I. Полимерларнинг тузилиши ва хоссалари


II.3. Полимер молекуляр массалар



Download 2,22 Mb.
bet10/46
Sana01.06.2022
Hajmi2,22 Mb.
#626818
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   46
Bog'liq
Полимер физикаси мажмуаси

II.3. Полимер молекуляр массалар


Ўрта сонли молекуляр массаn) полимер намунасининг умумий массасини (МiNi) макромолекулаларнинг умумий сонига (Ni) нисбати билан аниқланади:


Мn  МiNi  Ni (II.3.1)

бу ерда Ni - массаси Mi бўлган макромолекулалар сони.


(II.3.1) формулани қуйидагича ифодалаш мумкин:




Мn  1fi  Mi (II.3.2)

бу ерда fi - массаси Mi бўлган макромолекулалардан иборат фракциянинг массавий улушидир:




fi  МiNi  МiNi (II.3.3)

Демак, полимернинг ўртача сонли молекуляр массаси маълум массага эга макромолекулалар сони орқали ифодаланади. Mn ни аниқлашда тугал гуруҳлар усули ва термодинамик (эбулиоскопия, криоскопия, осмометрия) усуллардан фойдаланади.




Ўрта массали молекуляр масса (Mw) полимернинг умумий молекуляр массасида маълум молекуляр массали (Мi) фракцияларнинг массавий улушини инобатга олган ҳолда аниқланади, яъни


Мw  Мi2 Ni  МiNi (II.3.4)
`ёки
Мw  Мifi (II.3.5)

Демак, полимернинг ўртача массали молекуляр массаси маълум массага эга макромолекулалар массалари орқали ифодаланади. Мw миқдорини аниқлашда ёруғликнинг сочилиш ва седиментация усулларидан фойдаланади.




Ўртача молекуляр масса (Мz) қуйидаги формула орқали ифодаланади:
Мz  Мi3 Ni  Мi2Ni (II.3.6)

Полимернинг ўртача молекуляр массаси (Мz) бевосита тажрибада, жумладан, мувозанатли седиментация усули ёрдамида олинган натижалар асосида ҳисобланади.


Шунингдек, полимерлар молекуляр массаларини характерлашда ўртача гидродинамик молекуляр массалар каби ифодалар ҳам мавжуддир. Жумладан, (М) қовушоқлик, (Мs) седиментация ва (МD) диффузия усуллари ёрдамида аниқланади:


М  NiMia  NiMi1a (II.3.7)
Мs  NiMi(1-b)  NiMi1(1-b) (II.3.8)


МD  NiMi-b  NiMi1b (II.3.9)

бу ерда a ва b - полимер-эритувчи тизим доимийси.


Молекулалари турли хил массага эга полимер учун, унинг ўртача молекуляр массалари Mz; Mw>Mn каби кетма-кетликка эга бўлиб, Mw  Mn нисбат полидисперслик ўлчами ҳисобланади. Агар полимер монодисперс бўлса, унда Mw  М  Mn шарт бажарилади.


Полимерлар полидисперслиги синтез жараёнида турли хил массали макромолекулаларни ҳосил бўлиши натижаси бўлсада, уни кейинги кимёвий ёки физикавий таъсирлар, яъни деструкция ва тикилишлар орқали ўзгартириш мумкин. Бундай ҳолларда ҳам полидисперслик Mw  Mn нисбат ёрдамида ифодаланади. Аммо Mw  Mn нисбатнинг биргина қийматига полимернинг ҳар хил молекуляр массавий тақсимоти (ММТ) тўғри келади ва унинг кўпгина физик, ҳамда кимёвий хоссалари шу тақсимотга боғлиқ бўлади.
Полимер полидисперслигини тўлиқ баҳолаш учун унинг ММТ функциясини тажрибада ёки ҳисоблаш орқали аниқлаш лозим. Одатда ММТ нинг дифференциал ва интеграл функциялари бўлиб, улар полимер молекулаларини миқдорий ва массавий тақсимотини белгилайди.
Массавий дифференциал функция тақсимоти fw(M)dM ва миқдорий дифференциал функция тақсимоти fn(M)dM бўлиб, улар Mi дан MidM гача бўлган интервалдаги молекулаларнинг массавий ёки миқдорий улушини ифодалайди. Ушбу функциялар асосида тузилган ММТ нинг оддий дифференциал эгри чизиқлари II.3.1-расмда келтирилган. Максимумлар сонига қараб уни-, би-, три- ва мультимодал тақсимланиш эгри чизиқларига ажратилади.

а б
II.3.1-расм. Полимернинг молекуляр массаси бўйича миқдорий (1) ва массавий (2) тақсимот эгри чизиқлари: а - дифференциал, б - интеграл тақсимотлар.

Интеграл тақсимот функцияси умумий ҳолда қуйидаги кўринишга эга бўлади:




Mi
F(M)   f(M)dM (II.3.1)
M1

ва у ҳам М1 дан Mi гача интервалдаги макромолекулаларнинг массавий Fw(M) ёки миқдорий Fn(M) улушини кўрсатади.


Амалиётда ММТ эгри чизиқлари полимерларни турли усуллар билан фракцияларга ажратиб олиб молекуляр массаларини аниқлаш орқали тузилади.





Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish