Эритма №8 нинг анализи. (Cо 2+, Ni+2, Mg2+, Cd+2 )
Эритма №8 нинг 3-5 томчисига рН=5 бўлгунча калий нитрит кристаллари солинади. Агар эритмада CO2+ бўлса, сариқ кристалл чўкмага тушади.
3-5 томчи эритма №8 га ишқорий мухитгача аммоний гидроксид ва 3-4 томчи ДМГ солинади. Эритмада Ni+2 бўлса, қизил чўкма хосил бўлади.
Эритма № 8 га озроқ аммоний хлорид ва натрий гидрофосфат солиб, ишқорий мухитгача аммоний гидроксид томизилади.Оқ чўкма тушса, магний бор бўлади. Чўкмани центрифуга қилиб, ташлаб юборилади. Қолган эритмадан Cd+2 топилади. Бунинг учун рН=2-3 бўлгунча H2SO4 қўшилади ва Na2S солинади. Агар сариқ чўкма тушса, эритмада Cd+2 борлигидан далолат беради.
Эслатма: Агар эритмада Cd2+ иони бўлса, у холда магнийни аниқлашдан олдин кальцийни аммоний карбонат эритмаси ёрдамида кальций карбонат холига ўтқазиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |