I-мавзу. Кириш. "Стандартлаштириш асослари" фанининг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамияти. Стандартлаштиришнинг қисқача тарихи



Download 340,24 Kb.
bet13/29
Sana21.02.2022
Hajmi340,24 Kb.
#52786
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   29
Bog'liq
Amaliy mashg'ulot

Тушунтириш ёзуви
Стандарт лойиҳасини ишлаб чиқиш билан бир вақтда стандарт лойиҳсига тушунтириш ёзуви тузилади.
Тушунтириш ёзувининг номида стандартнинг даражаси ва тўлиқ номи, стандарт лойиҳаси таҳрирининг тартиб рақами ва (ёки) стандартни ишлаб чиқиш босқичи тўғрисида маълумот келтирилади.
Мисол:
Тушунтириш ёзуви

Ўзбекистон давлат стандартининг лойиҳаси _____________________ га


(стандарт номи)
(фикр олишга тарқатиладиган биринчи таҳрири).
Стандарт лойиҳасига тушунтириш ёзувининг бўлимлари қуйидаги навбатда жойлаштирилади:
1) стандартни ишлаб чиқишга асос;
2) стандартни ишлаб чиқиш мақсадлари ва вазифалари;
3) стандартлаштириш объектининг тафсилоти;
4) стандартнинг илмий-техникавий даражаси;
5) стандартни жорий этишдан олинадиган техник-иқтисодий самарадорлик;
6) жорий этиш, стандартни амалга киритиш (амал муддати) ва стандарни текшириш;
7) бошқа меъёрий ҳужжатлар билан ўзаро боғлиқлиги;
8) фикр-мулоҳазалар учун жўнатилганлиги тўғрисида маълумот стандартнинг биринчи таҳриридан бошқа барча таҳрирларига фикр олиш учун жўнатилганлиги тўғрисида маълумот;
9) стандарт лайиҳасининг тасдиқлашга тақдим этиладиган фақат охирги таҳририга оид келишилганлик тўғрисида маълумот;
10) ахборот манбалари;
11) қўшимча маълумотлар.
Тушунтириш ёзуви стандарт лойиҳасининг ҳар бир таҳририга тузилади, тушунтириш ёзувида стандарт лойиҳасига биринчи таҳрирга нисбатан киритилган асосий кўрсаткичлар, меъёрлар, тафсилотлар, талаблардаги ўзгартиришлар акс эттирилади ва ўзгартиришларни техник-иқтисодий асослаш келтирилади.
“Стандартни ишлаб чиқишга асос” бўлимида стандартнинг қандай манбага асосан ишлаб чиқилиши кўрсатилади.
“Стандартни ишлаб чиқиш мақсадлари ва вазифалари” бўлимида ишлаб чиқиладиган стандартни қўлланиш натижасида эришиладиган охирги натижалар ва стандартни ишлаб чиқишда ҳал этиладиган масалалар келтирилади.
“Стандартлаштириш объектининг тафсилоти” бўлимида стандартнинг биринчи марта ишлаб чиқилаётгани тўғрисида маълумот ёки стандарт лойиҳасини ишлаб чиқиш бошланишида амал қилинаётган стандартлар, техник шартлар ва бошқа ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар ва уларнинг мақбуллигини техник-иқгисодий асослаш келтирилади.
“Стандартнинг илмий-техникавий даражаси” бўлимида стандартнинг илмий-техникавий даражасини баҳолаш натижалари ва унинг жаҳон даражасидаги талабларга мувофиқлиги келтирилади; қандай хорижий ўхшаш стандартларга мосланганлиги ва улар тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.
“Стандартни жорий этишдан олинадиган техник-иқтисодий самарадорлик” бўлимида стандартлаштириш объектининг иқтисодий афзалликлари, тежаш (тежамни олиш) асосий манбалари ва унинг моддий ва пул ҳисобидаги қиймати ёки ижтимоий самараси келтирилади.
“Жорий этиш, стандартни амалга киритиш (амал муддати) ва стандартни текшириш” бўлимида қуйидагилар кўрсатилади:
1) стандартни амалга киритиш санасини асосий тадбирлар режасини бажаришга вактни ҳисобга олган ҳолда асослаш;
2) стандартнинг амал муддатини чекламасдан тасдиқлашни асослаш ёки стандартнинг амал қилинишини чеклаш мўлжалланган муддатини асослаш, шунингдек стандартни биринчи текшириш ва навбатдаги текширишлар муддатини асослаш.
“Фикр-мулоҳазалар учун жўнатилганлиги тўғрисида маълумотлар” бўлимида қуйидагилар келтирилади:
1) стандарт лойиҳаси фикр олиш учун жўнатилган ташкилотлар (корхоналар) сони;
2) фикрларини юборган ташкилотлар корхоналар сони;
3) фикрларни кўриб чиқиш натижалари (жамланган фикрларни)


Download 340,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish