Қувонарли жиҳати, жорий йилда “те-
мир дафтар” тизими янги босқичга
кўтарилади. Яъни “Ижтимоий реестр”га
қамраб олинган барча эҳтиёжманд оила-
ларга 30 дан зиёд ижтимоий хизматлар
электрон шаклда кўрсатилади.
Шу ўринда алоҳида таъкидлаш керак-
ки, юртимизда сўнгги беш йилда амал-
га оширилган улкан тарихий ислоҳот-
ларнинг муфассал таҳлили Ўзбекистон
Респуб ликаси Президентининг яқинда
нашр қилинган “Янги Ўзбекис тон стра-
тегияси” китобида ўз аксини топган. Бу
Янги Ўзбекистонни тараққиёт йўлини
янги босқичга олиб чиқишнинг кафолати,
деб ҳисоблайман.
Келажагингизга бефарқ бўлманг, сўнгги йилларда
-
ги ютуқларимизнинг бардавом бўлиши учун, тараққиёт
йўлимизни изчил давом эттиришимиз учун, янги нурли
манзилларга етишимиз учун O`zLiDePдан кўрсатилган
номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беринг!
Нодир ЖУМАЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
O`zLiDeP фракцияси аъзоси, иқтисод фанлари
доктори, профессор
(Давоми. Бошланиши газетанинг
6 октябрь сонида берилган)
САЙЛОВОЛДИ ШТАБИДА КЎТАРИНКИ КАЙФИЯТ
ҒОЯЛАР КУРАШИ
СИЁСИЙ МУҲОКАМАЛАРГА НАЗАР
САЙЛОВДА МУҚОБИЛЛИК БОРМИ?
Айни пайтда ХДП партияси Марказий Кенгаши ва
жойлардаги тузилмаларида иш қизғин. Номзоднинг
сайловолди дастурини кенг тарғиб этиш, бунда қонун
-
чиликка тўла-тўкис амал қилиш, ижтимоий муҳитда
етилиб келаётган кайфиятни ҳис қилиб сўз айтиш ма
-
саланинг бир қисми бўлса, электорат билан юзма-юз
мулоқотлар, ғалвир сувдан кўтариладиган паллада ай
-
тилиши лозим бўлган мулоҳазалар алоҳида йўналиш.
Одамлар номзоднинг дастури билан танишар экан,
унинг ишончли вакилларига дангал саволлар бера
-
япти, аниқ масалалар қўймоқда, айрим ўринларда,
танқидий фикрлар айтиб, сиёсий куч сифатида ўтган
беш йилликда йўл қўйган камчиликларимизни ҳам ай
-
таяпти. Демоқчимизки, одамлар ўзгарган, бугунги сай
-
ловчи – ўз ҳуқуқини биладиган, фикрини бемалол айта
оладиган инсон. Бу эса сайлов штабидан янада тезкор
-
лик, аниқлик, ҳар бир чиқишларга ўзига хос ёндашув
-
ларни тақозо этмоқда.
Шунингдек, жорий сайловларда учрашув ва му
-
лоқотлар тўғридан-тўғри ва жонли мулоқот тарзида
“Лайф” (Live) ёритиб борилмоқда. Воқеликдан реал
вақт оқимида бохабар бўлиб бориш, мавжуд ахборот
-
ни тўплаш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш учун жуда
кам вақт қолдиради, медиа штабга қўшимча масъулият
юклайди.
Умуман олганда, ХДП сайлов штабида ҳамма
-
нинг кайфияти кўтаринки, катта иштиёқ билан, режа
бўйи ча жараёнга тайёргарлик кўрилмоқда. Зотан,
юрт ривожи учун ўз ҳиссасини қўшиш иштиёқидаги
сафдошлар, партиядош лар билан соғлом рақобат
муҳитида ишлаш, жамиятга юзланиш ўзга хос завқ
-
ли, ноёб воқелик.
Сайлов арафасида партияларнинг мафкура бўли
-
мида иш қизғин бўлади. Боиси сайлов моҳиятан идео
-
логик кураш, мафкуралар беллашуви ҳамдир.
Номзоднинг сайловолди дастури концептуал жиҳат
-
дан ХДПнинг доимий ва қатъий позицияси бўлган ғоя
-
лардан озиқланиб, уларга асосланган ҳолда тузилган.
Аммо мафкура жабҳасида янги сўз айтиш, айтган
-
да ҳам ҳаммага маъқул қилиб, сайловчининг қалбида
турган фикрларни топиб-билиб айтиш – катта маҳорат.
Шу маънода ХДП номзоди томонидан дастур маз
-
мун-моҳиятида, энг биринчи навбатда, аҳолининг
ижтимоий муҳофазага муҳтож, хусусан, камбағал қат
-
ламига асосий эътибор берилгани, нафақат ҳуқуқлар,
балки уларни амалга оширишда имкониятлар тенгли
-
ги масаласи изчил қўйилгани ижобий баҳоланмоқда.
Айнан мана шу жиҳат ХДП номзодининг сайловолди
чиқишларига ўзига хослик бағишлаб, бошқа номзод
-
лардан яққол ажратиб турибди, десак муболаға бўл
-
майди.
Танқид? Ҳа, у ҳам бор. Бизнинг ғояларимизни
олқиш лаб кутиб олишлари баробарида, айрим ўрин
-
ларда танқидларга ҳам дуч келинди. Лекин бу ҳам жа
-
раённинг бир қисми ва биз бунга тайёр бўлиб курашга
киришганмиз.
Мақсуда Ворисова томонидан илгари сурилган
дас турда сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари, кун
-
далик эҳтиёж даги товар ва хизматларнинг ижтимо
-
ий мақбуллигини таъминлаш, бошқача айтганда,
нархларни назорат қилиш таклифи бўйича кўп муҳо
-
камалар бўлди.
Экспертлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчи
-
лари фикрларини умумлаштириб айтганда, ижтимоий
аҳамиятга молик товарлар ва хизматлар нархи ҳамда
тарифларини шакллантириш устидан давлат ва жа
-
моатчилик назоратини қатъий ўрнатиш – яхши. Чунки,
бу икки томоннинг масъулиятини оширади ва соҳада
амалга оширилаётган дастурларнинг самарадорли
-
гини таъминлайди. Таклиф этилаётган механизмлар
давлатнинг бу соҳадаги ижтимоий сиёсатини кучайти
-
риш ва кенгайтиришга хизмат қилади.
Давлат томонидан улгуржи ва чакана савдо нархла
-
ри ўртасидаги қатъий меъёрни ўрнатиш чораси бозор
-
да нопок тадбиркорларнинг аҳоли учун энг зарур бўл
-
ган ижтимоий маҳсулотлар нархига спекулятив таъсир
ўтказишига йўл қўйилмаслиги нуқтаи-назаридан мақ
-
садга мувофиқ.
Номзод бўлиб ўтаётган мулоқот ва учрашувларда
дас туридаги таклиф ва ташаббусларни партия ғояла
-
ри, электорат манфаатларидан келиб чиқиб асослаб
бермоқда.
Бу гапларни айтишдан мурод шуки, халқ демократия-
си дегани мана шу! Ҳеч бир қараш ёки дастур ўзгар
-
мас, мукаммал эмас, қолаверса, Мақсуда Ворисова ўз
дастурига догматик ёндашмаяпти. Мана бу жиҳат ҳам
жорий сайловлардаги яна бир ўзига хослик, очиқлик,
шаффофлик маҳсули дейиш мумкин.
Жараён қизиб борар экан, шу мавзу атрофида кўп-
лаб фикр-мулоҳазалар айтилди. Хусусан, сайловларда
ростмана кураш, рақобат муҳити борми деган, истеҳзо
-
ли гаплар ҳам эшитилиб турибди. Бу ҳақда ҳуқуқ шунос-
эксперт Одил Мусаев шундай дейди:
– Муқобиллик, деганда бир масалани ҳал этишда
ёки бирон-бир мақсадга эришишга турлича ёндашувчи
ва сайловларда ўз қарашларини илгари суришига қа
-
раб фарқланувчи сиёсий партиялар ўртасидаги соғлом
рақобатни тушуниш лозим.
Ўзбекистонда сиёсий партиялардан кўрсатилган
номзодларнинг бари ғалаба учун курашга киришганини
эълон қилди. Шунинг ўзи Ўзбекистондаги сайловларда
турли фикрли, турли қарашлар асосида партияларнинг
ёндашувини кўрамиз. Бу ўз навбатида партияларнинг
бир-бирига нисбатан муқобил ҳаракати борлигини кўр
-
сатади.
Умуман, сайловолди ташвиқотга старт берилгач,
барча номзодлар ва уларнинг ишончли вакиллари элек
-
торат билан юзма-юз мулоқот қилиб, ўз дастурларининг
ҳар бир банди бўйича тўхталиб, фикр айтишмоқда. Жа
-
раён оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тар
-
моқларда кенг муҳокама қилинмоқда.
Яна бир очиқ-ойдин ҳақиқат шуки, биз оғир-босиқ,
мулоҳазали халқмиз. Сайловолди фаоллик деганда,
бақир-чақирларни, можароли чиқишларни, хашаки
танқидларни тушунмаслик керак. Бордию, шундай қи
-
лиш номзоднинг ғалабаси учун манфаатли, фойдали,
сайловчини жалб этишда аҳамиятли бўлганида эди,
аллақачон бу йўлга ўтилар эди. Ҳали ундай бўлмади,
чунки, номзодлар ўз халқини, унинг феъл-атворини, ма
-
даниятини яхши ҳис қилишади, шунга мос тарғибот кам
-
панияси амалга оширилади.
Номзодлар наинки ўз дастурлари, бошқа рақобат
-
чиларини ҳам айрим мунозарали фикрларига тўхталиб
ўтишмоқда, рақобат муҳити, ҳудудларга, номзодларнинг
ишончли вакиллари ўртасига ҳам кўчган, мамлакат беш
йилликнинг энг муҳим воқеаси, яъни сайлов руҳи билан
яшамоқда – муқобиллик, рақобат муҳити шу бўлмаса,
унда нима?
Умуман, Президент сайлови кампанияси сиёсий пар
-
тиялар, номзодлар, ишончли вакиллар, фаол фуқаролар
ва оммавий ахборот воситалари, энг асосийси, сайлов
-
чилар учун кўтаринки кайфиятда давом этяпти. Халқи
-
миз келгуси беш йиллик истиқболи учун овоз беришга
ҳозирланмоқда. Халқ демократик партияси кўпни кўрган,
ҳуқуқ ва имкониятлар ҳақида кўпроқ гапираётган партия.
Бизнинг номзодга овоз беринг!
Do'stlaringiz bilan baham: |