Ii. Молекула ва ҳужайра физиологиясининг техник базалари


Микроскопнинг катталаштириш қобилияти



Download 6,19 Mb.
bet3/4
Sana04.03.2022
Hajmi6,19 Mb.
#482427
1   2   3   4
Bog'liq
7a9eaf89-6005-416c-8918-1914d02400fe

Микроскопнинг катталаштириш қобилияти
Бу бўлимда биз микроскопда хосил бўладиган тасвирнинг сифатига эмас, балки унинг объектни катталаштириш қобилиятига эътиборни қаратамиз. Тасаввур қилинг, сиз нисбатан кучли катталаштирувчи объектив линзалардан фойдаланган холда микроскопда структурани кузатмоқдасиз (масалан 63 ) ва окуляр линзалар объектив линзаларидаги тасвирни яна беш мартага катталаштиради (5 окуляр) (1.3 расм).








Тасаввур қилинг, предмет ойначаси устида хромосомаларни кузатмоқдасиз ва уларни сонини аниқлаш керак бўлиб қолди. Бироқ уларнинг баъзилари бир-бирига жуда яқин жойлашганлиги сабабли, алоҳида структуралар сифатида намоён бўлмайди. (1.4 расм). Муаммонинг битта ечими бу окулярларни ўзгартириб, кузатилаётган объектни ўлчамларини катталаштиришдир. Агар сиз окулярни 5 дан 10 га ўзгартирсангиз, мавжуд хромосомаларнинг сонини аниқлаш қобилиятини оширишингиз мумкин, чунки сиз объектив линзалар орқали хосил қилинган тасвирни кўзингизнинг шох пардаси бўйлаб тарқатган бўласиз.


Тасвир ҳақида қанчалик кўп фоторецепторлар ахборот узатса, у шунчалик батафсил кўринади (1.5 расм). Агар сиз окулярни 20 га ўзгартирсангиз, тасвир каттароқ кўринишига қарамасдан, унинг майда бўлакларини кўра олмайсиз ва тасвир кўз тўр пардасида каттароқ майдонни эгаллайди, холос. Окулярни ўзгартириш кузатилаётган объект ҳақида қўшимча ахборот бермайди, чунки биз объектни фақат катталаштирилган холда кўрамиз, унинг майда бўлаклари эса кўзга кўринмасдан қолиб кетади. Окулярни ўзгартириб, биз фақатгина қуруқ катталаштиришни олишимиз мумкин (1.5 расм, с). Объектив линзаларнинг оптик сифати намунадаги нозик деталларни фарқланишига қараб аниқланади. Микроскоп орқали эришиладиган резолюция (аниқлик) дифракция, яъни нур синиши билан чекланади. Дифракция туфайли ёруғлик намунадаги нуқтадан тарқалиб, тасвирдаги нуқта сифатида эмас, балки кичкина диск сифатида кўринади, холос. Агар диск иккита бир-бирига яқин нуқталар томонидан хосил қилинадиган бўлса, тасвирдаги бу нуқталарни фарқлашни иложи бўлмайди. Шундай қилиб, микроскопнинг аниқлиги кўриш майдонидаги иккита бир-бирига яқин нуқтани алоҳида холда кўрсатиш қобилияти билан белгиланади. Микроскопнинг резолюция қобилияти қуйидаги тенгламага мувофиқ ёритишнинг тўлқин узунлиги билан чекланади:
d=
бу ерда dнамунадаги иккита нуқта орасидаги минимал масофа, – ёруғликнинг тўлқин узунлиги (оқ тўлқинлар учун 527 нм) ва n намуна ва объектив линзалар ўртасидаги мавжуд муҳитдаги рефрактив индекс. Альфа ( ) эса 1.2 расмида тасвирланган объектив линзаларга кираётган ёруғлик конуси бурчагининг ярмига тенг. Альфа бу линзаларнинг ёруғлик тўплаш қобилияти бўлиб, унинг апертураси (диафрагма) га бевосита боғлиқ.



Download 6,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish