Қибрай тумани



Download 2,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/17
Sana25.02.2022
Hajmi2,68 Mb.
#304593
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
“Тошкент ҳақиқати”

Саид БОБОЕВ,
эксперт
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик
партия сидан номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беринг!
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод
Мақсуда Ворисовага овоз беринг!
Ўзбекистонда бундан беш йил аввал барча соҳалар қатори 
иқтисодий соҳада ҳам ўта муҳим ва шиддатли ислоҳотлар бош-
ланди. Иқтисодий тизим тўлиқ равишда қайтадан такомил
-
лаштирилди, айтиш мумкинки, эски қолипларни синдириш, 
ўзгартириш қанчалик мушкул ва мураккаб бўлмасин, янгича 
бозор механизмлари амалиётга жорий этила бошланди.
ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ:
ИЛМ ВА ИННОВАЦИЯ
ИҚТИСОДИЁТИМИЗ УСТУНИДИР


(Давоми. Бошланиши 1-саҳифада)
(Давоми. Бошланиши 1-саҳифада)
Эълон
CHORSHANBA
3
№ 79 (13432)
TOSHKENT HAQIQATI
2021-yil
13-oktabr
САЙЛОВЧИЛАР 
ИШОНЧИНИ О£ЛАЙМИЗ!
Ушбу саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми сифатида 
23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайло
-
ви кампаниясига старт берилди. Ҳозир сайлов кампанияси 
авжида. Чунки 20 сентябрдан сайловолди ташвиқоти бош-
ланди. Бугунги кунда партиямиздан Президентликка кўрса
-
тилган номзод Алишер Қодиров вилоятларда сайловчилар 
билан учрашувлар ўтказмоқда. Партия сайлов штаби то
-
монидан ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Сайлов кодекси 
нормалари асосида номзод ва унинг дастури ташвиқот қи
-
линмоқда. 
Бу йилги Президент сайлови янги қабул қилинган Сай
-
лов кодексига мувофиқ ўтаётганини ва демократик талаб-
лар асосида тайёрланган ушбу ҳужжатда Ўзбекистонда 
сайловларни ўтказиш бўйича ўтган йиллар мобайнида тўп-
ланган ноёб тажрибадан олинган хулосалар ва таклифлар 
акс этганлигини таъкидлашни истардик. Бу борада Ўзбекис-
тон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Сайлов 
кодексини ишлаб чиқиш жараёнида сайловларда номзод 
кўрсатиш ҳуқуқи фақатгина сиёсий партияларга тегишли 
бўлиши билан боғлиқ таклифи инобатга олингани эътибор
-
га молик. Бугун Ўзбекистонда ислоҳот ва инновациялар на
-
тижасида янги сиёсий муҳит вужудга келди. Биргина сайлов 
тизимини демократлаштириш борасида амалга оширилган 
қонунчилик ташаббуслари бунга ёрқин мисол бўла олади. 
Бу ташаббус лар фуқароларимизнинг сайлаш ва сайланиш 
ҳуқуқларини тўла рўёбга чиқариш имконини бериб, халқи
-
мизнинг давлат ва жамият ҳаётида янада фаоллик кўрса
-
тишига туртки бўлиб хизмат қилмоқда.
Мазкур янгилик мамлакатимизда сиёсий партияларнинг 
ривожланиши учун катта имкониятдир. Негаки, кўпгина 
ривож ланган демократик давлатлар сиёсий тизимида очиқ 
ва эркин ҳаракат қиладиган демократик куч, бу – энг авва
-
ло, сиёсий партиялар саналади. Қолаверса, ҳар бир партия 
муайян бир ижтимоий қатлам ташаббуси билан сиёсий май
-
донга чиқади. Қонунчиликни эса ана шу талаблар асосида 
такомиллаштириб бориш табиий ва зарурий жараёндир. 
Эътироф этиш жоизки, янги Сайлов кодексида энг муҳим 
демократик нормалар ўз аксини топган. Масалан, сайлов 
комиссиялари зиммасидан номзодларнинг сайловчилар 
билан учрашувларини ташкил этишга оид вазифаси олиб 
ташлангани бунга ёрқин мисол бўла олади. Чунки сайловол
-
ди ташвиқоти даврида давлат ресурсларидан фойдаланиш 
борасида қонун билан тақиқ қўйилиши эркин ва демократик 
сайловларни ташкил этиш йўлидаги муҳим қадамдир.
Жумладан, Сайлов кодексида: 
– давлат органлари раҳбарлари, Ўзбекистон Республи
-
каси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари, Давлат 
хавфсизлик хизмати, бошқа ҳарбийлаштирилган бўлинма
-
лар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, судьялар, 
сайлов комиссиялари аъзолари бўлишлари ҳамда диний 
ташкилотлар профессионал хизматчиларининг сайловол
-
ди ташвиқотини олиб бориши тақиқланди; 
– сайлов натижаларини эълон қилиш муддати асоссиз 
чўзилишининг олдини олиш мақсадида сайлов комиссия
-
лари қарорлари устидан шикоят қилиш муддати 10 кундан 
5 кунга қадар қисқартирилди; 
– сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқоти учун 
ажратилган маблағлардан фойдаланишининг шаффоф
-
лигини таъминлаш мақсадида улар томонидан сайловдан 
олдин оралиқ ва сайловдан сўнг якуний молиявий ҳисобот
-
ларни, шунинг дек, Ҳисоб палатасининг партиялар фаолия
-
тини текшириш натижаларини эълон қилиш тартиби жорий 
этилди.
Аввалги сайловларда номзодларнинг сайловолди тад
-
бирларида иштирок этиши учун унинг ишидан ўртача ойлик 
иш ҳақи сақланган ҳолда озод бўлиши, бу харажатлар сай
-
ловни ўтказиш учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан 
амалга оширилиши белгиланган эди. Амалда эса сайловга 
ажратилган маблағлар бу харажатларга йўналтирилмасди. 
Шу сабабли, Сайлов кодексининг 41-моддасидан “сайловни 
ўтказиш учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан” деган 
сўзлар чиқариб ташланди. Эндиликда номзод сайловолди 
тадбирларида иштирок этиши учун иш берувчининг ҳисоби
-
дан ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда озод этилмоқда. 
Юқоридаги шу каби нормалар сайловни адолатли таш
-
кил этиш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади, албат
-
та.
Бугун электорат ўзгарди, сиёсий фаоллик жонланди. 
ОАВ ҳамда фуқаролик журналистикаси янги талаблар асо
-
сида фаолият юритаётган бир пайтда жамоат бирлашма
-
ларининг рўйхати ва таснифида биринчи ўринларда қайд 
этиладиган сиёсий партиялар фаолиятида бу ўзгаришлар 
қай тарзда акс этмоқда, деган ўринли савол туғилади. 
Шу жиҳатдан бу галги Президент сайловида “Миллий 
тикланиш” партиясининг иштирокини қисқа сатрларда қуйи
-
дагича ифодалаш мумкин: 
Биринчидан, партия монологдан диалогга ўтди. Бунда 
қуйи дан юқорига қадар сайловчини эшитиш, тинглашга 
устуворлик берилмоқда.
Иккинчидан, партия марказдан туриб эмас, халқнинг 
ичига кириб мулоқот қилишга киришди. 
Учинчидан, жойларда юзма-юз учрашувлар ташкил 
этиш анъанага айланди.
Тўртинчидан, тўғридан-тўғри мулоқотлар ва дебатлар
-
нинг мунтазамлиги йўлга қўйилди. 
Бешинчидан, партия фуқаролик жамиятининг муҳим 
элементи бўлган ОАВ, ижтимоий тармоқлар ва мессенжер
-
ларда сиёсатнинг янги йўналиши, яъни SMM политологи
-
ясини амалда қўллаш билан бирга, тизимларда ахборот 
гуруҳларини ташкил этгани ҳолда фаолиятга киришди. 
Олтинчидан, бугун партия танқиддан қочмаяпти, балки 
бу борада сиёсий тарғибот учун давлат ва нодавлат ОАВда 
янги форматда минбарлар ташкил этилмоқда. 
Еттинчидан, партия журналистлар, ижодкорлар, 
тадқиқотчилар ва блогерлар билан ҳамкорликни йўлга қўй
-
моқда. Айни кунда шу йўналишда маслаҳат кенгаши ўз фа
-
олиятини амалга оширяпти. 
Саккизинчидан, партия ўз матбуот нашрида сайлов жа
-
раёнларини ўзига хос инновацион ва креатив услубда кенг 
ёритмоқда. 
Тўққизинчидан, партия камчиликларни тан олиш ҳамда 
уларни бартараф этиш борасидаги тарғибот йўлидан бор
-
моқда ва бу, умид қиламизки, партиянинг сайловчи олдида 
муносиб қиёфасини шакллантира олишига ёрдам беради.
Ўнинчидан, партия жамият ривожига чин маънода ҳис
-
са қўшишга хизмат қиладиган дастурларни тайёрлашда ўз 
электоратининг фикрларига кенг ўрин бермоқда. Ўтган давр 
мобайнида партия тизимида 4300 га яқин очиқ мулоқотлар, 
онлайн учрашувлар, дебатлар ташкил этилган.
Партия Президентликка номзод дастурини қорақалпоқ, 
рус, инглиз, тожик, қирғиз, қозоқ, туркман тилларида, лотин 
ва кирилл ҳамда брайль алифбосида, номзод ёки унинг 
ишончли вакиллари иштирокида бўлиб ўтадиган тадбир
-
ларни сурдотаржимонларни жалб этган ҳолда ташкил эт
-
моқда. 
Сайлов кампанияси жараёнида партия ўттизга яқин 
респуб лика ва ҳудудий, элликка яқин ҳудудий нодавлат но
-
тижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. 
ЎзННТМА, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, “Тараққиёт 
стратегияси” маркази, “Ибн Сино” жамоат фонди, Халқ та
-
бобати ассоциацияси, Тарихчилар жамияти, “Истиқболли 
авлод” ахборот маркази, “Ишга марҳамат” мономаркази, 
“Маҳалла ва оила” илмий тадқиқот институти, Ўзбекистон 
ёшлар иттифоқи, “Бобур” халқаро жамғармаси, “Олтин 
мерос” жамғармаси, “Нуроний” жамғармаси, “Ҳунарманд” 
уюшмаси, Республика “Маънавият ва маърифат” марка
-
зи, Автомотоҳаваскорлар кўнгилли жамияти, Ўзбекистон 
Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” 
ташкилоти, ўнга яқин спорт федерациялари шулар жумла
-
сидандир.
Алоҳида эътироф этиш жоизки, партия илк бор сайлов
-
ларни ташкил этишда волонтёрлик тузилмалари билан 
мулоқотни йўлга қўйди. Партиянинг “Ёшлар қаноти” томо
-
нидан ташкиллаштирилган олий таълим муассасалари 
кўнгилли талабаларидан иборат “Кўмак” гуруҳи бунга ёрқин 
мисол бўла олади. Жорий сайловолди ташвиқоти даво
-
мида партия қатор волонтёрлик ҳаракатлари билан фаол 
ҳамкорлик олиб бормоқда. Бу йилги Президент сайловида 
улар жойларда ташкил этилган сайлов участкаларидаги 
партиянинг кўплаб кузатувчилари сафида. Қувонарлиси, 
волонтёрларнинг тенг ярми хотин-қизлардан иборат. 
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажли
-
си Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ўзбекистон “Миллий 
тикланиш” демократик партиясидан кўрсатилган 54 нафар 
Ёшлар парламенти аъзолари, партиянинг вакиллик орган
-
ларидаги хотин-қизлардан иборат “Депутат аёллар клуби”
-
нинг 369 нафар аъзолари кузатувчи, Марказий ва ҳудудий 
кенгашлар қошида ташкил этилган “Фахрийлар кенгаши” 
аъзолари ваколатли ва ишончли вакил сифатида сиёсий 
жараёнларда иштирок этмоқда. 
Юқоридагилардан хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, 
партия фуқаролик жамиятининг муҳим институти сифатида 
кейинги 5 йил мобайнида республикамизда мавжуд ННТ
-
лар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйди. Бунда, энг авва
-
ло, ўз ташкилий тузилмасида қатор ўзгаришларни амалга 
оширди ва самарадорликни таъминлашга қаратилган мав
-
жуд инфратузилмани ислоҳ қилиш ҳамда янги ижтимоий 
институтларни шакллантиришга эътибор қаратди. 
Депутат ёрдамчиси институти, “Депутат аёллар клу
-
би”, Ёшлар парламенти ва “Кўмак” талабалар кўнгиллилар 
ҳаракати, “Фахрийлар кенгаши” каби тузилмалар сайлов 
кампания сини Сайлов кодексига мувофиқ, очиқ-ошкора, 
манзилли ва мақсадли амалга оширишга хизмат қилмоқда.
Партия қошида ташкил этилган “Ўқув-услубий мар
-
каз” айни кунда сайловолди ташвиқот тадбирларини 
муваффақият ли амалга ошириш учун стратегик қарорлар 
қабул қиладиган, фаолиятнинг мониторингини амалга оши
-
радиган ҳамда таклифлар ишлаб чиқадиган ақл марказига 
айланмоқда.
Ишончимиз комилки, ушбу саъй-ҳаракатлар “Миллий 
тикланиш”нинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон 
Рес публикаси Президенти сайловида муносиб иштирок 
этишига хизмат қилади.

Download 2,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish