Чўкма №6 нинг анализи. Чўкма № 6 га 2 н. ли нитрат кислота билан ишлов берилади. Бунда темир (III) ва висмут эритмага ўтиб кетади.Чўкмада (чўкма №7) эса MnO(OH)2 қолади. Уни бир марта сув билан ювиб, 2 н. ли нитрат кислотада қиздирилган холда 2-3 томчи H2O2 қўшиш орқали эритилади. Хосил бўлган эритмадан Mn ва NaBiO3 орқали очилади.
Эритма №7 дан висмутни аниқлаш учун рН=3 бўлгунча аммиак, NaCl эритмаси ва қуруқ вино кислотаси солинади.Эритмада висмут бўлса, оқ чўкма BiOCl тушади. Чўкмани эритмадан центрифугалаб ажратиб олинади ва 1 марта сув билан ювилади.Ундаги висмутни натрий станнит орқали очилади. Натрий станнит таъсирида эритманинг оний қорайиши унда висмутнинг борлигини билдиради.Эритма №7 дан темир иони очилмайди. (Бу жараён юқорида бажарилган).
Эритма№6 нинг анализи. Агар эритма рангсиз бўлса, унда мис, кобальт ва никел ионлари йўқ.(уларнинг аммиакатлари тўқ ранглидир).Агар эритма кўк рангда бўлса, мис ёки кобальт ёхуд иккови хам эритмада мавжуд деган хулосага келиш мумкин.
Симоб ва мисни ажратиш. Эритма№6 ни кучсиз кислотали мухит хосил бўлгунча 2 н. ли H2SO4 қўшилади, унга кам миқдордаги (1 та криссталдан ) қуруқ натрий тиосульфатдан қўшилади ва сув хаммомида доимий қиздирилган холда яхшилаб аралаштирилади. Эритмада симоб ва мис ионлари мавжуд бўлса, Cu2S, HgS ва олтингугуртлардан иборат қора чўкма тушади. Центрифугалаб эритмани чўкмадан ажратилади ва NH4Cl нинг кучсиз эритмаси билан ювилади.
Чўкма №8 нинг таркиби. Cu2S, HgS ва эркин холдаги олтингугурт.
Эритма №8 нинг таркиби. CO2+, Ni+2, Mg2+, Cd+2
Чўкма №8 нинг анализи. Ювилган чўкманинг қиздирилган холда 3 н. ли нитрат кислотада эритилади. Бунда мис сульфид тўлиқ эритмага ўтиб кетади. Симоб сульфид ва олтингугурт эритмада қолади. Эритмани центрифугалаб чўкма № 9 дан ажратилади. Хосил бўлган эритмадан мисни калий ферроцианид эритмаси орқали очилади, ушбу эритманинг 2-3 томчисига кучсиз ишқорий мухит хосил бўлгунча аммиак ва 3-4 томчи аммоний хлорид эритмаларидан ва сўнгра 3-4 томчи калий ферроцианид эритмаларидан томизилади. Агар эритмада мис мавжуд бўлса, у холда қизил қўнғир чўкма мис ферроцианид хосил бўлади.
Чўкма №9 ни қиздирилган холда подшо ароғида ( 3 томчи конц. Нитрат ва 9 томчи конц. Хлорид кислоталари аралашмалари) эритилади, центрифугалаб эритмани чўкмадан ажратилади. Хосил бўлган эритмадан симобни 5-8 томчи қалай (II) хлорид эритмаси ёрдамида очилади. Агар эритмада симоб (II) иони бўлса, қалай(II)хлориднинг мўл миқдорида қораювчи оқ чўкма хосил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |