3-боб. Махсус малака даражаси учун қўшимча устамалар тўлаш тартиби 15. Махсус малака даражаси учун қўшимча устамалар тергов бўлинмалари ходимларига доимий комиссия қарорига мувофиқ тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг буйруқлари асосида тўланади.
16. Қўшимча устамалар махсус малака даражасига эга бўлган ходимларга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи асосида бериладиган малака тоифасидан қатъи назар, йил давомида ҳар ойлик маошига қўшиб тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг. 17. Махсус малака даражаси учун тўлов миқдорлари қуйидагича белгиланади:
3-махсус малака даражаси — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,56 баравари миқдорида;
2-махсус малака даражаси — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,91 баравари миқдорида;
1-махсус малака даражаси — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 2,21 баравари миқдорида.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон) 18. Ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимларига махсус малака даражаси бўйича бериладиган қўшимча устамалар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар 19. Ушбу Низомга 1 — 8-иловаларда кўрсатилган махсус малака даражасини белгилаш мезонлари асосида ҳар бир ходимнинг фаолиятини баҳолаш тергов бўлинмалари бошлиқлари томонидан амалга оширилади.
20. Махсус малака даражасига эга ходимларнинг ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳузуридаги тергов бошқармалари томонидан юритилади.
21. Ходимга берилган махсус малака даражаси учун қўшимча устама тўлаш қуйидаги ҳолатларда бекор қилинади:
бола икки ва уч ёшга тўлгунга қадар парваришлаш учун таътилга чиққанда;
ички ишлар органларининг бошқа соҳавий хизматига ўтказилганда;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги кадрларининг амалдаги захирасига киритилганда;
ички ишлар органларидан бўшатилганда.
22. Махсус малака даражасини бериш ҳамда уни бекор қилиш жараёнида келиб чиққан низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
23. Мазкур Низомнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака даражасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА