Элемент
|
Ўлчами, нм
|
|
паст
|
юқори
|
Макромолекула
|
0,2-0,5
|
102-104
|
Кристалл ячейка
|
0,3-0,5
|
2,5-3,0
|
Кристаллит
|
2,0-10
|
10-50
|
Монокристалл
|
10
|
102-103
|
Сферолит
|
104-106
|
-
|
Фибрилла
|
10-50
|
50-100
|
д) Кристаллик даражаси. Кристалл ва аморф қисмлар миқдорларини таққослаш орқали полимернинг устмолекуляр тузилишида макромолекулаларнинг ўзаро тартибли жойлашганлиги баҳоланади. Бунда миқдорий характеристика сифатида полимер молекулаларнинг кристаллик даражаси (Скр) ишлатилади. Кристаллик даражаси умумий ҳолда қуйидагича ифодаланади:
Скр х100 100(Сх - Са)(Ск - Са) (III.1.1)
бу ерда Сх - полимер материалнинг аниқланадиган бирор- бир хоссаси кўрсатгичи; Са ва Ск лар мос равишда гипотетик (тахминий) материалнинг тўлиқ аморф ва тўлиқ кристаллик кўрсатгичи; х - кристалл материал улуши.
Сх - полимер материалнинг зичлиги, спектрал чизиқлар ва рентгенограмма рефлексларининг жадаллиги, шаффофлиги, иссиқлик ва бошқа турли хил хоссаларининг кўрсатгичи бўлиб, рентген дифракцияси, ИҚ-спектроско-пия, термик таҳлил, газ хромотографияси, намуна зичлигини аниқлаш каби кўплаб физик ва физик-кимёвий усуллар ёрдамида аниқланиши мумкин.
Умуман айтганда, полимерларнинг кристаллик даражасини уч гуруҳга ажратиш мумкин: ҳажмий, массавий, энергетик.
Ҳажмий, яъни геометрик кристаллик даражаси ўлчами кристалл қисм эгаллаган улуш бўлиб, рентген дифракцияси усули билан аниқланади. Бундай усул, одатда, фибрилляр тузилишга эга бўлган намуналарни фибриллалар узунлиги бўйича таҳлил қилишда кенг қўлланилади. Фибрилляр устмолекуляр тузилишли, яъни ориентирланган макромолекулалар асосида ҳосил бўлган полимер толаларнинг кристаллик даражаси 40 – 75 % оралиғида бўлади.
Массавий кристаллик даражаси молекуляр гуруҳларнинг ўзаро бирикишини, бевосита уларнинг масса миқдорига боғлаган ҳолда ифодалайди. Бу кўпчилик ҳолларда ИҚ-спектроскопия усули ёрдамида аниқланади.
Кристалланиш жараёни маълум миқдордаги энергияни ажралиши, асосан, иссиқликнинг чиқарилиши билан амалга ошади. Бундай ҳолларда термик-кимёвий усуллар билан намунанинг энергетик кристаллик даражаси аниқланади.
Кристаллик даражаси, кўпчилик ориентирланган мак-ромолекулалар, жумладан, полимер толалар учун 40 - 75 % ни ташкил этади (III.1.1-жадвал). Айрим полимерлар (поливинил хлорид, полиакрилонитрил) учун кристаллик даражаси кичикроқ, аммо юқори зичликка эга полиэтилен ва полиэтилентерефталатларда бу кўрсатгич 95 % гача етади.
III.1.1-жадвал.
Толаларнинг кристаллик даражаси ва зичлиги
Do'stlaringiz bilan baham: |