Ўзаро таъсир
ёки боғлар
|
Боғланиш энергияси, кЖмоль
|
Боғ узунлиги, нм
|
Ион боғлар
|
590-1050
|
-
|
Ковалент боғлар
|
335
|
0,152-0,154
|
Металл боғлар
|
110-350
|
-
|
Водород боғлар
|
< 50 (одатда 13-30)
|
0,25-0,32
|
Ван-дер-ваальс таъсирлашишлар:
ориентацион
индукцион
дисперсион
|
< 20
< 2
< 40
|
0,35-0,5
0,35-0,5
0,35-0,5
|
Индукцион, яъни деформацион ўзаро таъсирлашишлар қутбланган ва қутбланмаган молекулалар ўртасида рўй беради. Бунда қутбланмаган молекулада диполь таъсирида электроннинг силжиши амалга ошади. Натижада мажбурий ҳосил қилинган диполь ўзини қутбланган элементлар каби тутади ва қутбий молекула билан ориентацион ўзаро таъсирлашиш тамойили бўйича, аммо кичикроқ энергия билан таъсирлашишни намоён қилади.
Дисперсион ўзаро таъсирлашишлар ҳам қутбланган, ҳам қутбланмаган молекулалар орасида амалга ошиши мумкин. Уларнинг келиб чиқиши квант механикаси қонунлари билан тушунтирилади, чунки улар электрон қобиқларининг ўзаро таъсирлашиши билан боғлангандир.
Умуман олганда икки молекуланинг ўзаро таъсирлашиши ҳар учала турдаги таъсирлашишлар йиғиндисидан иборат бўлади, яъни U Uд Uо Uи каби бўлиб, унда дисперсион кучлар катта аҳамиятга эга бўлади.
Водород боғлари макромолекулалараро таъсирлашишнинг алоҳида тури бўлиб, улар икки электрик қарама-қарши атомларнинг водород атоми орқали таъсирлашишида намоён бўлади. Бунда водород бир пайтнинг ўзида бир электрик қарама-қарши атом (жумладан О, N, F, Cl, S) ва бошқа бир атомнинг бўлинмаган электрон жуфтлиги билан валентли боғланган бўлади. Бундай боғлар таркибида -ОН, -СООН, -Н-СО, -NH2 каби гуруҳлар бўлган макромолекулаларнинг ўзаро таъсирлашишида ҳосил бўлади.
Макромолекулалар гидрофоб (гуруҳлари қутбсиз) ва гидрофил (гуруҳлари қутбий) бўлади. Гидрофил макромолекулалар қутбий гуруҳларга эга бошқа макромолекулалар, паст молекуляр бирикмалар, жумладан, сув молекулалари билан юқори даражада таъсирлашади.
Полимер молекулаларининг ўзига хос яна бир хусусияти шундан иборатки, уларда молекулалараро ўзаро таъсирлашишдан ташқари, битта макромолекуланинг айрим қисмлари ҳам ўзаро таъсирлашади. Бу макромолекуланинг ички таъсирлашиши деб қаралади ва бунда занжирли молекуланинг бир-бири билан кимёвий боғланмаган атомлари ва атом гуруҳлари ўзаро таъсирлашиши назарда тутилади.
Макромолекулалараро ўзаро таъсирлашиш ўлчами когезия энергияси зичлиги (КЭЗ) орқали ифодаланади. Когезия - бу макромолекулалараро ўзаро тортишиш кучи орқали намоён бўладиган ёпишқоқликдир. Когезия энергияси зичлиги макромолекулаларни бир-биридан чексиз узоқ масофага узоқлашишида бажарилган ишга эквивалент бўлиб, амалий жиҳатдан модданинг буғланишига ёки учиб чиқишига мувофиқ келади. Қуйидаги II.4.2-жадвалда чизиғий полимерларнинг ўзаро таъсирлашиш энергиясини занжирнинг 0,5 нм қисмига нисбатан аниқланган, яъни солиштирма моляр когезияси келтирилган.
II.4.2. жадвал.
Чизиғий полимерларнинг солиштирма моляр когезияси
Do'stlaringiz bilan baham: |