I-мавзу. Кириш. "Стандартлаштириш асослари" фанининг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамияти. Стандартлаштиришнинг қисқача тарихи


Ўзбекистонда стандартлаштиришнинг ривожланиши



Download 340,24 Kb.
bet2/29
Sana21.02.2022
Hajmi340,24 Kb.
#52786
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
Amaliy mashg'ulot

Ўзбекистонда стандартлаштиришнинг ривожланиши

Ўзбекистонда ўлчашлар соҳасида стандартлаштириш ишларини ташкиллаштириш 1923-йилда Тошкентда Туркистон Марказий ўлчовлар ва тарозилар идорасини тузиш билан бошланди, Кейинчалик бу идора Ўлчовлар ва тарозилар палатасига айлантирилди.


Тошкент шаҳарида Сирдарё (Тошкент шаҳрига, уездига, Сирдарё вилоятига хизмат кўрсатади);
Самарқанд шаҳарида Самарқанд (Самарқанд ва Аму-дарё вилоятларига хизмат кўрсатади);
Қўқон шаҳрида Фарғона (Фарғона вилоятига хизмат кўрсатади);
Полтарацк шаҳарида Туркманистон (Туркманистон вилоятига хизмат кўрсатади); Полтарацк - Ашхобод шаҳарининг эски номи;
Олма-Ота шаҳарида Еттисуй (Еттисуй вилоятига хизмат кўрсатади) қиёслаш палаталари ташкил этилди, Бу қиёслаш палаталари кейинчалик стандартлаштириш ва метрология давлат хизматларини - давлат текширув лабораториялари (ДТЛ) ни яратиш учун асос бўлди.
1926-йил июнда Ўзбекистон Ишчи-Деҳқон Инспекцияси Халқ Комиссарлиги қошида стандартлаштириш бўйича идора яратилди. Бу идоранинг асосий вазифаси стандартлаштиришни бошқариш буйича республика идорасини тузиш таклифини тайёрлаш бўлди.
1930-йил март ойида Халқ Комиссарлари Совети (ХКС) Ўзбекистон ССР ХКС ҳузурида Стандартлаштириш қўмитасини ташкил қилди.
Стандартлаштириш бўйича Ўзбекистон Қўмитаси стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, маҳсулот сифатини яхшилаш, ўлчов ва текшириш асбобларининг ишончлилигини, бирхиллилигини ва минтақа вақтининг тўғри қўлланилишини назорат қилишга раҳбарлик қилган. Қўмита ҳузурида Маҳсулот сифати бўйича давлат экспертиза идораси фаолият кўрсатган. 1933 й. да бу идоранинг вазифалари Маҳсулот сифати бўйича инспекцияга топширилди.
Республикада стандартлаштириш бўйича ишлар тармоқларнинг таклифлари бўйича тузилган ва Стандартлаштириш бўйича Қўмита томонидан тасдиқланган йиллик режалар бўйича олиб борилган. Режа таркибида қуйидаги бўлимлар бор бўлган:
1) стандартларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Бутуниттифоқ стандартлаштириш бўйича қўмитага тақдим этиш;
2) стандартларни ишлаб чиқаришга жорий этиш;
3) стандартларни жорий этиш ва уларга риоя қилиш устидан назорат ўрнатиш.
Стандартлаштириш бўйича Қўмифта идоралари стандартларнинг жорий этилишини ва уларга риоя қилинишини, мева тозалаш, ёғ ишлаб чиқариш, пахта тозалаш, консерва ва нон заводларида, пиллакашлик, тикувчилик ва пойабзал фабрикаларида, дон омборлари, элеваторлар, қушхоналар, ғишт заводларида маҳсулот сифатини муттасил текшириб борган. Қўмита шунингдек, республика учун хос маҳсулотга республика стандартлари (Ўз РЕСТ)ни ҳам тасдиқлаган.
Қўмита стандартлаштириш бўйича ишларга раҳбарлик қилган, ишлар режасини тасдиқлаган, стандартлаштириш ва маҳсулот сифатини яхшилаш бўйича ишларни молиявий таъминланганлигини аниқлаш мақсадида смета ва саноат молия режаларини келишилган.
Текширув-экспертиза камераларини, техник текширув идораларини, шунингдек маҳсулот сифатини яхшилаш ва стандартларнинг талабларига риоя қилинишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаларини ташкиллаштириш бўйича Қўмита қарорлари республиканинг барча халқ комиссариатлари ва маҳкамалари учун мажбурий бўлган.
Стандартлаштириш бўйича Қўмита вазифалари ва ҳуқуқлари кенгая борди.
1931 й. март ойида Ўзбекистон Ўлчовлар ва тарозилар палатаси бекор қилинди, унинг вазифалари эса Қўмитага топширилди. Маҳалий қиёслаш палаталари Стандартлаштириш бўйича маҳаллий идораларга айлантирилди.
1964 й. да Тошкент ДТЛ асосида Республика стандартлаштириш ва метрология бўйича методик марказ - Ўзбекистон Республикаси стандартлар ва ўлчаш воситалари устидан давлат назорати лабораторияси (Ўз РДНЛ) ташкил этилди. Кейинчалик Ўз РДНЛ Ўзбекистон стандартлаштириш ва метрология маркази (ЎзСММ) деб номланди.
Қорақалпок пойтахтида, барча вилоятлар марказида ва Қўқон ҳамда Чирчиқ шаҳарларида давлат текширув лаборатвриялари ташкил этилди, кейинчалик эса Стандартлаштириш ва метрология марказлари (СММ) тузилди.
1973 й. да Министрлар Совети ҳузуридаги стандартлар Қўмитаси Вакилининг аппарати CССР Давстандарт Ўзбекистон Республикаси бошқармаси (Ўздавстандарт)га айлантирилди.
Ўзбекистон мустақилликни қўлгa киритгандан кейин қисқа вақт ичида бозор иқтисодиёти талабларини қондирадиган ва ўтиш даврини ҳисобга оладиган стандартлаштириш давлат тизимини яратиш зарурати пайдо бўлди. Бунинг учун, биринчи навбатда, ташкилий масалаларни ҳал қилиш талаб этилди.
Вазирлар Маҳкамаси 1992 – й.да №93 “Ўзбекистон Республикасида стан­дартлаштириш бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисида” қapop қабул қилди.
Қарорда кўрсатилишича, стандартлаштириш бўйича ишлар “Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигини эълон қилиш муносабати билан, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш республика миллий тизимини яратиш заруратидан келиб чиққан ҳолда, шунингдек, Мустақил давлатлар хамкорлиги давлатлари ўртасида хўжалик, савдо, илмий-техник ва бошқа муносабатларни сақлаш, жаҳон мамлакатлари билан савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорликда техник тўсиқларни бартараф этиш мақсадида” ташкил этилади.
Собиқ СССР Давстандартининг республика ҳудудида жойлашган идораларини бирлаштириш асосида Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш давлат маркази (Ўздавстандарт) ташкил этилди. Бу марказга стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш масалалари бўйича республика миллий идорасининг вазифалари юклатилди ва Ўздавстандарт СССР Давстандартнинг Ўзбекистондаги ҳyқуқий мероси деб белгиланди.

1993-1997 йилларда Ўзбекистонда стандартлаштириш ва маҳсулот си-фати соҳасида қонунлар шакллантирилди: “Стандартлаштириш тўғрисида”, “Маҳсулот ва ҳизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”, “Метрология тўғрисида”, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрсида”, “Озиқ-овқат маҳсулоти сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”, “Фуқароларнинг соғлигини сак,лаш тўғрисида”, “Таълим тўғрисида” Қонунлар қабул қилинди. Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида қонунларни мукаммаллаштириш мақсадида 2000 й ва 2003 й. да Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан “Стандартлаштириш тўғрисида”, “Маҳсулотни ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”, “Метрология тўғрисида” қонунларга ўзгартиришлар киритилди .


“Стандартлаштириш тўғрисида” ва “Таълим тўғрисида” Қонунларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси 12 август 1994 й. №410 “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ва 5 январь 1998 й №5 “Узлуксиз таълим тизими учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқариш ва киритиш тўғрисида” қарорлари қабул қилинди.
Қўшни соҳаларда ҳам стандартлаштириш, метрология ва сертификат-лалтиришни мукаммаллаштириш, маҳсулотнинг сифатини таъминлаш ва маҳсулотнинг рақобатбардошлигини халқаро стандартларни кенг қўлланиш асосида ошириш мақсадида Вазирлар Махкамасининг 3 октябрь 2002 й. № 342 “Маҳсулот ва хизматларни стандартлаштириш, метрология ва серти-фикатлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” қарори қабул қилинди.
Ўздавстандарт Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш Ўзбекистон Агентлигига (Ўзстандарт Агентлигига) айлантирилди. Ўздавстандартнинг ҳудудий идоралари асосида Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси (СМБ) ва Синаш ва сертификатлаштириш марказлари (ССМ) барпо этилди. Республика ССМ,Тошкент вилояти СМБ ва ССМ яратилди. Агентлик аппаратида Стандартлаштириш ва давлат назорати, Мувофиқликни тасдиқлаш, метрология, аккредитлаш ва инспекцион текширув, молия-иқтисод бошқармалари барпо этилди.
ЎзТМТИ да ишлаб чиқилган 200 дан ортиқ номли асос бўлувчи меъёрий ҳужжатлар тасдиқланди ва жорий этилди. Бу меъёрий ҳужжатлар Ўз СДТ, Ўз ЎДТ, Ўз СМТ, ТИИА ТКЯТ, Ўз AT, Ўз МСТ, Ўз СТ ва бошқалар доирасида амалда фаолиятнинг барча йуналишлари бўйича ишларни бажариш қоидаларини белгилайди.
Шундай қилиб, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни таьминлаш, сифатни таъминлаш меъёрий-ҳуқуқий таъминлаш асосан тугалланди. Ҳозирги вақтда асос бўлувчи меъёрий ҳужжатларни қўлланиш тажрибасини ва бозор иктисодиётини чуқурлаштиришни ҳисобга олган ҳолда бу ҳужжатлар жамғармасини долзарблаш жараёни бормокда.
Иқтисодиётнинг барча тармоқларида маҳсулотга (хизматлар, ишлар, жараёнлар) республика меъёрий ҳужжатларининг давлат жамғармасини тўлдириш давом этмоқда.
Стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар, стандартлаштириш бўйича асосий ташкилотлар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан уч мингдан ортиқ республика меъёрий хужжатлари ишлаб чиқилди, булар ичида чигитли пахта, пахта толаси, олтин ва кумуш қуймалари, газламалар, пойабзал, кийимга оид ҳужжатлар ҳам мавжуд. Электротехник мақсадларда ишлатиладиган мис, гидравлик тақсимлагичлар, гидроцилиндрлар, сурилма қопқоқлар, иссиқлик алмашиниш аппаратлари, тери, ёғоч ишлаш станоклари, пахта тозалаш жиҳозлари, компрессорлар, вентиляторлар, юк кўтариш кранлари, газ конденсатлари, табиий ёнувчи газлар, мотор мойлари, пластик мойларга техник шартлар тасдиқланган.
Саёхат-экскурсия хизмати соҳасида хизматлар доирасида асосий қоидалар, атамалар ва таърифларни, мехмонхоналар таснифини белгиловчи Ўзбекистон давлат стандартлари тасдиқланган.
Республиканинг Жаҳон савдо ташкилотига киришига тайёрланиши бўйича ишлар бошланди: халқаро стандартларни қўлланиш бўйича, мамлакатимиз ва хорижий стандартларининг статуслари (ҳуқуқий ҳолатлари) ни ўзаро яқинлаштириш, техник регламентларни қўлланиш, халқаро савдода техник тўсиқларни бартараф этиш жараёнларини ҳуқуқий таъминлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бу мақсадларда стандартлаштириш халқаро амалиётини ҳисобга олган ҳолда Ўз СДТ ни такомиллаштириш бўйича 2010 йилгача мўлжалланган Концепция ва Концепцияни амалга ошириш бўйича Дастур ишлаб чиқилди. Концепцияни бажариш учун “Савдодаги техник чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси”, “Ўз СДТ. Техник регламент Асосий қоидалар” давлат стандарти ишлаб чиқилди. ИСО/МЭК 21:1999 “Халқаро стандартларни ҳудудий ва миллий стандартлар сифатида қабул қилиш" халқаро стандарти қайта расмийлаштирилиб, Ўзбекистон давлат стандарти сифатида қабул қилинди.
Ўз СДТ асос бўлувчи стандартларига стандартлаштириш халқаро амалиётига мувофиқ ўзгартиришлар киритилмоқда.

Download 340,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish