I.СИЛЛАБУС
“Социология” фанининг силлабуси
(2019/2020 ўқув йили)
Кафедра номи:
|
Социология
|
Ўқитувчи ҳақида маълумот:
|
Х.Юлбарсова – Ижтимоий иш кафедраси ўқитувчиси, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори PhD, ОТ-Ф1-100 “Имконияти чекланган болалар ижтимоий- маданий фаолиятининг бадиий-ижодиёт воситалари асосида назарий ва амалий такомиллашуви” мавзусидаги фундаментал лойиха катта илмий ҳодими,Ўзбекистон Республикаси Миллий тренерлар жамоаси аъзоси.
|
|
Семестр ва ўқув курсининг давомийлиги
|
5 – Семестр ва жами соат 56
|
Ўқув соатлари ҳажми:
|
Жами:
|
56
|
Шунингдек
|
|
Маъруза
|
16
|
Амалий
|
22
|
Мустақил таълим
|
20
|
Йўналиш номи ва шифри
|
Биология ўқитиш методикаси
|
|
Курснинг предмети ва мазмуни: Ушбу фан орқали ижтимоий жараёнлар, социал тузилма ва тизимларнинг мавжуд бўлиши ва ривожланиши муаммолари, социал муносабатлар, ижтимоий жамоалар, жамиятдаги ижтимоий ўзгаришлар ўргатилади. Бунда асосий эътибор, Ўзбекистон ва жаҳондаги социал муаммоларга нисбатан қизиқишнинг ошганлигига қаратилади. Шунингдек, Ўзбекистонда миллий тилларни ривожлантириш учун яратилган кенг имкониятларни жамиятимиз ҳаётига, миллатлараро аҳиллик ва ҳамжиҳатликнинг мустаҳкамлашувида муҳим омил бўлаётганлигига эътибор қаратилади. Жаҳон ҳамжамиятининг чуқур интеграциялашув шароитида чет тилларнинг ўрганилишини ва бу жараёнларни ижтимоий қатламлар онгига таъсири масалаларига эътибор қаратилади.
Шу билан бирга она тилимизнинг нуфузи халқаро миқёсда ошиб, фаол мулоқот воситасига айланаётганлиги, хориждаги қатор таълим даргоҳларида, илмий муассасаларда ўзбек тили марказлари ташкил этилиб, уларда она тилимиз ўрганилаётганлиги, халқаро спорт мусобақаларида миллий курашимизга оид атамаларнинг қабул қилиниши каби фактлар социология фани нуқтаи-назаридан талабаларга етказилади. Талабаларда социологик таҳлил кўникмаларини шакллантириш орқали ўзбек адабий мероси ва замонавий адабиётимизни ижтимоий ҳаётдаги аҳамияти масалаларига урғу берилади.
| Курсни ўқитишининг мақсади ва вазифалари: Замонавий ижтимоий ҳаётнинг мураккаб ҳодиса ва жараёнларини илмий тушуниш, амалий фаолиятда социологик билим ва методлардан фойдаланиш малакаларини шакллантиришдан иборат.
социология фани объекти, предмети, асосий тушунча ва категорияларини моҳиятини тушунтириш;
социологиянинг жамият ҳаётидаги ўрни, функциялари, аҳамияти тўғрисида батафсил маълумот бериш;
замонавий социологиядаги асосий мактаб ва йўналишлар билан таништириш
социология фанининг асосий қонун ва тамойилларини умумий ва хусусий жиҳатларини кўрсатиб бериш;
амалий социологик тадқиқот методлари ва дастури тўғрисида муайян тассаввур уйғотиш;
шахс, социал гуруҳ, социал жамоаларга хос белги ва хусусиятлар ҳамда уларнинг моҳиятини очиб бериши;
социал структура, социал стратификация, социал мобилликнинг моҳияти ва мазумунини очиб бериш орқали талабаларга жамиятда бўлаётган социал жараён, ҳодисаларни илмий таҳлил этиш заруриятини сингдириш фаннинг асосий мақсадидир.
|
№
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |