Идораларнинг буйруқ ёки


ГУВОҲНОМА __________________-сон



Download 1,72 Mb.
bet44/69
Sana21.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#41410
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   69
Bog'liq
ID-6682

ГУВОҲНОМА __________________-сон

____________________________________________________________________________________

(фамилияси, исми, отасининг исми)

___________________________________________________________ихтисослиги бўйича

(ихтисослик шифри ва номи)

 

_________________________________ фанлари бўйича илмий даражани олиш учун

(фан тармоғи)

 

 

 

 

 

 

малакавий имтиҳонни муваффақиятли топширди ва қуйидагича баҳоланди:

 

Ихтисослик
номи

Малакавий имтиҳон топширилган сана

Малакавий имтиҳон балли

Малакавий имтиҳон комиссияси раиси ва аъзоларининг фамилияси, исми, отасининг исми, илмий даражаси, илмий унвони ҳамда лавозимлари

 

 

 

 

 

 

 

 

Мазкур гувоҳнома беш йил муддатда амал қилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Комиссия раиси

___________

 

________________________________

 

 

(имзо)

 

(Ф.И.О.)

Муассаса раҳбари

___________

 

________________________________

 

 

(имзо)

 

(Ф.И.О.)

 
20_____ йил «____»___________________

 

 

 

 











 
 
 
 
 
 
 
 
Таклифлар 35 Таклифларни кўрсатиш
Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида илмий ишланма яратган фалсафа доктори (PhD)
ёки унга тенглаштирилган илмий даража эгаси бўлган талабгорга фан доктори (DSc) ва илмий натижаларни амалиётга татбиқ этган талабгорга фалсафа доктори (PhD)илмий даражаларини бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2019 йил 24 май куни Ўзбекистон миллий университетида таълим ва илм-фан сохаси вакиллари билан бўлиб ўтганучрашувда берган топшириғи ижроси юзасидан бинар (яъни, иккиталик) ҳимоя тизимини жорий этиш асосида инновацион хусусиятга эга тадқиқотларни янада ривожлантириш, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини чуқурлаштириш, илмий натижаларни амалиётга тезкор жорий этишнинг самарали механизмларини йўлга қўйиш, ёшларнинг илмий фаолиятга қизиқишларини ошириш ва рағбатлантириш ҳамда илмий фаолият нуфузини кўтариш мақсадида мазкур Низом ишлаб чиқилган.

  1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунча қўлланилади:

Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосидаги диссертация ҳимояси – муайян мавзу бўйича битта диссертация доирасида илмий ишланма яратган фалсафа доктори (PhD), фан номзодиёки унга тенглаштирилган (бундан буён матнда фалсафа доктори (PhD) деб юритилади) илмий даража эгаси бўлган талабгорга фан доктори (DSc) ва илмий натижаларни амалиётга татбиқ этган талабгорга фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини бериш амалиёти;
2. Низом илмий ишланма яратган фалсафа доктори (PhD) илмий даража эгаси бўлган талабгорга фан доктори (DSc) ва илмий натижаларни амалиётга татбиқ этган талабгорга фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини 2019-2022 йилларда тажриба тариқасида бериш тартибини белгилаб беради.
3. Бинар тизими асосида диссертация ҳимоясини ташкил этиш ва илмий даражаларни мустақил ҳолда талабгорларга бериш ваколати тажриба тариқасида Ўзбекистон миллий университети (бундан буён матнда Университет деб юритилади)га берилади.
4. Бинар ҳимоя тизими асосида диссертация тайёрлаш, уни ҳимоя қилиш ва талабгорларни фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларида тасдиқлаш олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш ва уларни аттестациядан ўтказишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилиб, қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга:
а) битта диссертация икки нафар, жумладан фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси эгаси бўлган талабгор ва илмий даражага эга бўлмаган шахс томонидан тайёрланади;
б) изланувчилар тадқиқотлар олиб бораётган олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси (бундан буён матнда муассаса деб юритилади) Университет кенгашига диссертация мавзусини, илмий раҳбар ва илмий маслаҳатчини тасдиқлаш учун йўлланма хат билан мурожаат қилади. Мурожаатга мазкур тартибнинг 5-бандида келтирилган талаблар акс эттирилган маълумотнома ҳамда “Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низом”нинг 2-иловасида келтирилган ҳужжатлар тақдим этилади;
в) Университет кенгашида мазкур масала муҳокама қилиниб, диссертация мавзуси, илмий раҳбар ва илмий маслаҳатчи (мавжуд бўлса) тасдиқланади;
г) тадқиқот натижалари бўйича ихтирога патентлар ёки селекция ютуқлари олинади ҳамда амалиётга жорий қилинган илмий натижа-ларнинг инновацион хусусият касб этиши;
д) илмий натижалар амалиётга жорий қилинган ташкилот томонидан фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига талабгорнинг илмий натижа-ларни амалиётга жорий этишдаги алоҳида хизматлари ва жорий этишдан олинган (кутилаётган) инновацион самара юзасидан асосли хулоса ва далалотномалар Университетга тақдим этилади;
е) тайёрланган диссертация ўрнатилган тартибда “Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низом” ва “Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низом”га мувофиқ Университет ҳузурида фаолият кўрсатаётган илмий даражалар берувчи илмий кенгаш (бундан буён матнда Илмий кенгаш деб юритилади)га тақдим этилади ва диссертация ҳимояси ташкил этилади.
Агарда Университетда диссертация ихтисослиги бўйича Илмий кенгаш бўлмаса, у ҳолда Университет кенгаши томонидан “Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низом” ва “Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низом”га мувофиқ Бир марталик илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тузилади;
ж) дисертациянинг ошкора ҳимояси асосида Илмий кенгаш талабгорларни тегишли илмий даражаларда тасдиқлаш бўйича қарор қабул қилади. Қарор қабул қилинган кундан бошлаб 5 иш куни ичида аттестация ишини Университет кенгашига муҳокамага тақдим этади;
з) битта диссертациянинг ошкора ҳимояси асосида илмий ишланма яратган фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси эгаси бўлган талабгорнинг фан доктори (DSc) ва илмий натижаларни амалиётга татбиқ этган талабгорнинг фалсафа доктори (PhD) илмий даражасида тасдиқланиши;
и) Университет кенгашида Илмий кенгаш раиси мазкур аттестация иши бўйича ахборот беради. Университет кенгаши ўз мажлисига эксперт сифатида бошқа ташкилотларда фаолият олиб бораётган илмий даражага бўлган мутахасисларни жалб этиши мумкин.
Аттестация иши бўйича ахборотнинг муҳокамаси натижаларига кўра Университет кенгашининг қарори билан талабгорларга илмий даражалар бериш тўғрисидаги Илмий кенгашнинг қарори тасдиқланади (тасдиқланмайди).
Университет кенгаши мажлисида илмий натижалар жорий қилинган ташкилот вакили иштирок этиши шарт. Мазкур масала бўйича Университет кенгаши мажлисида бошқа шахслар иштирок этиши мумкин.
5. Университет кенгаши қарори билан фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражалари тасдиқланганларга мазкур низомнинг
1 ва 2-иловаларига мувофиқ давлат намунасидаги дипломлар 5 иш куни ичида расмийлаштирилади.
 Фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражалари тўғрисидаги дипломлар Университет ректори ва Илмий кенгаш раиси томонидан имзоланади.
6. Университет илмий даражалари тасдиқланган талабгорларнинг аттестация ишини электрон ҳужжат айланиш тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (бундан буён матнда ОАК деб юритилади) мониторинг ва сақлов учун тақдим этади.
7. Университет ҳар йил якуни бўйича 10 январь кунига қадар илмий даражалари тасдиқланган талабгорларнинг диссертация ҳимоялари ва уларнинг натижалари юзасидан ОАКга таҳлилий маълумотнома киритади. Таҳлилий маълумотнома мониторинг натижалари билан биргаликда ОАК Раёсатида кўриб чиқилади.
8. Бинар ҳимоя тизими асосида фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларида тасдиқланганлар тўғрисидаги маълу-мотлар, жумладан фалсафа доктори (PhD)илмий даражасига талабгорнинг илмий натижаларни амалиётга жорий этишдаги алоҳида хизматлари ОАК веб-сайти ва “ОАК Бюллетени” журналида эълон қилинади.
9. Бинар ҳимоя тизими асосида фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини ҳимоясини ташкил этишдаги келишмовчиликлар қонун ҳужжатлари асосида ҳал этилади.
 
 
Таклифлар 9 Таклифларни кўрсатиш

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish