Қиёслашни тавсия этиш ҳар бирининг



Download 1,24 Mb.
bet20/24
Sana23.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#124977
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
А.Хожиев tilshunoslik lug'ati

бир'бирларининг ичларида нима борлигини кйрдилар. (П. Турсун.)
Чуқур тил орқа ундошлари, Тилнипг энг орқа қисмининг ак­тив иштирокида ҳосил бўладиган ундошлар. Mac, қ, ғ, х ундош­лари.
Чўзиқ унли. Чўзиқ (давомли) талаффуз этиладиган унли. Бу ҳодиса туркий тилларнинг баъзиларида, шунингдек баъзи ўзбек шеваларида учрайди. Мае, туркман тилида а:ч (голодный) ва ач (открой), ба:р (есть, имеется) ва бар (иди), а:т (имя) ва ат (ло­шадь) ва б. /{..товушнинг чўзиқлиги.
Ш
Шартли майл. Бажарилиши шарт эргаш гапдан англашилган харакатнинг бажарилишига боғлиқ бўлган ҳаракатни билдирувчи майл. Бу майл формаси узбек тилида -а(р) эди, -мае эди ердами­да ясалади ва бу формадаги феъл бош гапнинг кесими бўлиб ке-

Шарт майли
108
109
Эгаси топиладиган ran


лади: Кун оққандан сўнг жўнасанг, бир манзилга етиб олардинг. (Ғзйратий.)
Шарт майли. Бошқа бирор ҳаракат бажарилиши учун бу ҳара-катнинг бажарилиши шарт эканини билдирувчи майл. Бу майл формаси -са аффикси срдамида ясалади: келса, сўраса, ёктирса каби. Шарт майлидаги феъл эргаш гапнинг кесими бўлиб келади. Мехнат килсанг, бахтинг очилади. Агар правление розилик берса, гўзапояларни юлар эдик. (С. Аҳмад.)
Шарт феъли. Шарт майлидаги феъл. қ. шарт майли.
Шарт формаси. Шарт майлипинг формаси. /£. шарт майли.
Шарт эргаш ran. Бош гапдан англашилган ҳаракат, воқеа-ҳо-дисанинг юзага келиш шартини билдирувчи эргаш ran: Даладан пахта нобуд қилинмай йиғиб-териб олинса, йиллик план ва мажбу-рият ортиғи билан бажарилади. (И. Рахим.) Мана бу канал битса,. янги ер очилса, пахта хам кўпаяди. (А. Қаҳҳор.)
Шарт юкламалари. Шарт ва тўсиқсиз эргаш гапли к.ўшма гап-ларда шарт ва тўсиқсизлик маъносини таъкидлаш учун қўллаиув-чи юкламалар: агар, бордию, мабодо, башарти каби: Агар кўчада бўлмаса эди, Иўлчи шу онда бу 'гўзал, тоза юракли... кизнинг оёк-ларига бош қўйишга тайёр эди. (Ойбек,) Мизғияокчи бўлсанг ма­бодо, бошларингга мен болиш қўйсам. (Уйғун.) Башарти булар катта бўлса, хар бири дадасининг ўрнини босади. (Ғ. Ғулом.) Бордию келиб колса, менга тезда хабар беринглар. (Сўзлашувдан.)
Шахси аниқ ran. Эга қатнашмайдигаи, лекин х.аракатни бажа-рувчи шахе гапнинг структура асоси бўлган кесим томонидан аниқ кўрсатиб туриладиган ran: Шу ёруғ йўлда сизга зўр бйхтлар ти-лайман. (П. Турсун.)
Шахси ноаниқ ran. айн. шахси номаълум ran.
Шахси номаълум ran. Эга қатнашмайдиган, III шахе форма-сидаги феъл кесим бажарувчи шахени аниқ ифодаламайдиган ran: Жўжани кузда санайдилар. (Мақол.)
Шахси умумлашган гаплар. Эга қатнашмайдиган, кесими аниқ шахе формасида бўлса ҳам, лекин мазмунан умумга қаратиладиган ran: Дещон- бўлсанг шудгор кил, мулла бўлсанг такрор кил, (Ма-кол.) Мўл ҳосилни қиска муддатларда териб олайлик!
Шахсли ran. 1. Кесими тусланишли феъл билан ифодаланган ran:... сиз қирга чикинг, .кўкрагингизга тоза шамол тегади. (Ойбек.)
2. Эгаси грамматик ифодаланган гапг Салкин шамолларгина кизнинг сочлари билан ўйнашади... (Ойбек.)
Шахсли феъл. қ. тусланишли феъл.
Шахе олмошлари. қ. кишилик олмошлари.
Шахссиз ran. Фақат кесим составидан иборат бўлиб, бажарув­чи шахе маъноси умуман яфодаланмайдиган ran: Тўрт-беш кундан кейин теримга тушилади. (С. Зуннунова.)
Шахссиз феъл. қ. тусланишеиз феъл.
Шахс-сон категорияси. Ҳаракатиинг уч шахедан (сўзловчи, тингловчи, ўзгадан) бирига оидлиги маъносини ифодаловчи грам­матик категория. Бу грамматик категориянинг шахе ва сонга кўра қуйидаги каби формалари бор: I шахе бирлиги ва I шахе кўплиги: к'елдимкелдик каби; II шахе бирлиги ва II шахе кўплиги: кел-дйнг келдингиз каби; III шахе бирлиги ва III шахе куплиги: келди келдилар каби.
Шева. Маҳаллий диалектнинг фонетик, лексик, грамматик уму-мийликка эга бўлган, бир ёки бир неча қишлоқни ўз ичига олади-ган кичик бир кисми, группаси. Мае., узбек тилининг корабулоқ шеваси; узбек тилининг Йиёзбоши шеваси. киёс. диалект, лаҳжа.
Шипилдоқ товушлар. Сирғалувчи ж, ш товушлари ва африкат ч товуши талаффузида ўзига хос оҳаиги борлигига кўра шипилдоқ товушлар (шипящие звуки) деб юритилади.
Шовқин. Актив нутқ органларининг иоритмик тебраниши, шу-нингдек оғиз бўшлиғида ўзаро яқинлашган, жипслашган нутқ ор-ганларц орасидан х.аво оқимининг ишқаланиб, портлаб утиши на-тижасида юзага келадиган акустик эффект.
Шобқинли ундошлар. Фақат шовқяндан ёки шовқинга овоз қў-шилган ҳолда ҳосил бўладиган ундошлар. Сонорлардан бошқа хам--ма ундошлар шовқинли ундошлар қаторига киради. Овознинг қат-вашиши ёки қатнашмаслигига кўра 'шовкинли ундошлар икки тур-га бўлинади: 1) жара игл и ундошлар (қ.), 2) ж а р а н г-с и з у и д о ш л а р (қ.).
Штамп «итал. stampa —муҳр). Ишлатилавсриб лексик маъ­носи хиралашган, экспрессивлик хусусияти йўқолган, снйқаси чиқ-қан ифода.
Э
Эвфемизм (<грек. euphemismos ; Нарса-х.одисанинг аича юмшоқ фермадаги ифодаси; қўлол, беадаб сўз, ибора ва табу~ўрнида қўпол ботмайднган сўз, ибора-ни қўллаш. Mac,, иккиқат сўзи ўрнида хомиладор, огир "оёқли сўз-ларини қуллаш.
Эвфония (< грек. euphonia < eu — яхши-f-phone — товуш). Нутқнинг хушоҳанглиги:' Бу ҳодиса турли фонстик приёмлар ёрда-ми билан юзага келтирилади. Мае, анафора (к,), эпиеЬора («) ва б.
Эга. Икки составли гапларда фикрнинг кимга, иимага қарашли эканини англатувчи, белгиси кесим томонидан аниқланадиган, грам­матик жяҳатдан мутлақ х.оким вазиятга эга бўлгаи бош бўлак. Эга бош^келишик формасидаги от, олмош, отлашган сўз, сўз би-рикмаси билан ифодаланади: У халат кийган киз билан чикйб кет- . мощи бўлди. (А. Мухтор.) Билмагашш сўраб ўрганган олим, орла--нио сўрамаган ўзига золим. (Макол.) Иш иштаха очар, дангаса ишдак кочар. ^Мақол.)
Эга группаси, айн. эга состави.
Эгалик категорияси. Прсдметнинг уч шахсдан (сўзловчи, тинг­ловчи, ўзгадан) бирига оидлигини кўрсатувчи -грамматик катего­рия. Бу грамматик категориянинг шахе ва сонга кўра' куйидаги формалари бор: I шахе бирлиги ва I шахе кўплиги: -(и)м(и) миз; II шахе.бирлиги ва II шахе к^плиги: -(и)нг — -(и)нгиз; III шахе: -и, -си (баъзан -лари).
Эгасиз ran. Предикатив асоси фақат кесим составидан иборат булган бир составли ran. Буидай бир составли гапнинг куйидаги турлари бор: I) шахси аниқ ran (қ.), 2) шахси ноаниқ ran (қ.), 3) шахси умумлашган ran (қ.), 4) шахссиз ran (қ.), зид. кесимсиз ran.
Эгаси топиладиган ran. Составила, эга қатнашмайдигаи, лекин

х^^н

Эгаси топилмайдиган ran 110
111
Эмоционал-экспрессив бўеқ


бажарувчи шахсни кесимдан англаб олиш мумкин бўлган бир сос-тавли ran: шахси аник, ran (қ.), шахси номаълумгап (к.), шахси умумлашган ran (қ.),
Эгаси топилмайдиган ran. айн. шахссиз ran.
Эга состави. Эга ва унга тобе бўлган иккинчи даражали бўлак-лар (икки составли гапларда ҳоким саналувчи состав). Чўққи-л ар нинг э такла р ид а в а со й л ар нинг- т у б ид а ко л-ган қорлар қуёш нурида кумушдек товланиб, кўзларни қамаш-тиради.
, Эга эргаш ran. Бош гапнинг олмош билан ифодаланган ёки на-зарда тутилган («тушиб қолган») эгасини изоҳлаб, к и М?, н и м а? сўроғига жавоб бўладиган эргащ ran: Шуниси хаяжонлики, мен унинг кўзларида заррача ҳам ёш кўрмадим. (П. Турсун.)
Эквивалент. Бир нутқ бирлигига хос маънони ифодалай олади-гап, унга хос фуикцияни бажар'а оладиган бошқа бир нутк бирли-ги. Мае, оғзи қулоғида, илоннинг ёғини ялаган фразеологизмлари хурсанд, айёр сўзларининг эквивалентидир.
Эквиполент оппозиция. Қарама-қарши қўйилувчилардан ҳар би-рида бор қўшимча дифференциал белги асосидаги оппозиция. Мае, ундошларнинг тил олди, тил ўрта, тил орқа ундошларига ажрати-лиши каби.
Экзотик лексика (<грек. exotikos — ёт, келгинди). Узга тил-лардан ўзлашгап, нутққа алоҳида бир колорит бериш учун қўлла-надиган сўз ва иборалар.
Экскурсия (< лот, excursio — киришиш, бошланиш). айн. прис­туп.
Эксперимснтал фонетика. Нут.қ товушларини махсус асбоблар билан, инструментал метод ёрдами.да ўрганадиган фонетика.
Экспиратор урғу. Тон балаидлигининг эмас, балки товуш кучи ва чўзиқлигининг ўзгариши билан характерланувчи урғу. Экспира­тор урғу ҳаво оқимининг кучи ва чўзиқлигига кўра икки турга бў-линади: I) динамик урғу (/{.), 2) квантитатив урғу (f.). қиёс. музикал урғу.
Экспирация. Товушлар ҳосил бўлишининг асосий шароити (во-ситаси) бўлмиш ҳ.аво оқиминипг овоз канали бўйлаб ҳаракати.
Эксплицит конструкция (< фран. explicate — аниқ очиқ ифода-ли < лот. explicitum). Аниқ, очик. ифодали конструкция. Мае, ра-вищдош оборотларга нисбатан эргаш. гаплар эксплицит конструк­ция ҳисобланади. қиёс имплицит конструкция.
Экспрессив лексика. Экспрессия ифодалаш хусусиятига эга бўл-ган лексика: кизалок, тентак каби. қ. экспрессия, қиёс. эмоционал лексика.
Экспрессивлик. Экспрессиянинг мавжудлиги. у Экспрессия (< лот. expressio — ифода). Путқнинг таъсирчанлик хусусияти. Бу хусусият лексик, грамматик ва б. воситалар ёрдами-да юзага келади. к. экспрессив лексика, субъектив баҳо формаси.
Экстралингвистика. Тилшуносликнинг этник, ижтимоий-тари-хий, социал, географик ва бошқа факторларни тилнииг тараққиёти ва функцияси билан боғли ҳодисалар сифатида ўрганувчи соҳаси.
Экстралингвистик факторлар (< лот. extra — ташқи+фрам. Цп-guistique — тилга хос). Тил таракцйётида таъсир кўрсатувчи объек­тив воқеликка дойр шарт-шароитлар, Тилнинг ривожлаиишидаги
бундай экстралингвистик шарт-шароитларга биринчи навбатда иж-ти.моий-сиёсий факторлар киради.
Элизия (<лот. elisio — сиқмоқ, итариб . чиқармоқ). Унли то­вуш, билан тугаган сўзга унли билан бошланган сўзнинг қўшилиши натижасида олдинги унлининг тушиши. Мае, бора олади-*борола-ди каби. киёс. аферезис.
Эллипсис (<грек. ellipsis — тушиш, туширилиш).- Нутқ эле-ментининг тушиб қолиши. Нутқда эллипсис турли мақсадлар билан (мае, экономия талаби билан) юз беради, упдан одатда стилистик фигура сифатида фойдаланилади. Мае, Яхшилар кўпайсин, ёмон қолмасин (одам сўзи эллипсисга учраган).
Эллиптик ran. қ. тўлиқсиз ran.
Элятив (< лот. elatus — кутарилга'н, юқори). Белгининг ортиқ даражасини бошқа предметдаги белгига нисбат бермай ифодалов­чи форма. Бу форма сифатларнинг кучайтирув формаси деб хам юритилади. Мае, рус. злейший враг; крупнейший деятель; ўзб. ўта ахмоқ, ғирт ёлғон каби. қ. интенсив форма.
Эмоционал ran. Сўзловчининг турли эмоциясини, эмоционал му­носабатларини ифодаловчи ran. Ифодаланадиган эмоционалликнинг даражасига кўра эмоционал гаплар икки турга бўлинади: 1) эмо-ц и о н а л-и нтеллектуал гаплар (қ.), 2) соф эмоцио­нал гаплар (қ.).
Эмоционал-дарак ran. Маълум бир факт ҳакида хабар билан бирга сўзловчининг эмоциясини ифодаловчи ran. Ox, қандай чирой-Аи бу кўзлар. (3. Фатхуллин.) Эй ишқ, мунча хам кудратлисин. (Ғ. Ғулом.)
Эмоционал-интеллектуал ran. Маълум бир фикр билаи бирга сўзловчининг эмоционал муносабатларини (хурсандлик, қўрқинч ва ш. к.) ифодаловчи ran. Бу тип гаплар ўз ичйда куйидагй турларга бўлинади: 1) эмоционал-дарак ran (к.), 2) эмоционал-сўроқ ran (к.), 3) эмоциона л-ундов ran (қ.).
Эмоционал лексика. Сўзловчининг ҳис-эмоцияларини ифодалаш хусусиятига эга бўлган сўзлар; эмоционал бўёқдор сўзлар. Mac, жилшймоқ, чехра, табассум, ўктам сўзлари ижобий эмоционал-экспрессив бўёққа эга; устамон, итялоқ, мечкай сўзлари салбий эмоционал-экспрессив бўёцқа эга. қиёс. экспрессив лексика.
Эмоционал нутқ. Турли эмоцияларни ифодалаш хусусиятига эга нутқ. қ. эмоционал ran. қиёс. интеллектуал нутқ.
Эмоционал-сўроқ ran. Мавжуд бир факт ҳақида сўроқ билан бирга эмоционал муносабат ифодаловчи ran. «Нима килади гапни Чўзиб?»— энсаси қотиб ўйлади Шерзод. (У; Ҳошимов.) Вой ўлма-сам, қанақа кишисиз ўзи? (Шуҳрат.)
Эмоционал-ундов ran. Буйруқ, ундов кабилар билан бирга сўз-ловчинииг эмоционал муносабатларини ифодаловчи ran. Қани энди бир жўнаб қол-чи. (Ғ. Ғулом.) Қизим, окон қизим... сен кўп ўртан-ма. (Ойбек.)
Эмоционал ундов. Сўзловчининг ҳис-туйғуларини (хурсандлик, қўрқув, ғазаб, жирканиш ва ҳ.) ифодаловчи ундов. Мае, ох, вой, эй, аттанг, бай-бай-бай ва б.
Эмоционал-экспрессив бўёқ. Лексик маънога қўшимча тарз-даги эмоционал-экспрессив маъно (оттенка), к. эмоционал лек­сика.

ММПНШНВН

Эмфаза
112
113
Этимологик ўзак


Эмфаза (<греи. emphasis — ифодалилик). Нутқнинг кўтарин-ки руҳда бўлиши, эмоционалликнинг кучайиши, интонация, такрор ва бошқа воситалар билан ифоданинг бирор элементини ажратиш. Мае, Амр эт, Тожихон, амр эт... (Уйғун.)
Эмфатик урғу. Гап таркибидаги бирор сўзнинг таъсирчанлиги-ни кучайтириш мақсадида алоҳида (ажратиб) талаффуз этиш.
Энантиосемия (< грек, enantios — қарама-қарши + sema— бел-ги).Бяр сўзнинг семантик структурасида зид маъноларнингтарақ-қий этиши, юзага келищи. Мае, рус тилидаги наверно сўзининг эс-кирган «албатта», «шубҳасиз» маъноси билан ҳозирги «балки», «эҳ-тимол» маъноси; узбек тилидаги чщмоц феъли аслида «ичкаридан ташқарига ҳаракатланиш»ни англатади, шу билан бирга (транс­порт воситаларйдан фойдаланишда) «ташқаридан ичкарига ҳара-катланиш»ни ҳам англатади.
Энклитика (<грек. enklitike < enklino — эгиламан, энгашаман). Урғули сўздан кейин келиб, урғу жиҳатдаи унга қўшилйб кетади-ган урғусиз сўз. Мае, рус: за ночь, под руки (энклитиклар — ночь, РУки)\ ўзб.: эрга билан (энклитика — билан) ва б. қиёс. прокли­тика.
Энциклопедии луғат. Вокабулага сўз ски'суз бирикмалари чи-қарилиб, ана -шулар билдирган воқелик ҳақида (киши но.млари, муҳим воқеа-ҳодисалар ва б. ҳақяда) маълумот берадиган луғат. Мае, Катта совет знциклопедияси. Медицина знциклопедияси ва б. киёс. лингвистик луғат.
Эпентеза (<грек. epentliesis — киритиш). Сўз ичида товуш орттирилиши. Мае, синиф (синф ўрнига), докалад (доклад ўрнига) каби. киёс. протеза, эпитеза.
Эпентетик товуш. Сўзда аввал булмаган, маълум сабаб-шаро-итлар билан пайдо бўлган товуш. қ. эпентеза.
Эпитеза (<грек. epi — кейин + thesis — ҳолат). Маълум фоне-тик сабабларга кўра сўзиинг охирида товуш орттирилиши. Мае, отпуска (отпуск ўрнига), киоска (киоск ўрнига) каби. киёс. проте­за, эпентеза.
Эпитет (< грек, epitheton — илова, қўшимча). Предметнинг си-фатини тасвирли, образли ифодалаш учун ишлатиладиган сўз; тропиинг бир тури: олтин водий, зумрад бошок каби. к. троп.
Эпифора (< грек, epiphora < epi — кейин+phoros— келувчи). Параллел тузилган нутқ парчалари (мае, миералар) охирида айни бир элементнинг такрорланишидан иборат стилистик фигура. Мае,

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish