Маъмурий-ҳудудий стандартлар
Маъмурий-ҳудудий сгандартлар O’z DSt 1.20:2001 “Ўз СДТ. Маъмурий стандартларни ишлаб чиқиш, келишиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби” талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади.
Маъмурий-ҳудудий стандартлаштиришнинг асосий мақсади ҳудуд корхоналарида чиқариладиган маҳсулотнинг сифатини ва рақобатбардошлигини оширишга қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этиш йўли билан кўмаклашишдан иборат:
– кўрсаткичлари ва тафсилотлари ўхшаш маҳсулотга давлатлараро, давлат ва тармоқ стандартларининг талабларидан устунлик қиладиган (ёки) уларни равшанлаштирадиган стандартларни, шунингдек ҳудуд учун хос маҳсулот(хизматлар) га юқорироқ даражали меъёрий ҳужжат йўқ бўлганда қабул қилиш;
– моддий, хом ашё, энергетик, одам ва табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш;
– ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий вазифалари;
– ишлаб чиқаришни бошқариш ташкилий тузилмасини ривожлантиришнинг янада мақбул усулини танлаш мақсадида таҳлил қилиш;
– корхонанинг маҳсулот навлари бўйича сиёсатини ва чиқарилаётган маҳсулотни янгилаш, унинг сифатини ва рақобатбардошлигини ошириш дастурини ишлаб чиқишни ўрганиш;
– чиқариладиган маҳсулотнинг рақобатбардошлик даражасини бозор талабларини ҳисобга олган ҳолда тадқиқ қилиш, алоҳида нав гуруҳлари учун маркетинг тадқиқотларининг дастурини яратиш;
– маҳсулотнинг асосий техник ва иқтисодий кўрсаткичларини илгари ишлаб чиқилган мамлакатимиз ва хорижий аналогларнинг мос кўрсаткичлари (агар шундай аналоглар бор бўлса) билан таққослаш;
– ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва фойдаланишга умумий сарфлар энг кам бўлгани ҳолда чиқариладиган маҳсулотнинг талаб этилган сифат даражасини таъминлаш;
– маҳсулотнинг ички ва ташқи бозорларда ҳақиқий рақобатбардошлик даражасини баҳолаш;
– бойликларнинг тежалишини таъминлаш.
Маъмурий-ҳудудий стандартлаштириш объектлари ушбу ҳудуд учун хос маҳсулот, шунингдек ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш ва бошқариш соҳасидаги талаблар, меъёрлар ва қоидалар, маҳсулот (жараёнлар ва хизматлар) сифатини таъминлаш тизимлари ва усулларидан иборат.
Ўзстандарт Агентлиги, Давархитектурақурилиш, Давлат табиат қўмита, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий идоралари ёки маҳаллий ҳукумат идораларининг топшириғи бўйича ҳудуддаги бошқа хўжалик юритувчи субъектлари маъмурий-ҳудудий стандартнинг лойиҳасини ишлаб чиқувчилари бўлиши мумкин.
Маъмурий-ҳудудий стандартнинг лойиҳасини ишлаб чиқиш босқичлари давлат стандартларини ишлаб чиқиш босқичларига ўхшайди.
Маъмурий-ҳудудий стандарт маҳаллий ҳукумат идоралари томонидан ёки уларнинг топшириғи бўйича ҳудудий бошқарув идоралари томонидан тасдиқланади.
Маҳсулотга маъмурий-ҳудудий стандарт Давлат рўйхатидан Ўзстандарт Агентлигининг ҳудудий идоралари томонидан ўтказилади.
Маъмурий-ҳудудий стандарт белгиси қуйидагилардан иборат бўлади:
– ҳужжат индекси - MHSt;
– МНББТ (маъмурий-ҳудудий бўлинмаларни белгилаш тизими)га мувофиқ маъмурий-ҳудудий бирликнинг коди;
– дефис билан ажратилган рўйхатнинг тартиб рақами, тасдиқловчи идора томонидан берилади;
– икки нуқта билан ажратилган тасдиқлаш йилининг тўртта рақами.
Мисол – MHSt 1703202830-РР1:1999, бунда
MHSt – маҳаллий-ҳудудий стандарт;
17 – Ўзбекистон Республикаси;
03 – Андижон вилояти;
202 – Олтинкўл тумани;
830 – “Маслаҳат” аҳоли яшайдиган ҳудуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |