Ii. ФҲдё фаолиятига боғлиқ бўлган қонунчилик соҳаси бўйича Нодира опа


Никоҳга кириш ҳақидаги ариза аризалар ҳисобга олинадиган махсус дафтарда ҳамда компьютерда онлайн системасида қайд этилиши керак



Download 79,39 Kb.
bet5/18
Sana23.02.2022
Hajmi79,39 Kb.
#164890
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
2 5215378156172609167

Никоҳга кириш ҳақидаги ариза аризалар ҳисобга олинадиган махсус дафтарда ҳамда компьютерда онлайн системасида қайд этилиши керак.
Никоҳни қайд этиш фақат никоҳланувчи шахсларнинг иштирокида амалга оширилади. ФҲДЁ органлари никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрикдан ўтганлигига ҳамда ушбу текширувларнинг натижалари тўғрисида уларнинг хабардор эканлигига ишонч ҳосил қилиши керак, Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 13-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Никоҳнинг ишончнома бўйича ёки вакил орқали, шунингдек тиббий текширувдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома бўлмаганда қайд этилишига йўл қўйилмайди.
Никоҳ тузилганлигини қайд этишда никоҳланувчи шахслар ўз хоҳишларига кўра иккаласидан бирининг фамилиясини умумий фамилия сифатида танлашлари ёки ўзларининг никоҳгача бўлган фамилияларида қолишлари мумкин.
Никоҳланувчилар фамилияларининг қўшилиши орқали ҳосил бўлган фамилия умумий фамилия сифатида танланиши мумкин.
Эр ва хотиннинг паспортларига ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларига штамп қўйилади ва никоҳнинг тузилган вақти ва жойи, далолатнома ёзуви рақами, эр (хотин)нинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йили ёзиб қўйилади.
Никоҳланувчилардан бири эр ёки хотиннинг фамилиясини қабул қилса, у ҳолда паспортини алмаштириши зарурлиги тўғрисида огоҳлантирилади ва паспортга бу ҳақда белги қўйилади.
Ҳарбий хизматга мажбур бўлган ёки ҳарбий хизматга чақирилувчининг никоҳи қайд этилганлиги сабабли фамилияси ўзгартирилганда ФҲДЁ органи 7 кун мобайнида бу ҳақда ҳарбий хизматга мажбур бўлган ёки ҳарбий хизматга чақирилувчи рўйхатда турган туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига хабар қилади.
Никоҳни қайд этганлик учун белгиланган тартибда давлат божи ундирилади. (20% давлат божи, 15% гербли йиғим ва агарда фақат тантанали равишда қайд этилган бўлса 100% пулли хизмат).
Никоҳ тузишнинг белгиланган қоидалари бузилганда, шунингдек ғаразли мақсадни кўзлаб тузилган никоҳ суд қарори билан ҳақиқий эмас деб топилади.
Суднинг никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори асосида ФҲДЁ органи никоҳ қайд этилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига бу ҳақда белги қўяди ва адлия бошқармасининг ФҲДЁ архивига хабарнома юборади.
Собиқ эр ёки хотиннинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларига суд томонидан худди шундай белгилар қўйилади. Никоҳ суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган ҳолларда никоҳ тузилганлиги ҳақида такрорий гувоҳнома берилмайди.
35. МДҲ мамлакатлари, чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ва Ўзбекистон Республикасининг хорижда яшовчи фуқаролари билан никоҳини қайд этиш тартиби қандай? (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан 2016 йил 14.11 №387 сон Қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Қоидалари 95-98 бандлари)
-Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ФҲДЁ органларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг МДҲ мамлакатлари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар билан никоҳини қайд этиш ҳамда чет эл фуқаролари ўртасидаги никоҳни қайд этиш умумий асосларда амалга оширилади.
Ўзбекистон фуқароси ва чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ўртасидаги никоҳни қайд этиш агар чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш визаси никоҳ тузиладиган кунда ҳақиқий бўлсагина амалга оширилади.
Бунда чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг никоҳга кириш ҳақидаги аризасига унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ҳамда чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг никоҳда турмаслиги ҳақидаги белгиланган тартибда легализация қилинган ёки апостиль қўйилган ҳужжат (давлат тилидаги таржимаси билан бирга) илова қилиниши лозим.
Ўзбекистон фуқароси билан никоҳга кирган МДҲ мамлакатлари фуқаросининг, чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатига никоҳ қайд этилганлиги тўғрисида белги қўйилади, агар шахсини тасдиқловчи ҳужжатда бундай белги қўйиш учун жой мавжуд бўлса.
ФҲДЁ органи томонидан никоҳ қайд этилгандан кейин Ўзбекистон Республикаси фуқароси билан никоҳга кирган шахс фуқароси бўлган хорижий давлатга никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги хабарнома белгиланган тартибда юборилади.
Чет элда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг никоҳини қайд этиш ўша давлат қонунчилигига асосан унинг ваколатли органлари томонидан ёки Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаларида ушбу Қоидаларга асосан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс билан никоҳини қайд этиш, агар никоҳни қайд этиш Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси ҳудудида жойлашган ўша давлатнинг қонунлари билан тан олинганда, шунингдек имзолашда ўша давлат ва Ўзбекистон Республикаси қатнашган битим ёки бу халқаро шартномаларга мувофиқ ҳоллардагина консул томонидан амалга оширилади.
Бошқа давлатда яшовчи Ўзбекистон Республикасининг фуқароси билан мазкур давлатнинг тегишли органларида никоҳни қайд эттирмоқчи бўлган ўша давлат фуқаросининг илтимосига кўра, консул никоҳни қайд этувчи ўша давлат органларига тақдим этиш учун ариза берувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси никоҳда турмаслиги ҳақида маълумотнома бериши мумкин.
Бундай маълумотномалар консуллик муассасаларида мавжуд бўлган маълумотлар асосида берилади.
Агар консуллик муассасасида никоҳланувчи шахснинг оилавий аҳволи тўғрисида маълумотлар бўлмаса консул бу маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан олади.
Чет эл фуқаролари билан ниқоҳ қайд этилганда ФҲДЁ органи томонидан 19.08.1993й. Вазирлар Маҳкамасининг 423-сон қарори “Положение о порядке взимания и распределения государственных пошлик, сборов и иных неналоговых платежей в иностранной валюте” 50 АҚШ долларига давлат божи, 15% гербли йиғим ва агарда фақат тантанали равишда қайд этилган бўлса 100% пулли хизмат тўлаши лозим.

36. Озодликдан маҳрум этиш жойларидаги шахслар билан никоҳни қайд этиш тартиби қандай? (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан 2016 йил 14.11 №387 сон Қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Қоидалари 99-106 бандлари)


- Жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган шахслар билан никоҳни қайд этиш шу муассаса жойлашган ҳудуддаги ФҲДЁ органлари томонидан амалга оширилади.


Маҳкум билан никоҳга киришни хоҳловчи шахс, никоҳга кириш ҳақидаги махсус бланкадаги аризанинг ўзига тааллуқли қисмини тўлдириб ўзи доимий яшаётган ёки жазони ижро этиш муассасаси жойлашган ҳудуддаги ФҲДЁ органига топширади. ФҲДЁ органи аризада келтирилган маълумотларни ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан солиштиради, аризада қайд этилган маълумотларнинг тўғрилигини ва аризачининг имзосини тасдиқлайди ва унга аризани қайтаради. Шундан сўнг маҳкум билан никоҳга киришни хоҳловчи шахс бу аризани маҳкумга бериши учун жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятига топширади.
Маҳкум билан никоҳга кириш ҳақидаги аризани олгандан кейин, жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти уни тегишли жойини тўлдириш учун маҳкумга тақдим этади. Жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти тўлдирилган аризадаги маълумотларни маҳкумнинг шахсий йиғмажилдидаги маълумотлар билан солиштиради, уларнинг ҳақиқийлигини ва имзосини тасдиқлайди ва аризани жазони ижро этиш муассасаси жойлашган мазкур ҳудуддаги ФҲДЁ органига юборади.
Бунда ариза ФҲДЁ органи томонидан рўйхатдан ўтказилгандан кейин шу куннинг ўзида никоҳга кирувчи маҳкумнинг тиббий текширувдан ўтиши учун йўлланма ва никоҳни қайд этиш вақтини белгилаш тўғрисидаги хабарнома жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятига юборилади.
Агар маҳкумнинг шахсий йиғмажилдида унинг оилавий аҳволи тўғрисида маълумотлар тўлиқ бўлмаса, кам ёки ноаниқ бўлса, у ҳолда жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти бу маълумотларни тегишли ташкилотлар ва муассасалар орқали уларни талаб қилиб олиш ёки аниқлаш чораларини кўради.
Жазони ўташ муассасалари маъмурияти маҳкумни никоҳдан олдин тиббий кўрикдан белгиланган тартибда ўтказади.
Маҳкум билан никоҳни қайд этиш ФҲДЁ органи билан келишилган ҳолда жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти томонидан ажратилган бинода никоҳга кирувчи шахсларнинг иштирокида амалга оширилади.
Маҳкум билан никоҳга кирувчи шахсга ФҲДЁ органи томонидан никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома берилади.
Маҳкумнинг шахсий йиғмажилдидаги анкетасига ФҲДЁ органи томонидан штамп босилади, эр ёки хотиннинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йили, ФҲДЁ органининг номи ҳамда никоҳ тузилган сана ва далолатнома ёзуви рақами ёзиб қўйилади. Худди шундай маълумотлар эр-хотинларнинг паспортларига ҳам киритилади.
Судгача қамоқда ушлаб турилган шахслар билан никоҳни қайд этиш тергов ишини олиб бораётган мансабдор шахс ёки орган рухсати билан шу ҳудуддаги ФҲДЁ органи томонидан, вақтинча сақлаш ҳибсхонасида (тергов ҳибсхонасида, гауптвахтада) амалга оширилади.
Мазкур Қоидаларнинг 105-бандида кўрсатилган ҳолатда никоҳга кириш ҳақидаги аризага ва никоҳ қайд этилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига қайд этишга рухсат берган органнинг мансабдор шахси имзоси қўйилади.

37. Никоҳдан ажралишни қайд этиш тартиби ва муддатлари деганда нималарни тушунасиз? Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 31.12.2013 йилдаги 400-мҳ сонли буйруғи билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома нинг 96-99, 101-105 бандлари


-ФҲДЁ органларида никоҳдан ажралишни қайд этиш бўйича иккита рўйхатга олиш дафтари юритилади.


