/1; 2; 3; 10; 11; 16; 18; 20; 22/
Пахта хомашёсини бирламчи қайта ишлаш жараёнлари ҳақида умумий тушунча. Пахта толасини чигитдан ажратиш. Ажратиб олиш усуллари. Линтер машиналарига қуйиладиган технологик талаблар. Пахта хомашёси чигит ва уни ўраб турувчи толадан ташкил топган. Пахта толасини чигитдан махсус машиналар – джинлар ёрдамида ажратиб олинади. Бу машиналар корхонанинг джин-линтер цехларига ўрнатилади.
Пахтани тола ва чигитга ажратишда қуйидаги технологик талаблар яъни, чигитдан толани тўлиқ ажратиш ва бунда машина қисмларининг тола ва чигитга шикаст етказмаслиги таъминланиши керак. Камера сонига кўра джинлар бир ва икки камерали бўлади. Икки камерали джинларда пахта хомашёси (сўрғичдан) қабул қилиб олувчи жойдан пўстини шилиш (шелушительный) камерасига ўтади ва тишли дисклар ёрдамида бўлак ва учувчан толалар ушлаб қолиниб, пўстини шилиш панжаралари орқали иш камерасига тортиб олинади. Бир камерали джинларда пахта хомашёси тозаловчи сўрғич (питатель) орқали тўғридан-тўғри иш камерасига ўтказилади.
Толани арра тишларидан ажратиб олиш усулига кўра улар икки хил джинларга, яъни шчёткали ва аррали барабанлар ёрдамида механик ажратиш ва ҳаво орқали ажратишга бўлинади.
Толани чигитдан ажратиб олинганда чигитларда пахта хомашёсининг навига қараб маълум даражада толали материал қолади.
Ўрта толали пахта навлари учун чигит массасига кўра 11-16% толали материал, ингичка толали пахта навлари учун чигит массасига кура 3-5% толали материал қолиши мумкин 6 мм ва ундан ортиқ узунликка эга бўлган тола линт дейилади, 6 мм дан кам бўлган толалар делинт ёки калта штапелли (короткоштапельный) линт дейилади.
Линт ва делинтлар пахта, ип йигириш (текстил) ва ҳимия саноатида қимматли ашё ҳисобланиб улардан чигит ажратилиши лозим.
Пахтани қайта ишлаш корхоналарининг джин-линтер цехларига ўрнатиладиган линтер машиналари линтларни чигитдан ажратиб олишга хизмат қилади.
Линтер машиналарига қуйидаги технологик талаблар қўйилади: чигитни толадан ажратишда чигит шикастланмаслиги ва толанинг табиий сифати ёмонлашмаслиги, линтларга (толаларга) эзилган чигитлар тушмаслиги керак.
Линтернинг арра тишли дискларидан линтни (толани) ажратиш усулига кўра улар қуйидаги, яъни шчётка билан ва ҳаво орқали ажратишга бўлинади, бундан кейингиси толани юқори ва қуйи ажратиб олиш линтерига бўлинади.
Аррали дисклар сонига кўра линтерлар 141-160 ва ундан ортиқ арралиларга бўлинади.