I ноосфера – табиат тара³³иётининг янги бос³ичи



Download 1,16 Mb.
bet30/87
Sana04.04.2023
Hajmi1,16 Mb.
#924756
TuriЛекция
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   87
Bog'liq
Ноосфера, геосиёсат ва мафкура

Такрорлаш учун саволлар.



  • Индивиднинг таърифи ва тавсифини айтинг!

  • Шахс тушунчасининг фалсафий мазмуни нима?

  • Индивидлар, шахслар билан ижтимоий муҳит ўртасида қандай диалектик алоқадорлик бор?

  • Ижтимоий ҳаётда индивидлар учун танлов эрки нега керак?

  • Тарихий шахслар ва уларнинг тақдири нималарга боғлиқ?

  • Нега инсон омили тобора биринчи ўринга чиқиб бормоқда?

  • Инсоннинг ички олами ва руҳи нима билан белгиланади?

  • Шарқ фалсафасининг ўзига ҳос ҳусусиятини айтиб беринг!

Жамият ва шахс муносабатлари.

О
Жамият ва


шахс эволюцияси.
дамларнинг ижтимоий бирикмаси бỹлган жамият унинг келиб чиқиши, тараққиёти ҳақида диний, бадиий, илмий ва фалсафий адабиётларда турлича фикрлар мавжуд. ИТИ шитоб кетаётган, бу жараён на фақат инсоният онги, шуури, руҳий олами, маънавий –аҳлоқий қиёфасининг ỹзгаришига ỹз жиддий таъсирини ỹтказаётган, шу билан бирга табиий ҳодисаларга ҳам фаол таъсир кỹрсатиш палласи (Ноосфера даври)га кирган бир пайтда, шахсларда ижтимоий ҳодисаларга илмий ёндошувни қарор топтириш ҳаёт-мамот масаласи бỹлиб турибди.

Жамият ҳам макро ва микро жисмлар каби ỹзини-ўзи ташкилловчи ва бошқарувчи системадир. бинобарин, бу система муайян қонунлар асосида мавжуд бỹлади ва такомиллашиб боради.
Икки жинснинг якканикоҳликка асосланган оила шаклида яшашга ỹтиши, уруғ, қабила, элат (халқ), миллатларнинг вужудга келиши ва шу бирликларда ỹз моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондиришлари қонуний жараёнлардир. Жамият тараққиётининг келиб чиқиши, мулкий муносабатлар, ишлаб чиқариш муносабатлари, ҳар бир жамиятнинг ỹз базис ва устқурмаси бỹлиши, бозор иқтисоди муносабатлари (буларни иқтисод назарияси ва сациология фанлари батафсил ỹрганади) ана шу ижтимоий ҳодисалар абатта ижтимоий қонунлар таъсирида тарихан ỹз-ỹзидан шаклланган.
Табиат қонунлари билан жамият (ижтимоий)қонунлар ỹртасида умумийлик ва айримлик бор. ¥ар икки йỹналишдаги қонунлар объектив таснифга эга, яъни улар одамларнинг онги, хоҳиш- иродасига боғлиқ бỹлмаған ҳолда амал қилади .Бу қонунлар орқали ҳар қандай бутунлик бир система шаклида ỹз-ỹзидан ҳаракатга келиб, ỹз структуравий тузилашига эга бỹлади.
Табиат қонунлари одамзот пайдо бỹлмасдан олдин ҳам мавжуд эди, улар қуёш системаси ва бизнинг коинотимиз доирасидан ташқаридаги системаларда ҳам амал қилади. Жамият қонунлари фақат Ақлли мавжудод – одамларнинг ижтимоий бирликларидагина бỹлади ва шу жараёнлардаги иштирокига қараб, индивидлар шахсга айланади, жамият қонунларининг амал қилиши одамлар ующмаларининг онгли фаолияти билан боғланиб кетади .
Табиат қонунлари узоқ тарихий даврда амал қилади, жамият қонунлари нисбатан қисқа муддат давомида ỹз ҳукмини ỹтказади. Табиатнинг янги қонунлари кашф этилиши бирданига ижтимоий ларзаларга олиб келмайди, ижтимоий қонунларнинг кашф этилиши ва унга амал қилиниши эса катта ижтимоий ларзаларга олиб келиши мумкин. ¥ар бир тарихий давр ва мамлакатдаги ижтимоий муносабатларга мувофиқ равишда индивидлар муайян социал қиёфага эга бỹладилар. Социал гуруҳларнинг туб мафаатлари ва эҳтиёжларини теранроқ англаб, уларни аниқ-равшан мақсадлар сари етакловчи кишиларда шахсий қобилиятлар ривожланиб , ỹша гуруҳ, бутунлик (уруғ, қабила, элат, миллат, синф, партия, меҳнат ва ỹқув жамоаси ва ҳ.к) етакчисига айланади.Ўз навбатида шахсларнинг дунёқараши, маънавий-ахлоқий қиёфаларига монанд тарзда ỹша социал бутунликлар ỹзларини намоён этадилар.
Табиат ва жамият қонунлари ỹртасида фарқлар билан бирга яна бир муштараклик шуки, биосферанинг Ноосфера босқичига ỹтиши қонуний жараён бỹлиб, буни англаб фаолият йўналиши белгилаш табиат (Ер)ни ҳам, жамиятни ҳам муқаррар ҳалокатдан сақлаб қолади.
Табиат ва жамият қонунларини билишнинг ỹзига хос хусусияти шуки, табиат ва унинг ҳодисалари билиш объекти, аммо уларнинг ỹзлари билиш субъекти эмас. Жамият қонунлари ҳам билиш объекти, ҳам субъектидир. Зеро, жамият бир-бири билан эҳтиёжлар ва манфаатлар муштараклигида уюшган одамлар ва ижтимоий гурухларнинг яхлит бирлиги, бирлашмасидир. У муайян ижтимоий тизимнинг маромли ишлаши ва ривожланиши учун зарур шарт-шароитни англатиб, нарса ва ҳодисаларга одамларнинг аниқ муносабатларида намоён бỹлади. Эҳтиёжлар шахсий, гуруҳий, синфий, касбий, миллий ва умумбашарий моҳиятга эга бỹлади. Эҳтиёж ҳар бир одам, жамоа, ижтимоий гуруҳ, синф, элат, миллат яшаши, фаолияти, равнақи учун зарур бỹлган ỹзаро мувофиқлик, мувозанат ҳолатини сақлашга қаратилган соғлом эҳтиёжларни қондириш деб тушинилса, тỹғри бỹлади. Эҳтиёжлар қандай тус олиши шахсий ва ижтимоий манфаатларни илмий-фалсафий англашга кỹп жиҳатдан боғлиқ.
И

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish