4-мавзу. Мустақиллик ва демократик жамият қуришнинг ўзбек модели
Демократик жамият қурилишида турли хил миллий моделларнинг мавжудлиги: «Америка модели», «Эрхард модели», «Турк модели», «Хитой модели», «ўзбек модели» ва ҳоказо. Ўзбекистонда демократик жамият қурилишининг ўзига хос хусусиятлари ва «ўзбек модели». Унинг моҳиятан ўзаро муштараклиги. Ислом Каримов туб ислоҳотлар асосчиси. Унинг «Ўзбекистоннинг Ўз истиқлол ва тараққиёт йўли», «Ўзбекистон - бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли» ва бошқа асарларида бозор иқтисодиётига асосланган демократик жамият қуриш тамойиллари тўғрисида. Иқтисодий ислоҳотларнинг беш тамойили. Иқтисодиётнинг сиёсатдан устуворлиги. Давлат бош ислоҳотчи. қонун устуворлиги. Кучли ижтимоий ҳимоя ва босқичма-босқич ривожланиш. Бозорга ўтишнинг «ўзбек модели» ва унинг демократик тамойилларни қарор топтиришдаги ўрни. «Янги уй қурмай туриб, эскисини бузманг» концепциясининг ҳаётдаги исботи. «Дунёвий давлат» нинг конституциявий-ҳуқуқий таърифи ва миллий давлатчилик тушунчалари. Давлат - зарур ҳолларда мажбурлаш воситалари ва чораларига таянадиган, сиёсий тизимнинг асосий элементи, оммавий сиёсий тизим ташкилоти.
«Ўзбек модели»нинг жамият ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаёт соҳаларида намоён бўлиши. Унинг Ўзбекистонда демократик жамият қуриш хусусиятларига мослиги. Ўзбекистонда демократик жамият қурилиши жараёнларида инсон эркинлиги, ҳуқуқлари ва манфаатларининг устуворлиги.
5-мавзу. Миллий – маънавий негизларга таяниш демократик жамият қуришнинг мухим шарти
Миллий - маънавий негизлар тушунчаси. Унинг мазмун ва моҳияти. Миллий-маънавий негизларга таяниш ва уларни тиклашга бўлган зарурат.
Мустақиллик ва демократик жамият қурилишида миллий-маънавий негизларнинг янгича маъно ва мазмун касб этиши. Янги жамият қурилишида халқимизнинг кўп асрлик миллий давлатчилик ва жамият қурилишидаги анъаналарининг ҳисобга олиниши.
Демократик жамиятнинг миллий, умумбашарий тамойиллари ва қадриятлари тушунчаси. Миллат - ҳар қандай миллий қадриятнинг объекти, миллий қадриятлар тизими таянадиган ижтимоий асоси эканлиги. Миллат таназзули - миллий қадриятларнинг таназзули. Миллий қадриятлар тушунчаси муайян миллатнинг табиий, тарихий ва ижтимоий ривожланиш жараёнида яратган моддий ва маънавий бойликларигина эмас, балки улар яшаётган ҳудуд, маданий-маънавий мерос, миллий маданият, тил, миллий онг, миллат руҳи, тарихи, ўтмиши, турмуши ва яшаш тарзи, миллат ҳаётининг тартиб-қоидалари ҳамда улар билан боғлиқ миллий хусусиятлар, жиҳатлар ва бошқаларнинг аҳамиятини ифодалаш сифатида.
Демократик жамият қуришнинг миллий тамойиллари: миллатларнинг ўз тақдирини ўзлари белгилаш ҳуқуқи, барча миллатнинг жинси, ирқи, миллатидан қатъий назар тенг ҳуқуқлилиги, миллий манфаатларни ҳурмат қилиш, байналминаллик тамойиллари, ҳар бир миллатнинг ижтимоий-иқтисодий, миллий-маданий ва диний хусусиятларини ҳисобга олиш ва уларга ҳурмат билан қараш, ўртоқларга ўзаро ёрдам ва манфаатдорлик тамойиллари, миллатчилик, маҳаллийчилик, шовинистик кўринишларга ён бермаслик ва уларга муросасиз кураш кабиларнинг уйғунлиги. Миллатнинг генофонди - унинг энг асосий тарихий, миллий қадриятларидан бири эканлиги.
Агрессив миллатчилик, шовинизм, экстремизм, терроризмнинг демократия ва миллий-маънавий негизларга зидлиги. Маънавият ва илм-маърифатнинг бош мезони - инсонийлик, унинг асосий мақсади - Ватанга садоқат билан хизмат қилиш. Миллий-маънавий негизларнинг демократик жамият, озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қурилишидаги ўрни. Демократия, миллий-маънавий негизлар ва барқарорлик.
Маънавий янгиланишнинг демократик жамият қуришдаги аҳамияти. Баркамол шахс демократик жамият мезони. Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. Президент Ислом Каримов асарларида миллий-маънавий негизларга таяниш масаласи.
Миллий-маънавий ўзгаришларнинг давлат ва жамият қурилишида акс этиши. Ўзбекистонда барпо этилаётган демократик, фуқаролик жамияти қурилишининг маънавий янгиланиш билан боғлиқлиги. Унинг демократик жамият қуришдаги аҳамияти ва истиқболлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |