Iaasb general Template (Portrait)


Муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини аниқлаш ва баҳолаш



Download 2,1 Mb.
bet10/22
Sana21.06.2022
Hajmi2,1 Mb.
#687070
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22
Bog'liq
2 5190791577231956308

Муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини аниқлаш ва баҳолаш


Баҳолашнинг ноаниқлиги (10-бандга қаранг)
A45. Ҳисоблаб чиқилган баҳонинг ноаниқлиги даражасига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатиши мумкин:

  • Ҳисоблаб чиқилган баҳо мулоҳазага қай даражада боғлиқ эканлиги.

  • Ҳисоблаб чиқилган баҳонинг тахминлардаги ўзгаришларга мойиллиги.

  • Баҳолашнинг ноаниқлиги даражасини пасайтириши мумкин бўлган баҳолашни аниқлашнинг эътироф этилган усуллари мавжудлиги (бироқ бошланғич маълумотлар сифатида қўлланаётган тахминларнинг субъективлиги, шунга қарамай, баҳолашнинг ноаниқлигига олиб келиши мумкин).

  • Прогноз даврининг давомлилиги ва бўлғуси ҳодисаларни прогнозлаштириш мақсадида олдинги ҳодисалардан олинган маълумотларнинг ўринлилиги.

  • Ташқи манбалардан олинган ишончли маълумотлар мавжудлиги .

  • Ҳисоблаб чиқилган баҳонинг кузатилаётган ёки кузатилмайдиган бошланғич маълумотларга боғлиқлиги даражаси.

Ҳисоблаб чиқилган баҳонинг ноаниқлиги даражаси баҳолашнинг нохолисликка мойиллигига таъсир кўрсатиши мумкин.
A46. Муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини баҳолашда аудитор кўриб чиқадиган жиҳатлар қуйидагиларни ҳам ўз ичига олиши мумкин:

  • Ҳисоблаб чиқилган баҳонинг ҳақиқий ёки кутилаётган қийматини.

  • Аудиторнинг тахминига кўра, акс эттирилиши лозим бўлган қийматга нисбатан ҳисоблаб чиқилган баҳонинг акс эттирилган қийматини (яъни тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан танланган қатъий баҳони).

  • Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти ҳисоблаб чиқилган баҳони аниқлаш учун экспертни жалб қилгани ёки жалб қилмагани.

  • Олдинги даврда акс эттирилган ҳисоблаб чиқилган баҳоларни кўриб чиқиш натижасини.

Баҳолашнинг ўта ноаниқлиги ва аҳамиятли рисклар (11-бандга қаранг)
A47. Ўта ноаниқлик билан тавсифланиши мумкин бўлган ҳисоблаб чиқилган баҳоларга мисоллар қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Мулоҳазага, масалан, судда кўрилаётган даъво ишининг якуни ёки келажакда бир неча йиллардан сўнг юз берадиган номуайян ҳодисаларга боғлиқ бўлган бўлғуси пул оқимларининг суммаси ва муддатлари тўғрисидаги мулоҳазаларга кўп жиҳатдан боғлиқ бўлган ҳисоблаб чиқилган баҳолар.

  • Баҳолашни аниқлашнинг эътироф этилган усулларини қўлламасдан ҳисоблаб чиқилган баҳолар.

  • Олдинги давр учун молиявий ҳисоботларда акс эттирилган ўхшаш ҳисоблаб чиқилган баҳоларни аудитор томонидан кўриб чиқиш натижалари бошланғич ҳисоблаб чиқилган баҳо ва амалда юз берган натижа ўртасида аҳамиятли фарқ мавжудлигини кўрсатган ҳоллардаги ҳисоблаб чиқилган баҳолар.

  • Тадбиркорлик субъекти ишлаб чиққан махсус модель ёрдамида ёки кузатилаётган бошланғич маълумотларсиз ҳисобланган ҳаққоний қиймат бўйича ҳисоблаб чиқилган баҳолар.

A48. Муҳим эмас бўлиб кўринадиган ҳисоблаб чиқилган баҳо ҳисоблаб чиқилган баҳонинг ноаниқлиги туфайли муҳим бузиб кўрсатишга олиб келиши эҳтимоли мавжуд; яъни ҳисоблаб чиқилган баҳо бўйича молиявий ҳисоботларда тан олинган ёки очиб берилган сумма унинг ноаниқлигига ишора қилмаслиги мумкин.
A49. Айрим вазиятларда баҳолашнинг ноаниқлиги оқилона ҳисоблаб чиқилган баҳони аниқлаш имконини бермайдиган даражада юқори бўлиши мумкин. Бинобарин, молиявий ҳисоботларни тақим этиш учун қўлланиладиган асос мазкур моддани молиявий ҳисоботларда тан олишни ёки уни ҳаққоний қиймат бўйича баҳолашни истисно этиши мумкин. Бундай ҳолларда аҳамиятли рисклар ҳисоблаб чиқилган баҳо тан олиниши ёки ҳаққоний қиймат бўйича баҳоланиши лозимлиги ёки лозим эмаслигигагина эмас, балки очиб бериладиган маълумотларнинг адекватлигига ҳам тегишли бўлади. Бундай ҳисоблаб чиқилган баҳоларга нисбатан, молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асосда ҳисоблаб чиқилган баҳолар ва улар билан боғлиқ бўлган юқори даражадаги ноаниқлик тўғрисида маълумотлар очиб берилиши талаб этилиши мумкин (А120-А123 бандларига қаранг).
A50. Агар аудитор ҳисоблаб чиқилган баҳо аҳамиятли рискка олиб келади деб ҳисобласа, у тадбиркорлик субъектининг назорат воситалари, шу жумладан назорат ҳаракатлари ҳақида тасаввур ҳосил қилиши лозим.13
A51. Айрим ҳолларда ҳисоблаб чиқилган баҳонинг ноаниқлиги тадбиркорлик субъекти ўзининг узлуксиз фаолиятини давом эттиришга қодирлигига нисбатан аҳамиятли шубҳалар туғилишига сабаб бўлиши мумкин. АХС 57014 да бундай вазиятларга нисбатан талаблар ва бу борада қўлланма назарда тутилган.

Download 2,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish