I ноосфера – табиат тара³³иётининг янги бос³ичи



Download 1,16 Mb.
bet56/87
Sana04.04.2023
Hajmi1,16 Mb.
#924756
TuriЛекция
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   87
Bog'liq
Ноосфера, геосиёсат ва мафкура

Такрорлаш учун саволлар.



  • Оламимиз “Совуқ уруш” тугагач нега янада мўрт бўлиб қолди?

  • ХХI аср маданиятлар ёки диний тўқнашувлар асри бўладими?

  • Урушлар одамзотнинг биосоциал моҳиятидан келиб чиқадими?

  • Нега одамзот ўз гомеостазиси (тури)ни лоақал ҳайвонлардек қадрламайди?

  • Одам – одам учун Олий қадрият деган руҳни сингдириш учун нима қилиш керак?

  • Одамзотнинг тафаккур тарзида урушларга, жанжалларга мойиллик руҳи ривожланиши нимага боғлиқ?

  • Ҳозирги дунёмизда душман образи яратишнинг қандай йўллари, усуллари, воситалари бор?

  • Урушларсиз замонлар келиши мумкинми?

  • Нега диний йўл билан тинчликни барқарор этиш мумкин эмас?

  • Ақл- заковатли кишилар нимани орзу қилганлар?



Жаҳон сиёсат майдонида Марказий Осиё.



Миллий мустақиллик ва
минтақавий хавфсизлик масаласи.
Марказий Осиё давлатлари Оврупо ва Осиё мамлакатлари оралиғида жойлашган бўлиб, халқаро майдонларда жуда кўп давлатлар, айниқса йирик давлатлар бу минтақага алоҳида аҳамият билан гиосиёсат белгилайдилар. Ўз мустақиллигини қўлга киритган минтақа давлатлари уларнинг олиб бораётган сиёсатларини ҳисобга олиб ва албатта мустақилликларини мустаҳкамлаш мақсадларидан келиб чиқиб, геосиёсат белгилашлари табиий ҳолдир.
Маълум бўлдики, одамзот ўз гомоэстазисини сақлаб қолиш учун бирлашади ва шу жараёнда яшаш учун кураш олиб бориб, фаровонлик ва хавф-хатарсиз яшашга интилиб келади.
Тадқиқотлардан маълум бўлишича, жаҳонда 8 мингта тил ва ундан ҳам кўпроқ лисоний лаҳжалар бор. Хатто 200-300 кишидан иборат этнослар ҳам борки, уларнинг тили, тарихан таркиб топган маданияти, урф-одатларининг йўқотилишига умумбашарий маънавий махрумлик сифатида ёндашиш лозим.
Шу нуқтаи назардан қараганда, ҳар бир этнос, ҳалқ, миллатнинг мустақиллиги бу умуминсоний маънавий маданиятни сақлаб қолиш, шу билан бирга тенглар ичида тенг яшашга табиий эҳтиёж сифатида қаралмоғи лозим. Ноосфера даврида миллий муносабатларга мана шундай ёндашув жаҳон ҳамжамиятининг барқарор ривожланиши учун кафолат бўлиши мумкин.
Марказий Осиё ҳалқлари 1991 йилда мустақилликка эришдилар. Аммо бунгача ўлкада миллий мустақиллик учун жуда жиддий курашлар, қуролли қаршилик кўрсатишлар бўлгани, ватанпарвар, миллатпарварларнинг қутлуғ қонлари дарё бўлиб оққанига тарих шоҳид. Шу нуқтаи назардан қараганда, мустақиллик Марказий Осиё халқлари учун жуда қимматга тушган, бинобарин, уни сақлаб қолиш, минтақада барқарор тинчлик ва хавфсизлик учун курашга хисса қўшиш ҳар бир гражданнинг муқаддас бурчидир.
Маълумки, СССР қулагач, Марказий Осиёда ўзига хос геосиёсий бўшлиқ пайдо бўлди. Ана шу пайтларда АҚШ, Россия, Оврупо давлатларининг бу минтақага нисбатан аниқ сиёсий доктринаси йўқ эди. Натижада бу минтақада Туркия, Эрон, Хитой каби давлатларнинг таъсири кучайиб борди. Араб-мусулмон оламидаги расмий ва норасмий ташкилотларнинг ғоявий таъсир ўтказиш йўлидаги сайи-ҳаракатлари ҳам беиз қолмаётган эди. Айниқса ХХ аср 80-йилларининг ўрталаридан мусулмончиликни тарғиб қилувчи рағбатчилар ислом ақидапарастлиги ғояларини авом халқ орасида кенг ёйишга киришдилар.Улар Тожикистонда маълум даражада ўз мақсадларига эришиб, у ерда Ислом давлатини ўрнатиш сиёсий ҳаракатини вужудга келтириш учун фуқаролар урушини бошлаш имкониятига эга бўлдилар. Халқаро хавфсизликнинг қатъий структураси шаклланмаганлиги сабабли, минтақада Совет даврида етилиб қолган зиддиятлар ўзининг қарама-қарши томонига оғиб қетиш учун шу тариқа шароит вужудга кела бошлади. Фарғона ва Ўшдаги хунрезликлар шундан далолат берарди. Чунки большевиклар бу ўлка халқлари орасига рахна солиш осон бўлиши учун тарихан оға-инилардек яшашга интилиб келган халқларни сунъий равишда бешта қўғирчоқ давлатга бўлиб юборишга муваффақ бўлгандилар.
Бу эса худудий можороларнинг чиқаришни осонлаштириб қўйган эди. Шундай қилиб миллий мустақилликни мустаҳкамлаш ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш долзарб масала бўлиб қолди.


Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish