I-мавзу. Кириш. "Стандартлаштириш асослари" фанининг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамияти. Стандартлаштиришнинг қисқача тарихи


-расм. Иерархик усул бўйича синфлаштириш схемаси



Download 340,24 Kb.
bet26/29
Sana21.02.2022
Hajmi340,24 Kb.
#52786
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
Amaliy mashg'ulot

6.1-расм. Иерархик усул бўйича синфлаштириш схемаси

Синфлашган гуруҳларнинг умумий миқдори (классификатори) синфлагичи ҳажмида шаклланиб, қуйидагига тенг:


Ео = n1 + n1 n2 +n1 n2 n3 +…+ n1 n2 n3…nk = Σ П (12.1)
Синфлаштиришнинг фасетли усули бирламчи объект тўпламини муайян масалани ҳал этиш учун аниқланилган берилган аломатларни намоён этувчи мустақил тўплам остиларига бўлиш натижасида амалга оширилади.
Фасетли усул бўйича синфлаштириш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:

      • объектнинг бирламчи тўпламини аниқлаш;

      • синфлаштириш объектини барча томонлама тавсифловчи асосий (мавжуд) аломатларини аниқлаш;

      • фасетларда бир турдаги (мавжуд) аломатларни гуруҳлаш ва уларни кодлаштириш;

      • тўплам остини ҳосил қилиш учун фасетли формулани аниқлаш.

Фасетли усул объектнинг муайян турли тавсифлари йиғиндиси асосида “хусуийдан умумийга” тамойили бўйича тўплам остини шаклланиши билан ўзига хосдир.
Кодлаштириш – объектга ёки объектлар гуруҳига унинг номини бир қанча символар билан алмаштириш имконини беручи ягона белги (код)ни қўйиш ва белгилашдир.
Код – қабул қилиниган усулга мувофиқ ўзлаштирилаётган объектни идентификациялаш мақсадидаги белги ёки белгилар мажмуасидир. Кодли белгилашлар алифболи, разраядли, тузилмали, узунли ва назорат сонли кодлашлар билан тавсифланади.
Алифбо – кодни белгилаш учун қабул қилинган белгилар (символлар) тизими.
Разряд коди – кодда белгилар ҳолати.
Тузулмали код – таркибни шартли белгилаш ва номланиш даражаси узунлигига бу белгиларга мувофиқ, кодда белгилар кетма-кет жойлашишини график тасвири.
Кодда белгилар сони унинг тузулмаси ва объектлар миқдорига, тўплам остига кирувчи, ҳар бир узунлик даражасини шакллантирувчларига боғлиқлиги билан аниқланади. Ҳар бир узунликда белгилар сонини аниқлашда янги объектларни пайдо бўлиши мавжудлигини инобатга олиб захира кодалра назарда тутилиши лозим.
Кодлар қуйидаги талабларгижавоб бериши лозим:

      • объектларни ва (ёки) объектлар гуруҳини бир хил маъноли идентификациялаш ва идентификатор бўлиши лозим;

      • белгилар сони минимал (минимал узунликда) ва берилган тўпламнинг барча объект (аломат)ларини кодлаш учун етарли бўлиши лозим;

      • кодлаштириладиган тўплам объектлари пайдо бўлган ҳолатлар учун етарли захирани мавжудлиги;

      • одамлар фойдаланиши учун ҳамда кодлаштирилган маълумотлари компьютерда қайта ишлаш учун қулай бўлиши лозим;

      • компьютер тизимига киритишда хатоликларни автоматик назорат имкониятини таъминлаш.

Код узунлиги – коддаги пробелларсиз белгилар сони.
Назорат сони – код ёзувларини текшириш учун фойдаланиладиган ҳисобланган сон.
Техникавий-иқтисодий маълумотларни кодлаштиришнинг кетма-кет, параллел, тартибли ва серияли-тартибли усулларига бўлинади.
Кетма-кет кодлаштириш усулида иерархик синфлаштириш усулида олинган бир-бирига боғлик жойлашган кетма-кетликдаги кодлардан фойдаланиш билан объект ва (ёки) гуруҳни синфли коди шакллантирилади.
Параллел кодлаштириш усули фасетли синфлаштириш усулида олинган мустақил гуруҳланган кодлардан фойдаланиш билан синфлашган объект ва (ёки) синфланган гуруҳ кодини шакллантриш ва уни киритишдир. Бу ҳолатда код тузулмаси фасетли формула билан аниқланади.
Тартибли кодлаш усули натурал сонлар қаторидан шакллантириш ва ундан фойдаланиш билан фарқланади.
Серияли-тартибли кодлаштириш усули натурал сонлар қаторидан, бир хил аломатлари билан синфлашган объектлари учун бу сонлар диапазони ёки олаҳида сериясини шакллантиришдан ҳосил қилинади.
Тизимлаштиришнинг бошқа тури бу идентификациялаш бўлиб ҳисобланади.
Идентификация – объектга бошқа объект тўпламларидан уни бир хиллигини белгилаш имконини берувчи, ягона ном, белги, шартли белгилаш, аломат ёки аломатлар йиғиндисини беришдир.
Маҳсулотларни идентификациялаш – маҳсулотнинг бир-бирига айнан ўхшаш мавжуд аломатлари тавсифларини ўрнатиш.
Маслан, Маҳсулотлар умумдавлат классификатори (МУК)да кодлар синфли (С-МУК) ва ассортиментли (А-МУК) қисмлардан ташкил топган. Ассортиментли кодлаш айнан, объект ҳақидаги маълумотни муайянлаштирувчи, объект синфи тўпламидан бир хиллигини белгиловчи маҳсулот идентификациясини англатади.
Турли даражаларда бошқариш масалаларин ҳал этиш учун фойдаланиладиган маълумотларни таснифлаш (синфлаш) ва кодлаштириш “Техник-иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни тасифлаш ва кодлаштириш ягона тизими” (ТИИМ ТКЯТ – ЕСКК ТЭСИ) деб номланган комплекс давлат стандартлари билан белгиланади.
Шундай қилиб, идентифициялаш, таснифлаш ва кодлаштиришдан маълумотлар билан ишлаш учун хорижий ва маҳаллий стандартлаштириш амалиётида кенг қўлланилади. Бу усулларсиз стандартлаштиришнинг махсус усулларидан: унификация, типлаштириш, агрегатлаштириш, модуллаштириш, оптималлаштиришдан фойдаланиш мумкин эмас.



Download 340,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish