Ii. Боб Фуқаро ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган биноларнинг ёнғин хавфсизлиги


Авария ҳолатида суюқликларни тўкиб олиш. Тўкиб олиш тизимига бўлган талаблар



Download 2,93 Mb.
bet17/186
Sana21.06.2022
Hajmi2,93 Mb.
#686858
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   186
Bog'liq
2 GLAVA

Авария ҳолатида суюқликларни тўкиб олиш. Тўкиб олиш тизимига бўлган талаблар /2; 3; 10; 11; 21; 24/

Авария ҳолатларининг тавсифи. Суюқликларни фавқулодда тўкиб олиш. Тўкиб олиш тизимига бўлган талаблар. Тўкиб олишнинг турлари. Ёнғин хавфи ва хавфсизлик чоралари.
Фавқулодда тўкиб олиш тизими ёнғин хавфи бўлган суюқликлар (суюлтирилган газлар, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар) мавжуд бўлган сиғимли аппаратлар учун кўзда тутилади. Фавқулодда тўкиб олиш тизими қуйидаги турларга ажратилади: суюқликни тўкиб олиш усули бўйича (ўзи оқиб тушиш, босим остида, насос орқали тўкиш), ишга тушириш усули бўйича (қўл ёрдамида ва автомат тарзда), тўкиш схемаси бўйича (оддий схема – битта сиғимдан тўкиш ва мураккаб схема – гуруҳ аппаратлардан тўкиш).
Фавқулодда тўкиб олиш махсус фавқулодда сиғимига ёки оралиқ ва хомашё (маҳсулот) омборларидаги бўш сиғимларга тўкиб олиш орқали бажарилади. Фавқулодда тўкиб олиш сиғимининг ҳажми кўп ҳолатларда цехдаги (ускуна) энг катта ҳажмли аппаратдан тўкиб олиш ҳисоби билан белгиланади.
Фавқулодда тўкиб олиш сиғимлари ёпиқ кўринишида бўлиб «нафас олиш» клапанлари ва алангатўсқичлар билан жиҳозланади. Фавқулодда тўкиб олиш сиғимига юқори ҳароратдаги маҳсулотни тўкилиши даврида босимнинг бирдан ортиб кетмаслиги учун, тўпланиб турадиган сувли конденсат вақти-вақти билан олиниб турилади, шунинг учун фавқулодда тўкиб олиш сиғими тўкиш патрубкаси (дренаж) тарафига унча катта бўлмаган қияли ҳолда қилиб ўрнатилади. Фавқулодда сиғимига юқори ҳароратли суюқликни беришдан олдин тўкиш даврида ҳосил бўладиган буғли-ҳаво аралашмасини портлашини олдини олиш мақсадида сиғимлар инертли моддалар (сув буғи ёки инерт газ) билан шамоллатилади. Фавқулодда сиғимлар бино ташқарисига ер сатҳи билан тенг қилиб ёки ер остига жойлаштирилади. Агар фавқулодда тўкиб олиш сиғимлари ер остига жойлаштирилса ишлаб чиқариш биносининг тўлиқ берк деворидан камида 1 метр, туйнуклари мавжуд бўлган ҳолда 4-5 метр масофада жойлаштирилади. Сурма қопқоқлар бинодан ташқарида чиқиш эшиклари олдида жойлаштирилади. Ёнғин тақалишининг олдини олиш учун суюқликни қуйиб олиш тизимига гидравлик қулф ўрнатилади.




  1. Download 2,93 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish