ШОИР ЯШАГАН УЙГА
ЛАВҲА ЎРНАТИЛДИ
Тошкент вилоятидан
чиққан машҳурлар
Уларнинг фарзанди таниқли ҳай
-
калтарош, Ўзбекистонда хизмат кўр-
сатган санъат арбоби, бир қатор
нуфузли давлат мукофотлари, шунинг-
дек, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби,
Ўзбекистон Бадиий академияси ака
-
демиги, профессор Илҳом Жабборов
ҳақида эшитгандирсиз.
И. Жабборов Ўрта Чирчиқ тумани
-
нинг “Қўшдарё” маҳалласида туғилган.
Ёшлигидан ижод ва санъатга қизиққан
Илҳомжон Тошкент театр ва рассом
-
чилик институтининг ҳайкалтарошлик
йўналишида таҳсил олди. 1973 йил
-
дан унинг қизғин ижод даври бош-
ланди. Истеъдодли ҳайкалтарошга
респуб лика миқёсидаги энг катта, шу
билан бирга масъулиятли монументал
асарлар ишониб топширилди.
Илҳом Жабборов асарларида анъ
-
анавий реалистик ҳайкалтарошлик ус
-
лубига хос хусусиятлар миллий мавзу
ва таъсирчан образларда ўз аксини
топган. Дастгоҳлик ва маҳобатли асар
-
лар (портрет, тарихий сиймолар қиё
-
фаси акс эттирилган) умумлашма ва
рамзийлик йўлида яратилган. Айниқса,
мустақиллик йилларида ҳайкалтарош
-
нинг ижоди янада мукаммаллашди.
Тошкент, Самарқанд ва Шаҳрисабзда
-
ги Соҳибқирон Амир Темур ҳайкалла
-
ри, Урганчдаги Жалолиддин Мангу
-
берди, пойтахтимиздаги Мустақиллик
ва Эзгулик монументи, “Бахтиёр она”
ва “Мотамсаро она” ҳайкаллари, шу
-
нингдек, республикамизнинг турли
ҳудудларидаги кўплаб монументал
асарлар муаллифи сифатида вилоят-
дошларимиз фахрига айланган.
Илҳом Жабборов шундай хотир
-
лайди: “Дадам Жамол ота боғбон
эдилар. Улар ҳаётда ҳам умр боғбо
-
ни бўлиб ўтдилар. Дадам шеърият ни,
санъатни севадиган, табиатга ошуф
-
та, гўзаллик шайдоси эдилар. Ёдимда,
маҳалладагилар томорқасига пиёз,
редиска экса, отам ҳовлини тўлдириб
гул экардилар. Қишин-ёзин ҳовли
-
миздан турфа гуллар ифори таралиб
турарди. Уйимиздан меҳмон аримас
-
ди. Шукрулло, Толиб Йўлдош, Қуддус
Муҳаммадий сингари машҳур шоир
-
лар ҳам тез-тез келиб туришарди.
Меҳри дарё онам Рузвонбу қўли
гул чевар эдилар. Онажоним узати
-
лаётган қизларга сўзана ва белбоғ ти
-
кишни ўргатар, гулларини ҳам ўзлари
чизиб берардилар. Белбоғу сўзана
-
ларга кўмир қаламда шундай чирой
-
ли, гармдори нусха нақшинкор гуллар
чизардиларки, маҳоратларидан ҳам
-
мамиз ҳайратланардик. Онамнинг чиз
-
ган ва тикканларини кўриб, менда ҳам
расм чизишга қизиқиш уйғонган.
Акам Султон Жабборнинг (охи
-
рати обод бўлсин) таниқли болалар
шоири бўлишида ҳам ота-онамизнинг
хизматлари катта. Улар бизнинг ўқиб,
илмли бўлишимиз учун тинмай меҳнат
қилишди. Ўзлари қўлларига кетмон
ушлаб, бизнинг қўлимизга китоб тутқа
-
зишарди. Ҳар гал машҳур ва азиз ин
-
сонларнинг ҳайкалларини ясар экан
-
ман, ота-онамнинг нурли сиймолари
кўз олдимга келиб, уларнинг дуосини
ҳис қиламан.
Дарҳақиқат, ҳайкалтарош Илҳом
Жабборовнинг ижод ва ҳаёт йўли кўп
-
чиликка, айниқса, ёшлар учун ибрат
мактабидир. Юқорида айтганимиздек,
унинг ижоди давлатимиз томонидан
кўп марта муносиб эътироф этилган.
Шунингдек, ижодий фаолияти акс эт
-
тирилган ҳужжатли фильмлар яратил
-
ган.
Илҳом Жабборов умр йўлдоши,
театршунос Татьяна Жабборова би
-
лан икки нафар фарзандни тарбия
-
лаб, вояга етказишди. Улар ҳам ота-
оналари йўлидан боришмоқда. Катта
қизлари Лайло Санкт-Петербургдаги
Репин номли рассомлар академия
-
сининг ҳайкалтарошлик йўналишини
тамомлаб, ҳозирда отасининг ёнида
самарали ижод қилмоқда. Нафиса эса
Камолиддин Беҳзод номли рассомчи
-
лик олийгоҳининг китоб-графика бўли
-
мида таҳсил олган.
Жамбул ҚУРБОНБЕКОВ,
Ўзбекистон Журналистлар ижодий
уюшмаси аъзоси
АБАДИЯТИ
Ла³залар