Эр-хотинларнинг ўзаро розилиги асосида, эр (хотин) уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган ҳукми ҳамда суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки бедарак йўқолган деб топилганлиги ҳақидаги қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорлари асосида эр (хотин) томонидан берилган аризалар Никоҳдан ажралишни қайд этиш ҳақидаги аризаларни рўйхатга олиш дафтарига (30-илова) кирим қилинади.
Судларнинг 1998 йил 1 сентябргача ва 2010 йил 15 сентябрдан кейин қабул қилинган никоҳдан ажратиш ҳақидаги ҳал қилув қарорлари асосида никоҳдан ажралишни қайд этиш ҳақидаги аризалар Суднинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги ҳал қилув қарори асосида никоҳдан ажралишни қайд этиш ҳақидаги аризаларни рўйхатга олиш дафтарига (31-илова) кирим қилинади.
1998 йил 1 сентябрдан 2010 йил 15 сентябргача бўлган даврда қонуний кучга кирган суд қарорлари бўйича никоҳдан ажратишни қайд этиш бўйича мурожаат келиб тушганда, ушбу ҳаракат йўқолган далолатнома ёзувларини тиклаш тартиби ва қоидаларига биноан амалга оширилади.
Никоҳдан ажралганлик ҳақидаги дастлабки далолатнома ёзувини қайд этишда иштирок этмаган эр (хотин) томонидан ушбу далолатнома ёзувига қўшимчалар киритиш ҳақидаги аризалар (32-илова) Дастлабки далолатнома ёзувларига қўшимчалар киритиш ҳақидаги аризаларни рўйхатга олиш дафтарига (33-илова) кирим қилинади.
Масалан, эр (хотин) жазони ижро этиш муассасасида сақланаётганлиги ёки хизмат сафарида бўлиши сабабли, шунингдек бошқа сабабларга кўра, никоҳдан ажралишни қайд этиш тайинланган кунда далолатнома ёзувини қайд этишда иштирок этмаган бўлса, кейинчалик қайтиб келган эр (хотин) томонидан берилган аризалар мазкур дафтарда қайд этилади.
Никоҳдан ажралишни қайд этиш ҳақидаги аризалар никоҳдан ажралиш қайд этиш тайинланган кунга қадар дастлабки далолатнома ёзувлари бўйича ҳужжатлар йиғмажилдида сақланади.
Никоҳдан ажралишни расмийлаштириш бўйича ҳужжатлар учун учта йиғмажилд юритилади.
Биринчи йиғмажилдга умумий асосларда берилган никоҳдан ажралишни қайд этиш бўйича аризалар ва уларга илова қилинган ҳужжатлар дастлабки далолатнома ёзувларига мувофиқ тартиб билан тикилади ва унинг ички чап томонида тегишли маълумотлар (34-илова) ёзиб борилади.
Иккинчи йиғмажилдга никоҳдан ажралганлик ҳақидаги дастлабки далолатнома ёзувини қайд этишда иштирок этмаган эр (хотин) томонидан ушбу далолатнома ёзувига қўшимчалар киритиш ҳақидаги аризалар тикилади ва унинг ички чап томонида тегишли маълумотлар (35-илова) ёзиб борилади.
Учинчи йиғмажилдга муддатида йўқланмаган аризалар тикиб борилади.
Эр ёки хотин никоҳдан ажралишни қайд этиш тайинланган (уч ойлик муддат тугаган) кунда бирор-бир сабабга кўра ФҲДЁ органига кела олмайдиган алоҳида ҳолларда, аризанинг орқа тарафига сабабини кўрсатиб, никоҳдан ажралишни унинг иштирокисиз қайд этиш ҳақида ёзиб қолдиради. Никоҳдан ажралишни эр (хотин) иштирокида қайд этиш ҳақидаги ёзувга хотиннинг (эрнинг) розилиги ҳақидаги имзоси бўлиши зарур.
Бу ҳолда никоҳдан ажралишни қайд этиш вақтида никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувининг «Белгилар учун» устунида ёзувни қайд этишда иштирок этмаган томон ҳақида ёзиб қўйилади.
Дастлабки далолатнома ёзувини тўлдиришда иштирок этмаган томон мазкур Йўриқноманинг 97-бандида назарда тутилган тартибда ариза билан мурожаат қилган тақдирда, далолатнома ёзувининг унга тегишли қисми тўлдирилиб, имзо қўйдирилади ва унга никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома расмийлаштирилиб, шахсини тасдиқловчи ҳужжатига никоҳдан ажралиш қайд этилганлиги ҳақида белги қўйилади.
Далолатнома ёзувининг тўлдирилмаган қисмига ёзувлар киритган ФҲДЁ органи томонидан далолатнома ёзувининг иккинчи нусхасига шундай ёзувлар киритиш учун тегишли ФҲДЁ архивига 7 кун ичида хабарнома (36а-илова) юборилади.
Никоҳдан ажралишни қайд этиш ҳақидаги аризанинг юқори ўнг бурчагига далолатнома ёзуви рақами ва санаси ёзиб қўйилади.
Никоҳдан ажралишни қайд этиш тайинланган кундан бошлаб, уч ой ичида йўқланган аризалар бўйича никоҳдан ажралиш қайд этилиши мумкин. Бунда никоҳдан ажралишни қайд этиш ҳақидаги аризанинг орқа тарафига ариза берувчи(лар) томонидан белгиланган муддатда келмаганлик сабаби, никоҳдан ажралишни қайд эттириш истаги ва шу кундаги сана ёзилиб, имзо(лар) қўйилади.
Никоҳдан ажралишни қайд этиш тайинланган кундан бошлаб, уч ой ўтгач йўқланмаган аризалар Муддатида йўқланмаган никоҳдан ажралишни қайд этиш ҳақидаги аризаларни йўқ қилиш бўйича далолатнома (37-илова) тузган ҳолда ёқиб юбориш йўли билан йўқ қилинади. Мазкур далолатномалар Муддатида йўқланмаган аризаларни йўқ қилиш далолатномалари йиғмажилдига тикиб қўйилади.
Ариза берилган кундан бошлаб, олти ойлик муддатдан кейин никоҳдан ажралишни қайд этиш истагини билдирган шахслар никоҳдан ажралишни қайд этиш ҳақида ариза билан умумий асосларда қайта мурожаат этишлари лозим.

38. Вояга етмаган фарзандлари бўлмаган эр-хотинларни уларнинг ўзаро розилигига кўра никоҳдан ажратишни қайд этишда нималарга алоҳида эътибор қаратилади? (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан 2016 йил 14.11 №387 сон Қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Қоидалари 107-112 бандлари)


-Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 42 ва 218-моддаларига мувофиқ ФҲДЁ органи мулкий низолари ҳамда вояга етмаган фарзандлари (шу жумладан, фарзандликка олинганлари) бўлмаган эр-хотинлардан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги аризани қабул қилади.


Алоҳида яшовчи эр-хотинни никоҳдан ажратишни қайд этиш уларнинг биргаликда берган аризаларига асосан, улардан бирининг яшаш жойидаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
Агар эр-хотиндан бири никоҳдан ажралиш тўғрисидаги аризани бериш учун ФҲДЁ органига кела олмаса, у ҳолда эр-хотин номидан биргаликда ёзилган аризани улардан бири топшириши мумкин. Кела олмаган эр ёки хотиннинг аризадаги имзоси нотариал тартибда ёки эр-хотин яшаб турган жойдаги ФҲДЁ органи мудири томонидан тасдиқланган бўлиши керак. Аризада эр-хотин ажралишга ўзаро рози эканликлари, вояга етмаган болалари йўқлиги, шунингдек улардан бири никоҳдан ажратиш қайд этилиши белгиланган кунда ФҲДЁ органига кела олмаса, никоҳдан ажратишнинг унинг иштирокисиз қайд этилишига розилиги тасдиқланади.
Бунда ФҲДЁ органлари тегишли органлардан вояга етмаган фарзандлари йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатларни сўраши мумкин.
Агар никоҳдан ажралишга эр-хотиннинг ўзаро розилиги бўлгани ҳолда умумий мулк ҳақида ёки меҳнатга лаёқатсиз, муҳтож эр ёки хотиннинг таъминоти ҳақида низолар бўлса, у ҳолда никоҳдан ажратиш суд тартибида ҳал этилади.
Никоҳдан ажратишни қайд этиш эр-хотиннинг ёки улардан бирининг иштирокида никоҳдан ажратиш ҳақида ФҲДЁ органига ариза берган кундан кейин уч ой ўтгач амалга оширилади ва собиқ эр-хотинларнинг ҳар бирига никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома берилади.
Эр ёки хотиндан бирининг никоҳгача бўлган фамилиясига қайтиши тўғрисидаги истаги никоҳдан ажратиш ҳақидаги аризасида кўрсатилиши керак.

Download 79,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish