I. Полимерларнинг тузилиши ва хоссалари


II.1. Полиэлектролит ва полиамфолит макромолекулалар



Download 2,22 Mb.
bet8/46
Sana01.06.2022
Hajmi2,22 Mb.
#626818
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   46
Bog'liq
Полимер физикаси мажмуаси

II.1. Полиэлектролит ва полиамфолит макромолекулалар

Элементар звеноларида электролитик диссоциация намоён қиладиган функционал (ионоген) гуруҳлари бўлган полимерларга полиэлектролит (полиэлектролит макромолекула) деб айтилади. Ионоген гуруҳларнинг табиатига боғлиқ ҳолда полиэлектролитлар кучли ва кучсиз поликислота ва полиасос тоифаларга бўлинади.


Кучли поликислоталар гуруҳига мисол сифатида қуйидаги бирикмаларни келиштириш мумкин:


поливинилсулфон кислота полистиролсулфон кислота



Кучсиз поликислоталар гуруҳи:
полиакрил кислота полиметакрил кислота



Шунингдек кучли полиасосларга қуйидаги, яъни




поливинил-n-толил- политриметиламмоний
метиламмоний этилметакрилат



ва кучсиз полиасосларга эса ушбу моддалар мисол бўлади:


Поли-n-аминостирол Поли-4-винилпиридин



Поликислота ва полиасослар тузлари, одатда, кучли полиэлектролитлар ҳисобланади.


Полиэлектролитлар занжирларида ҳам поликислота ҳам полиасос гуруҳлар бўлса, улар амфотер ёки полиамфолит макромолекулалар дейилади. Мисол сифатида 2-метил-5-винил-пиридин ва акрил кислота сополимерини келтириш мумкин:



Полиэлектролит (полиамфолит)ларга биологик муҳим юқори молекуляр бирикмалар, жумладан, оқсиллар, нуклеин кислоталар киради. Полиэлектролитлар, ўзига хос равишда ионоген полимерлар ва паст молекуляр электролитларнинг хусусиятларини мужассам этади. Полиэлектролит эритмалар, бошқа полимер эритмалар каби аномал юқори қовушоқликга эга бўлади. Шунингдек, оддий электролитлар каби самарали равишда электр токини ўтказади. Энг эътиборли томони шуки, полиэлектролитларнинг эритмалардаги гидродинамик, оптик ва электркимёвий хоссалари ноэлектролит полимерлар ва паст молекуляр электролитларнинг эритмалардаги хоссаларидан кескин фарқ қилади ва бир қатор ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради.


Полиэлектролитларнинг барча ўзига хос хоссалари, уларнинг макромолекуларидаги локал зарядларни компенсацияланмаган ҳолида намоён бўлади. Бу хоссалар асосан зарядланган полиион гуруҳларни ўзаро ва уларни ўраб турган паст молекуляр қарама-қарши зарядли ионлар билан таъсирлашиши билан аниқланади. Полиэлектролитлар сувли эритмаларда электролитик диссоциация ҳодисасини намоён қилади. Бу ҳодиса молекуляр занжир таркибига кирувчи функционал гуруҳлар ҳисобига амалга ошади. Шунинг учун ҳам полиэлектролитларнинг сувли эритмаларини ўрганиш катта қизиқиш уйғотади.



Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish