Ii. ФҲдё фаолиятига боғлиқ бўлган қонунчилик соҳаси бўйича Нодира опа


Агар боланинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви йўқолган бўлса, у ҳолда туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви тиклангандан сўнг оталик белгиланиши мумкин



Download 79,39 Kb.
bet3/18
Sana23.02.2022
Hajmi79,39 Kb.
#164890
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
2 5215378156172609167

Агар боланинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви йўқолган бўлса, у ҳолда туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви тиклангандан сўнг оталик белгиланиши мумкин.
Агар туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви бошқа ФҲДЁ органида қайд этилган бўлса, у ҳолда оталикни белгилаш ҳақидаги аризани қабул қилган ФҲДЁ органи аризадаги маълумотларни аризачиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари билан солиштириб, имзоларини тасдиқлайди ва туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этган ФҲДЁ органига ижро учун жўнатади.
ФҲДЁ органи туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига берилган аризага мувофиқ зарур ўзгартиришларни киритади, туғилганлиги ҳақидаги янги гувоҳномани жўнатади ва далолатнома ёзувининг иккинчи нусхасига ўзгартиришлар киритиш учун адлия бошқармасининг ФҲДЁ архивига хабарнома юборади.
Агар боланинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви МДҲ давлатларида қайд этилган бўлса, у ҳолда оталикни белгилаш ҳақидаги аризани қабул қилиб олган ФҲДЁ органи уни ёки ушбу масала бўйича суд қарорини (рус тилидаги таржимаси билан), туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома билан бирга туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этган ФҲДЁ органига юборади.
16 ёшгача бўлган болага оталикни белгилашда далолатнома ёзувларига ўзгартириш киритиш қоидалари қўлланилиши мумкин, яъни боланинг фақат фамилияси ва ота исми эмас, балки исми ҳам ўзгартирилиши мумкин.
Боланинг янги фамилияси ва исми боланинг туғилган йилида юритилган туғилганлик ҳақидаги Алфавит дафтарига зарурий тартибда киритилади. (герб йиғими 15%-27.645)

33. Фарзандликка олиш тартиби қандай? (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан 2016 йил 14.11 №387 сон Қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Қоидалари 63-71 бандлари)


- Фарзандликка олиш ҳақида ўзгартиришлар киритиш суднинг ҳал қилув қарори асосида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этган ФҲДЁ органида, фарзандликка олинган боланинг туғилган жойи ўзгартирилганда эса — фарзандликка олувчилар яшайдиган жойдаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.


Фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлиги тўғрисидаги ёзувлар дафтарига зарур ўзгартиришлар ФҲДЁ органлари томонидан, фарзандликка олиш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб ўн кун мобайнида киритилади. ФҲДЁ органига кўрсатиб ўтилган муддат тугагандан кейин мурожаат қилинган тақдирда суд қарорида ушбу қарор ўз кучини йўқотмаганлиги ҳақида ёзув бўлиши керак.
Фарзандликка олишни расмийлаштиришда ФҲДЁ органига:
суднинг қонуний кучга кирган фарзандликка олиш ҳақидаги қароридан кўчирма;
фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси;
фарзандликка олувчи(лар)нинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.
Суднинг ҳал қилув қарори келиб тушган вақтига кўра махсус дафтарда қайд этилади ва алоҳида йиғмажилдга хронологик тартибда тикиб қўйилади.
ФҲДЁ органи суднинг ҳал қилув қарори ва фарзандликка олувчиларнинг ҳужжатлари асосида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига тегишли ўзгартиришларни киритади, туғилганлик ҳақидаги янги гувоҳнома ва, зарур бўлганда, фарзандликка олинганлиги ҳақида маълумотнома беради.
Фарзандликка олинган боланинг фамилияси ва исми туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилган йилда юритилган Алфавит дафтарига киритилади.
Агар фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлиги бошқа ФҲДЁ органида қайд этилган бўлса, у ҳолда фарзандликка олувчининг яшаш жойи бўйича ФҲДЁ органи фарзандликка олувчилар ҳақидаги маълумотларни, боланинг туғилган пайтида берилган туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани ва суднинг қонуний кучга кирган қарорини боланинг туғилганлигини қайд этган ФҲДЁ органига юборади.
ФҲДЁ органи қабул қилинган ҳужжатлар асосида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига тегишли ўзгартиришларни киритади ва туғилганлик ҳақида янги гувоҳнома беради.
Агар суднинг ҳал қилув қарорида 10 ёшгача бўлган боланинг туғилган жойи республика доирасида ўзгартирилган бўлса, у ҳолда фарзандликка олувчининг яшаш жойидаги ФҲДЁ органи тикланган далолатнома ёзувини қайд этади ва туғилганлик тўғрисидаги дастлабки далолатнома ёзувини бекор қилиш тўғрисидаги хабарномани уни қайд этган ФҲДЁ органига белгиланган тартибда юборади.
Бола ҳақидаги аввалги ва сўнгги маълумотлар боланинг туғилган йилида ва жорий йилда юритилган Алфавит дафтарларига киритилади.
Фарзандликка олишни сир сақлаш мақсадида фарзандликка олиш учун ҳужжатлар фарзандликка олувчиларнинг вакиллари томонидан, қонунчиликда белгиланган тартибда ФҲДЁ органига тақдим этилиши мумкин.
Агар фарзандликка олиш бекор қилинса у ҳолда туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига «Фарзандликка олиш ___________ судининг ______ йил _________ ой __ кундаги қарори билан бекор қилинди» деб ёзилади ва далолатнома ёзувидаги дастлабки маълумотлар тикланади ҳамда туғилганлик ҳақидаги янги гувоҳнома берилади.
ФҲДЁ органи далолатнома ёзувининг иккинчи нусхасига тегишли ўзгартиришлар киритиш учун адлия бошқармасининг ФҲДЁ архивига хабарнома юборади.
Download 79,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish