпояда (9,0 дан 9,2 баллгача), эркин машқларда (9,1 дан 9,3 баллгача).
Иккинчи гуруҳда қўшпояда (8,9 дан 9,3 баллгача), эркин машқларда (9,1 дан 9,3
баллгача). Гимнастика кўпкурашининг бу туридаги муҳим ўсиш махсус ва
умумий жисмоний тайёргарлик даражасини ошишига қаратилган махсус
машқлар мажмуасини бажариш билан боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |