Қиёслашни тавсия этиш ҳар бирининг



Download 1,24 Mb.
bet18/24
Sana23.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#124977
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   24
Bog'liq
А.Хожиев tilshunoslik lug'ati

Кеча қаерга бордине?

                  1. Кинога.

Титроқ ундош. Тил учининг юқори милкка тегиб-тегмай титра-Ши натижасида ҳосил буладиган р ундоши.
Тобе алоқа. Синтактик жиҳатдаи бири иккинчисига бўйсунади-ган, бири иккипчисига тобе бўлган бирликлар орасидаги алоқа.

Тобе бўлак
. . _^ 92
93
Транслитерация


Тобе алоқада бир компонент иккинчисига нисбатан тобе, иккинчися эса унта нисбатан х.оким вазиятда бўлади. Мае, аниқловчи-.аниқ.-ланмиш, тўлдирувчи-кесим, эга-кесим алоқалари тобе алоқадир: гузал хаёт, ҳунарпи севмоц, Далалар яшнамоқба каби. Эга-кесим муносабатйда ҳоким компонент, қолган типдаги бирикувларда эса тобе компонент олдин келади. Тобе алоқанинг уч типи бор: 1) бошқарув алоқаси (/f.), 2) мослашув алоқаси (қ.), 3) битишув алоқаси (қ.). Қўшма гапларда тобе алоқэ эргаш ran билан бош ran ўртасида мавжуд. қиёс. тенг алока.
Тобе бўлак. Сўз бирикмасининг тобе компонента (/(■)■ Mac, эргалаб ҳашарга чиқмоц бирикмасида эртага, ҳашарга сўзлари— тобе бўлак. зид. ҳоким бўлак.
Тобе гап. айн. эргаш ran.
Тобедош адоқа. Бир-бирига нисбатан ҳоким-тобелик ҳолатнда-ги синтактик алоқа. Бу ҳодиса тобе алоқанинг бир тури ҳисобла-нади.
Тобе компонент. Узаро боғланишда сиитактик жиҳатдан тобе бўлган, бошқа ҳоким компонептнииг маъносиии (мазмунини) тур­ли нуқтаи назардан аниқлайдиган, тўлдирадиган, изоҳлайдиган компонент: тобе сўз, тобе бўлак, эргаш гап. зид. ҳоким компонент.
Тобеланиш. Тобе синтактик муносабатда бўлиш; сўз бнрикма-си ёки ran таркибидаги сўзлар орасида ўзаро тенг бўлмаган, син­тактик жиҳатдан бири иккинчисига бўйсунувчи муносабат. қ. тобе алоқа. щёс. тенгланиш.
Товуш. қ. нутқ товуши.
тпвушга тақлид назарияси. Тилиинг пайдо бўлиши ҳақидаги қадимги назариялардан бири. Бу назарияга кўра инсон табиатда-ги турли товушларга тақлид қилган ва шу йўл билан тил пайдо бўлган.
Товушга тақлид сўз. Инсон, ҳайвон ва бошка нарсалар тову-шини тақлидан ифодаловчи сўз: гумбур, ғийқ, мў, инга-инга каби. қ. тақлид сўз. киёс. образга тақлид сўз.
Товуш интенсивлиги. айн. товуш кучи.
Товуш кучи, Товуш тўлқининииг амплитудасига, яъии юқори кўтарилиш нуқтаси ва қуйи тушиш.нуқтаси оралигига боғлиқ бўл-ган сифати: тебраниш кеиглиги қанча катта бўлса, товуш ҳам шун-ча кучли бўлади.
Товушларнинг алмашинуви. Морфема ифода планидаги айни бир товушнинг турли ҳолатларда бошқа товуш билан алмашинуви: онг англа, юрак юраги каби.
Товушларнинг комбинатор ўзгариши. Позицион товуш узга'ри-шининг товушларнинг ўзаро таъсири натижасида юз бер'адиган ту-ри.к. ассимиляция, диссимиляция, метатеза.
Товушларнинг миқдор ўзгариши. Чўзиқлик жиҳатдан бўлган товуш ўзгариши.
Товушларнинг позицион ўзгариши. Фонетик шароитлар (ёндош товушларнинг таъсирида', сўзнинг бошида ёки охирида келиши) туфайли юз берадиган товуш ўзгариши: бирта > битта (рт > тт), тилак-га > тилакка (кгЖк) каби.
Товушларнинг сифат ўзгариши. Товушнинг тембрига, унинг ар-тикуляцион ва акустик характернстикасига таъсир этадигап фоне­тик ўзгариш.
Товушларнинг спонтан ўзгариши (< лот. spontanus — ўз-ўзича). Товхшларнииг бирор фонетик позиция таъсирида эмас, балки бош-кача сабаб билан воқе бўладиган ўзгариши; хардор (ад. орф. ха-ридор). қиёс. товушларнинг позицион ўзгариши.
Товушнинг баландлиги. Товушнинг ун иайчаларининг тебраниш частотаси билан белгиланадигаи сифати: маълум вақт ўлчовида тебраниш қанча кўп бўлса, товуш шунча баланд ва, аксинча, теб­раниш канча оз бўлса, товущ шунча' наст бўлади.
Товушнинг чўзиқлиги. Товуш тўлқини тебранишининг давомли-лиги. Қ. чўзиқ унли.
Товуш орттирилиши. Фонетик ёки морфологик шарт-шароитлар таъсири билан сўзда янги (аввал бўлмаган) товушнинг пайдо бў-лиши: иси. иссиқ, ачи аччиц, доир дойир, эгалламоқ (эга+ла) каби. Товуш орттилиши кўпрок. ўзлашма сўзларнинг оғзаки талаф-фузида учрайди: қоида қаййда, осон онсон, пионер пийанер, фикп фикир, хукм -»- ҳукум ва б. қ. протеза, эпентеза.
Товуш пайчалари. айн. ун пайчалари.
Товуш тембри. Товушнинг асосий тонигз қўшиладиган срдамчи тон — обертонларга боғлиқ ҳолда юзага келадиган ўзига хос си­фати.
Товуш тили. Эшитиш билан қабул этиладиган тйл. киёс. имо-ишора тили.
Товуш тушиши. Сўз ўзагинипг ўзида, сўз ясалиши ва форма ясалишида маълум фонетик шароит (сабаб) билан унли ёки ун-дошнинг талаффуз этилмасчиги. Мае, изб. ке (< кел), дўс (< дуст), Хурсан (< хурсанд), огзи (<.оғиз-и), биларкан (< билар экан) каби. !\. апокопа, синкопа, диереза, элизия.
Товуш ўзгариши. айн. фонетик ўзгариш.
Товуш қобиғи. Сўзнинг ташқи томони (ифода плани).
Товуш қонунлари. қ. фонетик қонунлар.
Тон. Товушнинг уп пайчаларининг ритмик тебраниш частотаси билан белгиланадигаи сифати.
Тонема. Овоз тоиининг баландлиги тил бйрликларини фарқлаш учун хизат қилувчи ҳодиса сифатида.
Топонимика (<грек. topos—жой + onyma — ном). 1. Лексико-логиянинг географик номларни ўрганувчи бўлими.
2. Маълум бир территорнядаги географик номлар мажмуи.
Топонимия, айн. топонимика 1.
Тор унли. Тил юқорига кўтарилиб, оғиз бўшлиғи (тор) очили-ши билан ҳосил бўладиган унли: и ва у унлилари. қиёс. юқори кў-тарилиш унлилари.
Традицион лингвистика. Тилшуносликдаги фақат тил "компо-нентлари ва структурасипинг ички муносабатларини, боглиқликла-рини бритиш билан бирга тил ва тафаккурнинг ўзаро мупосабати, тилнинг жамият билан, шу тилда сузлашувчи коллектив билан алоқаси каби масалаларни ҳам ўрганишни ўз олдига мақсад қилиб Цўйгац йуналишлар. Бу йўналишларга структурализм ўзини қара-ма-қарши қўяди. қ. структурализм.
Транскрипция (< лот. transcriptio — кўчириб ёзув)..1. Узга тил сўзи составидаги товушни ўз тили алфавити асосида ёзиш.
2. айн. фонетик транскрипция.
Транслитерация (<лот. trans —-орқали + literatio —х.арфда

Транспозиция ..
95
Тўсиқсиз эргаш ran


ҳарфларни бошқа бир алфавитдан фойдаланиб ёзувда аниқ акс эт-тириш. Бунда ўз тилида талаффуз қилинмайдиган ёки ўзича та-лаффуз қялинадиган товушнинг ҳарфи ўзнча сақланади. Mac, транслитерацияда Бокччио ёзилади-ю, аммо транскрипцияда бу сўз Бокаччо ёзилади. Чунки ч ҳарфидан кейинги ҳарф ўз тилида то-вуш ифодаламайди; арабча лисонут-тайр ўзбек тилйда лисон ал тайр ёзилади, бу хам транслитерация.
Транспозиция. Грамматик категорияларнинг ўзига хос бўлмз-ган функцияда қўлланиши (мае, бир туркум сўзининг контекстда бошқа туркум сўзи каби қўлланиши): сифатнинг отлашиши ва ш. к. киёс. конверсия.
Трансформ. Трансформация натижасида ҳосил бўлган структу­ра: аниқ конструкциянинг ўзгариши билан ҳосил бўлган мажҳул коиструкцияда. қ. трансформация.
Трансформацией анализ. Турли-туман сиитактик конструкция-ларни қайта тузиб, саноқли ядер конструкцияларга келтириш қои-далари ва усули.
Трансформация (< лот. transformatio — қайта тузиш). Асосий (ядер) синтактик структурани тил қонун-қоидалари асосида ўзгар-тириб, иккинчи тур синтактик структура ҳосил килищ. _Мас, аниқ конструкциянинг мажҳул конструкцияга айлантирилиши (транс-формацияланиши): ■Қизча шеърни ўкиди.Шеър кизча томонидан ўкилди каби.
Троп (< грек, tropos — кўчирма оборот, киноя). Бадиий ифо-даликни ошириш учун кўчма маънода қўлланган нутқ фигураси, киноя, р.амз билан қўлланган сўз, ибора. Аллегория, гипербола, ирония, метафора, синекдоха, метонимия, эпитет па ўхшатиш тррп-нинг энг кенг тарқалган турлари ҳисобланади.
Туб асос. Морфемаларга бўлинмайдиган (ясалмаган) асос, сўз-нинг ўзакка тенг қисми. Мае, сув, дарахт ва б. қ. асос. киёс. яса-ма асос.
Туб сўз. Ясовчи компонентларга ажралмайдиган сўз: тош, нон, ош, музика, тарах, ол, яхши, кеч, мен ва б. қиёс. ясама сўз.
•Турдош от. Бир турдаги предметларнинг умумий номи бўлиб хизмат қиладиган от: тош, гул, крвун, дарахт, галла ва б. киёс. атоқли от.
Турланиш. Отнинг келишик формалари билан ўзгариши: ки-тоб китобнинг китобни 'китобда китобдан китобга каби.
Турловчи аффикслар (турловчилар). Келишик- формаларини ясовчи аффикслар: -ни (дўстни), -нинг (дўстнинг), -га (дўстга), -да (дўстда), -дан (дўстдан). қ. турланиш.
Турғун сўз бирикмаси. қ. сўзларнинг турғун бирикмаси.
Турғун урғу. Сўзнинг маълум қисмидаги бўғинга тушадигаи урғу. Mac., ўзбек тилида урғу одатда сўзнинг охиридаги бўғинга тушади. қиёс. эркин урғу.
Тусланиш. Узбек тилида феълнинг шахс-сон формаларида ўз-гариши: ўқияпман, ўқияпсан, ўқияпти(лар); шарт майлининг тус-ланищ формаси: келсам, келсанг, келса, келсак, келсангиз, келса-(лар) ва ҳ.
Тусланишли феъл. қ. феълнинг тусланишли формаси. - _ Тусланишсиз феъл. қ. феълнинг тусланишеиз формаси.
Тусловчи аффикслар (тусловчилар). Узбек тилида феълнинг шахс-сон формаларини ҳосил қилувчи аффикслар. к., тусланиш.
Тушум келишиги. Ҳаракат йўналган объектни (грамматик объ-ектни) билдирувчи келишик. Бу келишик формаси -ни аффикси ёр-дамида ясалади: рубобни, совхозни, ерни каби. Тушум келишиги-даги от белгили ёки белгисиз формада бўлиши мумкин: Кеча ки-тоб ўкидим. (белгисиз)—Китобни кеча ўкидим (белгили) каби. Бу келишик формасидаги сўз гапда воситасиз тўлдирувчи (к.) вазифасида келади.
Тўлдирилмиш. Бирикманинг тўлдирувчи тобе бўлган (х.оким) компонента.
Тўлдирувчи. Уз ҳоким сўзига бошқарув йўли била» боғланиб, бу сўз англатган ҳаракат, предмет, белгига нисбатан объект бўлиб келадиган бўлак. Ҳаракат билан объект орасидаги муносабатнинг турига кўра тўлдидувчилар икки хил: 1) воситасиз тўлдирувчи (к.), 2) воситали тўлдирувчи {қ.).
Тўлдирувчи эргаш ran. Бош гаининг олмош билан ифодалан-ган ёки назарда тутилган тўлдирувчисини изоҳлайдиган, бош ran кесимини тўлдирадиган эргаш ran:....сиз шуни яхши билингки, сиз-нинг жуда кўп- самимиў дўсгларингиз бор. (А. Мухтор,)
Тўлиқ ассимиляция. Сўзда бир товуш бошқа товушнн ўзига ай-нан ўхшатиб олиши. Мае, бир-тта> битта, туссиз < тузеиз каби. 1\иёс. тўлиқсиз ассимиляци'я.
Тўлиқ ran. Контекст ва нутқ ситуациясисиз ҳам фикрнинг тў-лиқ (аник) ифодаланиш имкониятини берадигаи .бўлаклари мавжуд ган. киёс. тўлиқсиз ran.
Тўлиқсиз ассимиляция. Сўзда бир товушнинг иккинчисиии ўзи-га бирор жиҳатдан ё артикуляция ўрнига кўра (сунбул > сумбул) ё артикуляция усулига кўра (йўқса > йўхса), ёки жарангли-жаранг-сизлигига кўра (кетган > кеткан) бир хил қилиб олиши.
Тўлиқсиз ran. Грамматик структураси ски состави .жиҳатидан тўлиқ бўлмаган (таркибида бир ёки бир неча булаги иштирок эт-магаи), лекин бу нотулиқлик контекст ёки ситуациядан аниқ сези-либ турадиган ran: Канал. Катта канал. Утган йили чищрдик. (А. Қах.х.ор.) Олам куёш билан ёруғ одам илм билан. (Мақол.) киёс. тўлиқ ran.
Тўсиқсизлик ҳоли. Иш-ҳаракатнинг рўй беришига тўсиқ бўла олмайдиган х.аракат-х.одисани билдирувчи ҳол: ...куннинг иссиғйга қарамай Погодин культивация қиларди.
Тўлиқсиз феъл. Мустақил маъносини тамомила йўқотган, ҳо-зирги ўзбек тилида маълум бир маъно ва вазифада қулланувчи феъл: эди, экан, эмиш: Нима бўларди, Хўжа Али эди, Алихўжа бўлади-да! (Н. Сафаров.) Бу бир ғариб мусофир экан, борадиган жойи йўқ экан... (С. Айний.)
Тўсиқсиз эргаш ran. Мазмуни бош гапнинг мазмунига зид бўл-
са хам, бош гапдан англашилган х.аракат-ҳодисанинг юз беришига
тўсиқ бўлмайдиган ҳаракат-ҳодисани билдирувчи эргаш ran: Ky-
мушбиби уни боя Пул устида йигитлар орасида кўрган бўлса ҳам,
бироқ дахшат ичида ўрдага қараб югурган эди.
(А. Кодирйй.)

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish