Ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимлари томонидан жиноятларни тергов қилиш ҳамда фош этиш самарадорлигини янада ошириш тўҒрисида


Ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака даражасини бериш



Download 210,83 Kb.
bet13/15
Sana22.02.2022
Hajmi210,83 Kb.
#115214
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
ВМ 727

Ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака даражасини бериш
СХЕМАСИ

Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 15 сентябрдаги 727-сон қарорига
2-ИЛОВА
Оғир ва ўта оғир жиноятларни намунали фош этганлик ва тергов қилганлик учун пул мукофотлари билан тақдирлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари терговчилари томонидан оғир ва ўта оғир жиноятларни намунали фош этганлик ва тергов қилганлик учун пул мукофотлари билан тақдирлашнинг асосий мақсади ва принциплари ҳамда тақдирлаш тартибини белгилайди.
2. Қуйидагилар оғир ва ўта оғир жиноятларни намунали фош этганлик ва тергов қилганлик учун пул мукофотлари билан тақдирлашнинг асосий мақсади ҳисобланади:
фош этилмаган оғир ва ўта оғир жиноятларни тергов йўли билан ўз вақтида ва сифатли фош этилишини таъминлаш;
оғир ва ўта оғир жиноятларнинг қонуний, адолатли ва холисона тергов қилинишини таъминлаш;
тергов қилишнинг замонавий тактика ва методикаларини амалиётга жорий этиш;
терговчиларни оғир ва ўта оғир жиноятларни намунали фош этганлиги ва тергов қилганлиги учун муносиб рағбатлантириш;
терговчилар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва тергов қилишнинг илғор усулларини оммалаштириш.
3. Оғир ва ўта оғир жиноятларни намунали фош этганлик ва тергов қилганлик масалалари қонунийлик, адолатлилик, холислик, ошкоралик ва беғаразлик принциплари асосида кўриб чиқилади.
2-боб. Оғир ва ўта оғир жиноятларни намунали фош этиш ва тергов қилишга қўйиладиган талаблар
4. Қуйидаги талаблардан бири мавжуд бўлган тақдирда оғир ва ўта оғир жиноятлар намунали фош этилган деб эътироф этилади:
оғир ва ўта оғир жиноятларни тергов қилишнинг муқаддам қўлланилмаган тактик усул ва услубларини қўллаш орқали фош этилиши ҳамда ушбу тактик усул ва услублар оммалаштирилиши;
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ҳамда бутунжаҳон Интернет тармоғидан фойдаланиб, оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этган шахслар доирасининг аниқланиши;
бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари томонидан фош этилмаган оғир ва ўта оғир жиноятларнинг тергов йўли билан фош этилиши;
муқаддам фош этилмасдан ҳаракатдан тўхтатилган оғир ва ўта оғир жиноят ишларининг терговчи ташаббуси билан тикланиб, фош этилиши;
муқаддам фош этилмаган оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этган номаълум шахсларнинг бевосита терговчи томонидан тергов йўли билан аниқланиши;
тергов қилинган жиноят иши билан боғлиқ бўлмаган бошқа оғир ёки ўта оғир жиноятнинг бевосита терговчи томонидан аниқланиши.
5. Қуйидаги талабларнинг барчаси мавжуд бўлган тақдирда оғир ва ўта оғир жиноятлар намунали тергов қилинган деб эътироф этилади:
жиноят оқибатида шахс, жамият ва давлатга етказилган зарарнинг тўлиқ қопланиши;
жиноят иши юзасидан қабул қилинган қарорларнинг қонунийлиги ва асосланганлиги;
айбдор шахслар доираси тўлиқ аниқланиши ва уларнинг ҳаракатлари тўғри баҳоланиши;
жиноят иши бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатларнинг синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилганлиги.

Download 210,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish