Iaasb general Template (Portrait)


Стандартни қўллашга доир қўлланма ва шарҳловчи материал



Download 2,1 Mb.
bet8/22
Sana21.06.2022
Hajmi2,1 Mb.
#687070
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   22
Bog'liq
2 5190791577231956308

Стандартни қўллашга доир қўлланма ва шарҳловчи материал


Ҳисоблаб чиқилган баҳолар хусусияти (2-бандга қаранг)
A1. Бизнес фаолиятига хос бўлган ноаниқлик туфайли, молиявий ҳисоботларнинг баъзи бир моддалари фақат тахминий ҳисобланиши мумкин. Бундан ташқари, актив, мажбурият ёки капитал компонентининг муайян хусусиятлари, ёки молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг асосида назарда тутилган баҳолаш асоси ёки усули молиявий ҳисоботлар моддасини баҳолашни талаб қилиши мумкин. Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг айрим асослари молиявий ҳисоботларда муайян баҳолаш усулларини ва молиявий ҳисоботларда очиб берилиши лозим бўлган маълумотларни белгилаб беради, бироқ айни вақтда, молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг бошқа асосларида бундай махсус усуллар ва очиб берилиши лозим бўлган маълумотларни назарда тутмайди. Ушбу АХСга Иловада молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг турли асослари доирасида талаб этиладиган ҳаққоний қиймат бўйича баҳолашлар ва очиб бериладиган маълумотларни аниқлаш усуллари кўриб чиқилади .
A2. Айрим ҳисоблаб чиқилган баҳолар баҳолашнинг ноаниқлик даражаси нисбатан паст бўлишини назарда тутади ва муҳим бузиб кўрсатишларнинг пастроқ даражадаги рискларига сабаб бўлиши мумкин, масалан:

  • Унча мураккаб бўлмаган бизнес фаолиятини амалга оширадиган тадбиркорлик субъектларида юзага келадиган ҳисоблаб чиқилган баҳолар.

  • Кўпинча тез-тез такрорланиб турадиган операциялар билан боғлиқлиги туфайли ҳисобланадиган ва янгилаб туриладиган ҳисоблаб чиқилган баҳолар.

  • Олиш осон бўлган маълумотларга, хусусан, фоиз ставкаси ёки қимматли қоғозларнинг биржадаги нархлари тўғрисида чоп этиладиган маълумотларга асосланган ҳисоблаб чиқилган баҳолар. Бундай маълумотлар ҳаққоний қиймат бўйича ҳисоблаб чиқилган баҳо нуқтаи назаридан “кузатилаётган маълумотлар” деб номланиши мумкин.

  • Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асосда белгиланган баҳолаш усули содда бўлган ва ҳаққоний қиймат бўйича баҳоланиши талаб этиладиган актив ёки мажбуриятга осонгина қўлланиши мумкин бўлган ҳолларда ҳаққоний қиймат бўйича ҳисоблаб чиқилган баҳолар.

  • Ҳисоблаб чиқилган баҳоларни аниқлаш учун қўлланиладиган модель умумэътироф этилган ёки кенг тарқалган ҳолларда (моделнинг тахминлари ёки бошланғич маълумотлари кузатилаётган маълумотлар бўлиши шарти билан) ҳаққоний қиймат бўйича ҳисоблаб чиқилган баҳолар.

A3. Бироқ айрим ҳисоблаб чиқилган баҳоларга нисбатан юқори даражада ноаниқлик мавжуд бўлиши мумкин, айниқса улар аҳамиятли тахминларга асосланган ҳолларда, масалан:

  • Судда кўрилаётган даъво ишларининг якунига нисбатан ҳисоблаб чиқилган баҳолар.

  • Очиқ бозорда эркин муомалада бўлмаган дериватив молиявий инструментларга нисбатан ҳаққоний қиймат бўйича ҳисоблаб чиқилган баҳолар.

  • Тадбиркорлик субъекти томонидан ишлаб чиқилган махсус модель қўлланилиши ёки бозорда кузатилмайдиган тахминлар ёки бошланғич маълумотлар асосида ҳаққоний қиймат бўйича ҳисоблаб чиқилган баҳолар.

A4. Баҳолашнинг ноаниқлик даражаси ҳисоблаб чиқилган баҳонинг хусусиятига, умумэътироф этилган усул ёки модель ҳисоблаб чиқилган баҳони аниқлашда қай даражада қўлланилишига ва ҳисоблаб чиқилган баҳоларни аниқлашда қўлланилган тахминларнинг субъективлиги даражасига қараб ўзгаради. Айрим ҳолларда баҳолашнинг ҳисоблаб чиқилган баҳо билан боғлиқ бўлган ноаниқлик даражаси шу даражада юқори бўлиши мумкинки, бунда молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асос доирасида тан олиш мезонларига риоя этилмайди, ҳисоблаб чиқилган баҳони эса аниқлаш мумкин бўлмайди.
A5. Ҳаққоний қиймат бўйича баҳолашни талаб қилувчи молиявий ҳисоботлар моддаларининг барчаси ҳам баҳолашнинг ноаниқлигини назарда тутавермайди. Масалан, бу айирбошлаш операцияларни амалга ошириш нархлари тўғрисида очиқ ва ишончли маълумотларни эркин олиш имконини берадиган фаол ва очиқ бозор мавжуд бўлган ҳолларда молиявий ҳисоботларнинг айрим моддаларида кузатилади, бунда нархларнинг эълон қилинган котировкалари мавжудлиги одатда ҳаққоний қиймат бўйича энг яхши аудиторлик далили ҳисобланади. Шунга қарамай, баҳолашнинг ноаниқлиги ҳатто баҳолашни аниқлаш усули ва маълумотлар аниқ белгиланган ҳолда ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Масалан, фаол ва очиқ бозорда котировка қилинадиган қимматли қоғозларни листингдаги бозор нархи бўйича баҳолаш, агарда уларга эгалик улуши бозор ҳажмига нисбатан аҳамиятли ҳисобланса ёки уларни сотиш бўйича чекловлар ўрнатилган бўлса, тузатиш киритишни талаб этиши мумкин. Бундан ташқари, ушбу даврда мавжуд бўлган умумий иқтисодий шароитлар, масалан, муайян бозордаги ноликвидлик баҳолашнинг ноаниқлигига таъсир кўрсатиши мумкин.
A6. Ҳаққоний қиймат бўйича ҳисоблаб чиқилган баҳолардан фарқ қиладиган ҳисоблаб чиқилган баҳолар талаб этилиши мумкин бўлган вазиятларга қўшимча мисоллар қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Шубҳали дебиторлик қарзлари бўйича резерв.

  • Товар-моддий захираларнинг қадрсизланиши.

  • Кафолат мажбуриятлари.

  • Амортизацияни ҳисоблаш усули ёки активнинг фойдали хизмат муддати.

  • Инвестицияларнинг қопланувчанлигига нисбатан ноаниқлик мавжуд бўлган ҳолларда уларнинг баланс қийматини камайтирувчи резерв.

  • Узоқ муддатли шартномалар натижаси.

  • Даъво ишларининг судда ҳал этилиши ва суд қарорлари чиқарилиши натижасида юзага келадиган харажатлар.

A7. Ҳаққоний қиймат бўйича ҳисоблаб чиқилган баҳолар талаб этилиши мумкин бўлган вазиятларга қўшимча мисоллар қуйидагиларни қамраб олади:

  • Фаол ва очиқ бозорда олди-сотди қилинмайдиган мураккаб молиявий инструментлар.

  • Акцияларга-асосланган тўловлар.

  • Сотиш учун мўлжалланган мулк ёки асбоб-ускуналар.

  • Бизнес бирлашувида сотиб олинган муайян активлар ёки мажбуриятлар, шу жумладан гудвил ва номоддий активлар.

  • Мустақил томонлар ўртасида пул тўланмасдан активлар ёки мажбуриятларни айирбошлашни назарда тутадиган операциялар, масалан, фаолият турли йўналишларида саноат асбоб-ускуналарини пулсиз айирбошлаш.

A8. Баҳолаш молиявий ҳисоботларни тайёрлашда мавжуд бўлган маълумотларга асосланадиган мулоҳазалардан фойдаланишни назарда тутади. Кўпгина ҳисоблаб чиқилган баҳолар учун бу баҳолаш пайтида ноаниқ бўлган жиҳатларга нисбатан тахминлардан фойдаланишни кўзда тутади. Аудитор аудит ўтказиш пайтида маълум бўлган тақдирда, тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг ҳаракатларига ёки тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан қўлланаётган тахминларга аҳамиятли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бўлғуси вазиятлар, операциялар ёки ҳодисаларни прогнозлаш учун жавобгар бўлмайди.
Тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг нохолислиги
A9. Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш асослари кўпинча бетарафликка риоя этишга, яъни нохолисликдан холи бўлишга чақиради. Шунга қарамай, ҳисоблаб чиқилган баҳолар ноаниқ бўлади ва уларга тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг мулоҳазаси таъсир кўрсатиши мумкин. Бундай мулоҳаза тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг билмасдан ёки била туриб қилинган нохолислигини назарда тутиши мумкин (масалан, исталган натижага эришиш ниятининг маҳсули сифатида). Ҳисоблаб чиқилган баҳоларни аниқлаш билан боғлиқ субъективликнинг таъсири натижасида ҳисоблаб чиқилган баҳолар тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг нохолислиги билан уйғун бўлиши эҳтимоли ортади. Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти билмасдан йўл қўядиган нохолислик ва у била туриб йўл қўядиган потенциал нохолислик кўпинча ҳисоблаб чиқилган баҳоларни аниқлашда қабул қилинадиган субъектив қарорларга хосдир. Кейинги аудиторлик текширувларида олдинги даврлар аудити жараёнида аниқланган, тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг нохолислигидан дарак бериши мумкин бўлган кўрсаткичлар жорий даврда аудитор томонидан режалаштириш ҳамда рискларни аниқлаш ва баҳолаш борасидаги ҳаракатларга таъсир кўрсатади.
A10. Счёт даражасида тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг нохолислигини аниқлаш мушкул бўлиши мумкин. У фақат гуруҳма-гуруҳ жамланган ҳисоблаб чиқилган баҳоларни, барча ҳисоблаб чиқилган баҳоларни кўриб чиқишда ёки бир қатор ҳисобот даврлари мобайнида кузатиш давомида аниқланиши мумкин. Гарчи тадбиркорлик субъекти раҳбарияти нохолислигининг муайян шакли субъектив қарорларга хос бўлса-да, бундай мулоҳазаларни чиқаришда тадбиркорлик субъекти раҳбарияти молиявий ҳисоботларнинг фойдаланувчиларини чалғитиш ниятини кўзламаслиги мумкин. Бироқ, чалғитиш нияти мавжуд бўлган ҳолларда, тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг нохолислиги фирибгарлик хусусиятини касб этади.
Давлат сектори ташкилотларига хос бўлган жиҳатлар
A11. Давлат сектори ташкилотлари активларни ҳаққоний қиймат бўйича баҳолаш учун қўлланиши мумкин бўлган очиқ ва ишончли маълумот манбалари ёки баҳолаш учун бошқа жорий асослар ёинки уларнинг бирикмаси мавжуд бўлмаган махсус активларнинг анча катта улушларига эга бўлишлари мумкин. Мавжуд махсус активлар кўпинча пул оқимларини жамламайди ва фаол равишда олди-сотди қилинмайди. Бинобарин, ҳаққоний қиймат бўйича баҳолаш одатда ҳисоблаб чиқилган баҳоларни аниқлашни талаб қилади ва мураккаб бўлиши, камдан-кам учрайдиган баъзи ҳолларда эса уларни бажариш мумкин бўлмаслиги мумкин.

Download 2,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish