Устингиздан шикоят тушди.
Шикоят? (Яшин.)
Сўрок олмошлари. Иомаълум шахе, предмет, белги кабилар хасида сўроқни билдирувчи олмошлар: ким, нима, қандай, қачон, қанча кабилар.
Сўрок юкламалари. Гап ёки унинг бирор бўлагига оид сўроқ-ни ифодалогсчи юкламалар. Мае, -ми, -ни юкламалари.
Т
Табиий тил. Ҳақиқий маънодаги, яъни фикр- олишув қуроли сифатида авдоддан-авлодга ўтиб келастган тил. /(. сунъий тил.
. Табу. Диний эътиқод, ирим, қўрқиш ва шу кабилар таъсирида маълуи сузнипг ишлатилишини чеклаш, ман этиш; ишлатилиши шундай чекланган, май этилган суз. Мае, рус тилида (ов.чилар нутқида) медведь хўзи ишлатилмай, унинг ўрнида хозяин, ломака, мохнач, лесник сўзларйнинг қўлланиши, узбек тилида чаён сўзи ишлатилмай, унинг ўрнида эшак, оти йўқ сўзларининг қўлланишн.
Тавтология «грек, loutologia < toulo — айнан ўша+logos — сўз). Бир мазмулни бошқа сўз ёки сўзлар билан такроран ортиқча ифодалаш, сўзни ортиқча ишлатиш. Mac, гап гапирмоқ, оёқ билан тепмоқ деб қўллаш тавтология ҳисобланади: гап, оёқ б(Ш1к_ қисм-лари япги информация бермайди, гапирмоқ, тепмок. сўзларидаги информацияни такрорлайди.
Такрор. 1. айн. такрорий сўз, сўзнинг такрорий формаси.
2. Айни сўзпинг синтактик бирлик сифатида икки ва ундан ор-тиқ ҳолда қўлланиши, оддий такрор: Э, келинг, келинг! (С. Зун-нунова.) «Қўрқма, қўрқма!»— деб такрорлади Арслон ака. (ё. Шу-куров.)
Такрорий сўз. Айни сўзни такрор қўллаш билан тузилиб, кўп-. лик, давомлилик каби маъноларни ифодаловчи сўз; сўзнинг такрорий формаси: Такрорий сўзда пауза оддий такрордагидан жуда қисқа бўлади: дона-дона, ёш-ёш, тез-тез, ўйлаб-ўйлаб, хўнг-хўнг каби. Қуюқ япроқлар орасидан шода-шода осилиб, мўралаб турган олчалар яшил гиламга нуқта-нуқта кизил гулчалар тикиб қўйган-га ўхшаб товланади. (У. Назир.) f{. редупликация.
Такрорланувчи богловчи. fan бўлаклари, шунингдек қўшма гапнинг предикатив компоиентларини боғлашда такрорланиб қўл-лаиадиган боғловчилар: У ҳам кўп ўтмай ё инженер, ё ўқитувчи бўлииш мумкин. (Ойбек.)
Такт. Нутқнинг талаффуз жиҳатдан яхлитлаиган ва пауза (паузалар) билан ажратиладигаи парчаси.
Такт урғуси. Нутқ такти составидаги мазмунан муҳим сўзни ажратувчи урғу.
Талаффуз. Нутқ товушларининг айтилищи. Тўғри талаффуз.
Адабий талаффуз.
Талаффуз луғати. айн. орфоэпик луғат. - .
Талаффуз нормаси. айн. ерфоэпик норма.
Танглан-тиш ундошлари. Ҳаво оқими оғиз бўшлигида икки тў-сикдан (тил билан милк орасидан ва тил орқа қисми билан юмшоқ танглай орасидаги тўсиқдан) сирғалиб ўтиши билан х.осил бўлади-ган тил олди ундошлар. Мае, ж, ш ундошлари.
Танглай товуши. қ. палатал товуш.
Таржима луғ4ти. Бир тилнинг (таржима қилинаётган тнлнинг) уғавий бирлигига бошқа тилнинг маъно жиҳатдан эквиваленти ериладиган, ўзга тилнинг луғавий бирлиги таржима этиладиган луғат. -Бундай луғатлар икки тилли ёки кўп тмлли бўлйши мумкин: Русча-ўзбекча луғат. Инглизча-русча-ўзбекча луғат ва б.
- Тарз равиши. Иш-ҳаракатнинг бажрилиш усулини, қай тарзда з беришини билдирувчи равиш: бирдан, аста, тўсатдан каби: Шу .айт тўсатдан кўча эшиги тарақлаб очилди-ю, Зуннунхўжа халлос-лаганича кириб келди. (А. Қах.ҳор.) Матқовул ака секин келиб, еккадаги одамлар ёнида тўхтади. (М. Исмоилий.)
Тарз ҳоли. Иш-ҳаракатнинг қайтарзда бажарилишини билдира-диган х.ол: Элим, юртим, болам-чащм деб қаҳрамонларча кураш-дилар. .'(Яшин.) Сайда қўлларини осилтирган холда ўтирар эди. (А. Қаҳҳор.)
Тарихий грамматика. Грамматик ҳодисаларни (сўз формаси, сўз бирикмаси ва гапларни) турли тарихий босқичлардаТн тарақ-қиётибўйича (диахроник планда) қиёслаб ўрганувчи грамматика.
Тарихий диалектология. Диалектга хос ҳодиса ва хусусиятлар-нинг.. келиб чикиши, ривожланиши, турли даврларда ўзгариши. ва бу хусусиятларнинг ташкил топишида бошқа тилларнинг иштиро-ки каби масалалар билан шуғуллапувчи диалектология.
Тарихий лексикология. Тилнинг лугат составинн тарихий та-раққиётида (диахроник планда) ўрганувчи лексикология.
Тарихий луғат. Луғавий бирликларнинг тараққиёт тарихи тас-вирланадиган луғат.
Тарихий фонетика. Тилнинг товуш томонини тарихий тараққиё-тида ўрганувчи фонетика.
Тарихий ўзак. Ҳозирги тилда мустақил ўзак сифатида ажра-тилмайдиган, тарихан мустақил маъноли бўлган ўзак. Mac, ўзб. ялпоқ, яйлов каби сўзларнинг ял-, яй- қисми тарихан мустақил маъноли (ўзак) морфема бўлган. қиёс. этимологик ўзак.
Тартиб. Компонентларнинг ўзаро бирикишда (боғланишда) жойлашув сираси: Гап бўлакларининг тартиби {қ). Сўз тартиби (/$•). Тартибнинг икки тури бор: I) тўғри тартиб (қ.), 2) тес-кари тартиб ёки инверсия (/{.).
Тартиб сонлар, Предметнинг саноқ жиҳатдан тартибини билдирувчи сонлар; соннинг бу тури -(и)нчи аффикси ёрдамнда яса-лади: иккинчи, олтинчи, ўнинчи каби.
Тасвирий грамматика. Грамматик ҳодисаларни (сўз формаси, сўз бирикмаси ва гапларни) синхроник планда ўрганувчи грамматика.
Тасвирий диалектология
Тиллар оиласи
Тасвирий диалектология, айн. диалектография.
Тасвирий лексикология. Сўзнинг маъноси, стилистик характеристикам, луға"т составининг ҳажм ва структураси каби масала-ларни синхроник планда ўргануачи лексикология.
Тасвирий лингвистика. Тилнинг ҳолатини синхрон планда ўрга-нувчи лингвистика.
Тасвирий сўз. қ. тақлид сўз.
Тасвирий фонетика. Тилнинг товуш томонини синхроник планда ўрганувчи фонетика.
Тасвирий форма, айн. аналитик форма.
Ташқи нутқ. Ҳақиқий маънодаги нутқ, яъни товуш ифодасяга эга бўлган нутқ. қиёс. ички нутқ.
Ташқи факторлар. айн. экстралингвистик факторлар.
Тақлид сўз. Ипсон, ҳайвон ва бошқа нарсаларнянг товушини, ҳаракат-ҳолат образини тақлидан ифодаловчи сўз: каре-курс, таре, миёв, лип-лип, лов-лов, ғиз-ғиз ва б: Тақлид сўзларнинг икки тури фаркланади: 1) товушга таклид сўз (қ.), 2) образга таклид сўз
Тақсим сонлар. Предмет миқдорини тақсимлаш, группалаш йўли билан билдирувчи' сов. Соннинг бу тури -тадан аффикси ёр-дамида ясалади; бештадан, тўкқизтадан каби.
Таҳлил. айн. анализ.
Тезаурус (< грек. Ihesauros — хазина). Тилга оид лексик сос-тавни тўла ҳаж.мда акс эттирувчи луғат.
Текст (<лот. textus— боғланиш, қўшилиш). Ёнма-ён босма ҳарф орқали акс эттирилгаи нутқ, умуман, нутк. парчаси.
Тема. Гапнииг актуал бўлинишида маълум (таниш) бўлган нарсани ифодаловчи, янги нарсани ифодалашга ўтиш учун асос хизматини ўтайдиган қисм. Голландиянинг Гроненген шахрида ёш-лар ўртасида ўтказилаётган Европа шахмат чемпионатида/'совет мааерлари ҳамон пешкадамлик килишмоқда. («Совет Узбскисто-ни».) қиёс. рема. қ. гапнинг актуал бўлиниши.
Теиг алока. Тенг ҳуқуқли синтактик бутунликлар (ran бўлак-лари, қўшма гапнинг предикатив компопентлари) орасидаги синтактик алоқа. Томлардан, ивиган деворлардан буғ кўтарила бош-лади. (Сайд Ахмад.) Адрл'ар ранг-баранг гуллар билан ясанди, сойликда сувлар тошиб ҳайқиради, (Ойбек.)
Тенг боғловчи. Гап бўлаклари ва қўшма ган составидаги тенг-лик муносабатида бўлган предикатив компонентларни бир-бирига боғлаш учун хизмат қиладиган боғловчи. Қандай муносабатни ифодалашига-кўра тенг боғловчилар уч турга бўлинади: 1) би-риктирув боғловчиси (£.),.2) зидлов боғловчис.и (к.), 3) айирув боғловчиси (қ.).
Тенгланиш. Тенг синтактик муносабатда бўлиш, сўзлар, шу-нингдек, қўшма гапнинг предикатив компонентлари орасидаги бири иккинчисига бўйсунмаган, тенг алоқасини кўрсатувчи муносабат: Уцитувчи ва ўқувчилар. Қўнғирок чалинди ва даре бошланди. қ. тенг алоқа. қиёс. тобеланиш.
Термин (< лот. terminus — чек, чегара, чегара белгиси). Фан, техника ва бошқа соҳага оид нарса х.акидаги тушунчани аник ифо-далайдиган, ишлатилищ доираси шу соҳалар билан чегараланган сўз ёки сўз бирикмаси. Терминлар бир маъноли бўлиши, экспрес-
сия ва эмоционалликка эга эмаслиги каби бслгилари билан хам умумистеъмол - сўзларидан фаркланади. Мас. ( лингвистик терминлар: 'гап, эга, от, сон, товуш..., геомстрияга оид терминлар: айлана, учбурчак...; физикага оид терминлар: жисм, босим, ҳаракат, май-дон; химияга оид терминлар: сув, кумуш, ишкор, тузлар ва б. Термино'логик лексика. Терминлардан иборат лексика. Терминологик луғат. Маълум бир соҳага оид сўз-терминларни айд этувчи луғат (Mac, X. Ю. Бекмуҳамедовнинг 1978 йилда ашр этилгаи «Тарих терминлари лугати»).
Терминология (< термин (terminus) + logos — сўз, таълимот). Бирор илм, касб ва б. сох.ага оид терминлар мажмуи. Мае, грам-атик терминология, хореография терминологияси ва б. Территориал диалект, айн. маҳаллий диалект. Терс луғат. Сўзлар охир томондан бўлган алфавитга хос тар-ибда жойлаштириладиган луғат. Mac, қ. Р. Қўнғуров, А. Тихо-ов. «Узбек тилинииг чаппа луғати», Самарканд, 1969. Тескари тартиб. айн. инверсия.
Тил. 1. Нутқ тузиб фикр, ҳис-туйғу, истак кабиларии ифода-
ашда хизмат қиладиган фонетик, лексик ва грамматик воситалар
истемаси; кишйлар орасида асосий ва эпг муҳим алоқа-аралашув,
икрлашув қуроли бўлиб хизмат қиладиган ижтимоий ҳодиса.
2. Нутқнинг у ёки бу стилистик белгилари билан характерла-
нувчи тури: Поэтик тил. Газета тили. қиёс. нутқ 2.
Тил бирлиги. Бир-биридан функцияси, ифода материали, тузи-иши ва снетемадаги ўрни билан фарқланадиган тил х.одисаси. Фо-ологик бирлик — фонема (қ.), морфологик бирлик — морфема (қ.), ексик бирлик — лексема (қ.).
Тилларнинг генеалогик классификацияси (< грек, genialogia — •нажара). Тилларни келиб чикиш манбаининг бирлиги, умумийли-"та кўра группалаш. Бундай умумий манбадан келиб чиққан тил-арнинг катта группалари қариндош тиллар оиласини ташкил эта-и. Мае, ҳинд-европа тиллари оиласи, монгол тиллари оиласи, Турции тиллар оиласи ва б.'
Тилларнинг морфологик классификацияси. Тилларни грамма-ик форма ҳосил қилиш усулларида фарқ қилишига кўра группа-арга ажратиш. Бу классификациям кўра тилларнинг қуйидаги ипларн ажратилади: 1) а морф тиллар (қ\), 2) агглюти-атив тиллар (қ.), 3) флектив тиллар (қ.), 4) поли-интетик тиллар (қ.). Яна қ. аналитик тиллар, синтетик иллар.
Тилларнинг типологик классификацияси. айн. тилларнинг морфологик классификацияси.
Тилларнинг чатишуви. Узаро таъсир этувчи икки тилдан бири-нинг ғолиб чиқиши ва иккинчи тилнинг эса ғолиб тилда бирор лек-ик, фопетик, синтактик излар қолдириши.
Тилларнинг қардошлиги. Тилларнинг бир асос тилдан келиб иққанлиги, лексикасида фонетик ва грамматик қурилишида уму-мийлик, регуляр мосликларнинг мавжудлиги.
_ Тиллар оиласи. Узаро ўхшашлиги келиб чиқиш асосшшнг уму-мийлиги билан изоҳланадиган тиллар группаси (тил шохобчаси). Туркий тиллар оиласи.
■
Тилнинг коммуникатив функцияси
90
91
Тобе алоқа
Тилнинг коммуникатив функцияси. Тилнинг алоқа-аралашув воситаси сифатидаги асосий функцияси. қ. тилнинг функциялари. Тилнинг ко.\гмуникатив функциясида икки ҳодиса фарқланади: 1) фикр олишув (а л о қ а-а р а л а ш у в) функцияси, 2) хабар функцияси (бирор'логик мазмунни етказиш функцияси). ' Тилнинг луғат состави. Тилдаги барча сўзлар мажмуи.- Луғат составига асосий луғат фонди ҳам киради. қ. асосий луғат фонди. Тилнинг таъсир этиш функцияси. айн. тилнинг астетик функцияси.
Тилнинг фикр олишув функцияси. Тилнинг асосий функцияси. Тил коллективи аъзоларщшнг ўзаро фикр олишувдан иборат коммуникатив функцияси. қ. тилнинг коммуникатив функцияси.
Тилнинг функциялари. Нутқда турли мақсадларда тил восита-ларининг потенциал хусусиятларидаи фойдаланиш. қ. тилнинг коммуникатив функцияси, тилнинг эстетик функцияси.
Тилнинг хабар функцияси. Тилнинг логик мазмунни етказиш (билдириш)дан ибораг • коммуникатив функцияси. к. тилнинг коммуникатив функцияси.
Тилнинг эстетик функцияси. Тилнинг алоқа-аралашувда турли х.ис-эмоция, таъсирчанлик ифодалаш функцияси.
Тил олди ундошлари. Тил олд қисмининг актив иштирокида
х.осил бўладиган ундошлар. Мае, б, п, Д, т ундошлари? ,
Тил олди унлилари. Тил олд қисмининг актив иштирокида х.осил буладиган уплилар. Мае, и, э, а унлилари. киёс. тил орқа ун--лилари.
Тил орқа ундошлари. Тил орқа қясмининг актив иштирокида ҳосил бўладиган ундошлар. Mac, к, г ундошлари.
Тил орца унлилари. Тил орқа қисмининг актив иштирокида хосил бўладиган унлилар. Мае, о, ў унлилари. киёс. тил олди унлилари. *
Тил стиллари. қ. стиль 1.
Тил тараққиётининг ички қонунлари. Тилнинг ўз табиати асо-сида (ўз моҳиятидан) 'келиб чиқадиган тарақкист процессларини ифодаловчи қонунлар. Жуда кўп тиллар учун умумий бўлган қо-нунлар (мае," луғат составининг тез, грамматик қурилишнинг аста-секин ўзгариши ва б.) билан бирга, айрим тиллариинг ўзига хос ич-кй ривожланиш қонунлари бўлади. Mac, узбек тилида сингармо-низмнинг йўқолиши, бунинг натижасида унлилар сонининг камайи-ши; -лар аффикси функция доирасининг. кенгайиши, сўз бирикма-лари янги структур типларининг пайдо бўлиши ва ҳ.
Тил ундошлари. Нутқ органларидан тилнинг актив иштироки билан ҳосил бўладиган ундошлар. Ҳосил бўлишида тилнинг қайси қисми актив иштирок этишига кўра уидошлариинг тўрт типи фарқ-ланади: 1) тил олди ундошлари (қ.), 2) тил ўрта ун-доши (к.), 3) тил орқа ундошлари (қ.). 4) чуқур тил орқа ундошлари (к.).
Тил шохобчалари. Генетик жиҳатдан яқинлик белгиларига эга бўлган тил оилаларининг ички группалари, шу оила ичидаги тил группалари. Mac, ҳинд-европа тиллари оиласига кирувчи ҳинд ти-липинг, славян тилининг шохобчалари.
Тилшунослик. Тил ҳақидаги, унинг ижтимоий табиати, функцияси, ички структураси, классификацияси ҳақидаги; конкрет тиллар-
кинг иш кўриш (фаолият) қонунларива тарихий тараққиёти ҳақи-даги фан, Мақсади, вазифаси ва ш. к. га кўра тилшуносликнииг бир неча йўналишлари (соҳалари) бор: умумий тилшунослик (f)> амалий тилшунослик (к.), х у сусий тилшунослик {қ.),' структур а л лингвистика (қ.), математик лингвистика (к.) ва б.
Тилшуносликка кириш. Умумий тилшуносликнинг тил ҳақида-ги дастлабки маълумот берувчи, тилшуносликда қўлланадиган асосий илмий термин ва тушунчалар билан таништирувчи тилшуносликнинг асосий қисмларини ва хусусий тилшуносликда ўрганила-диган масалаларни ўзлаштириш учун назарий асос берадиган қисми.
Тил эволюцияси. Тилнинг ўз ички қонуниятлари ва экстралинг-вистик факторлар таъсирида ўзгариб бориши.
Тильда (испан. tilde — ҳарф устига қўйиладиган белги). Тўл-қинсимон кичик чизиқдан иборат диакритик белги ( —). Бу белги, жум.тадан, лугатларда қайтарилувчи сўз ёки сўз қисми ўрнида қўлланади.
Тил яруслари. Тилни текшириш процессида, уии таҳлил этиш-нинг турли этапларида белгйланэдиган иодсистемалари. Тилнинг асосий яруслари сифатида фонологик, морфологик, синтактик ва лексик яруслар фарқлапади.
Тил ўрта ундоши. Тил ўрта қисмининг актив иштирокида ҳо-
сил бўладиган й ундоши.
Тингловчи. к. иккинчи шахс.
Тиниш белгилари. Бирор тилнинг умумий график системасида алоҳида группани ташкил этувчи ва ёзма нутқда ҳарфлар ски бош-қа ёзув ифодалари билан бериб бўлмайдиган томонларни (нутқ-нипг синтактик қурилиши ва мазмупан қисмларга бўлинишиии) ифодалаш учун хизмат қилувчи белгилар. Тиниш белгилари қуй'и-дагилардан иборат: нуқта (қ.), сўроқ белгиси (қ.), ун-дов белгиси (к.), нуқтали вергул (/{.), кўп нуқта (к.), вергул {Қ-)>- икқи нуқта (қ.), тире (қ.), қавс (қ-), қўштирноқ (қ.).
Типология (< грек, typos—форма, намуна +logos — таълимот). 1. Тилшуносликнинг тилларни типологик классификация қилиш принципи ва усулларини ўрганувчи бўлими.
2. Тил бирликларини бирон умумий белгиси асосида классификация қилиш.
Тире (< фран. tiret — чизиқча). Дсфисга нисбатан узунроқ чи-зиқча билан ифодаланадиган. тиниш белгиси'(—). Бу белги гап-лар, қўшма ran қисмлари, ran бўлаклари орасидаги синтактик му-носабатларни курсатиш учун ишла.тилади: Ленинград -— революция-нинг бешиги. .Поёнсиз пахта далаларининг ҳусни ва~ баракати, сулим боғларнинг шарбати ва гулларнинг минг товланган ранглари — барчаси сув туфайли. (Ойбек.) Қўшнинг тинч— сен тинч. (Мақол.)
Do'stlaringiz bilan baham: |