218
бутун режали давр учун самарани ҳудди шундай минималлаштириш ѐки
макисмаллаштириш шароитида бир нечта вақт кесими учун ўрнатилган).
Қуйидаги эконометрик моделларни ажратиб олиш мумкин: омилли, таркибли
ва комбинацион. Битта модел тури турли иқтисодий объектларга нисбатан
қўлланилиши мумкин. Агрегирлашган даражасига қараб иқтисодиѐтни
ривожланишининг
кўрсаткичларини
макроиқтисодий,
тармоқлараро,
ҳудудлараро,
тармоқли,ҳудудий
моделларга
бўлинади.
Иқтисодиѐтни
ривожлантириш
жиҳатлари
бўйича
асосий
фондларни,
меҳнат
ресурсларнитакрор ишлаб чиқариш, молия
тизими ва нарх шакллантириш
ҳамда бошқа моделларажралиб туради.
Омилли моделлар у ѐки бу иқтисодий кўрсаткичнинг даражаси ва
динамикаси ҳамда унга таъсир этувчи иқтисодий кўрсаткичлар-далилларнинг
даражаси ва динамикасига бўлган нисбатларини изоҳлайди.
Эконометрик моделларнинг ўзгарувчан кўрсаткичлари экзоген (ташқи) ва
эндоген (ички) моделларга бўлинади. Масалан моделдаги экзоген омиллар
корхона учун етказиб беришларнинг жўшқинлигини, эндоген омиллар эса
корхонада меҳнат ресурсларнинг мавжудлигини кўрсатиб бериши мумкин.
Омилли моделлар ўзгарувчи кўрсаткичларнинг турли миқдорини ва уларга мос
равишда ўлчамларини ўз таркибига олиши мумкин.
Омилли моделнинг содда
тури бир омилли модел ҳисобланади. Унда омил сифатида бирон бир вақт
кўрсаткичи хизмат қилади. Бу ҳолатда у ѐки бу кўрсаткични таҳлил ва прогноз
қилиш вақтнинг хронологик қаторига нисбатан боғлиқликда амалга оширилади
ва шу йўл билан трендлар (у ѐки бу динамик қатори ўзгаришининг умумий
тенденцияни тавсифловчи боғлиқлик) аниқланади.
Чизиқли, ночизиқли турдаги кўп омилли моделлар прогноз қилинаѐтган
кўрсаткичнинг даражаси ва динамикасига бир вақтнинг ўзида бир нечта
омилларнинг таъсир этишини ҳисобга олишга имкон беради. Ушбу моделлар
жумласига макроиқтисодий ишлаб чиқариш
функцияларни тавсифловчи
моделлар, аҳоли даромадлари, нарх, тўйинганлик даражаси, унумли истеъмол
219
меъѐрлари ва ҳ.к. га қараб алоҳида истеъмол буюм учун талабни таҳлил қилиш
моделлари кириши мумкин.
Таркибий моделлар бир бутун ѐки агрегатни шакллантирувчи алоҳида
унсурлар ўртасидаги нисбатларни, алоқаларни изоҳлаб беради. Ушбу моделлар
таркибий-баланс турдаги
моделлар сирасига киради, яъни унда у ѐки бу
агрегатни таркибий қисмларга бўлиш билан бир вақтда ушбу унсурларнинг
ўзаро алоқалари кўриб чиқилади. Бундай моделлар матрицали шаклга эга ва
тармоқлараро ҳамда ҳудудлараро алоқаларни таҳлил қилиш ва прогнозлаш
учун қўлланилади. Улар ѐрдамида оқимларнинг, ўзаро алоқалари
масалан
маҳсулотни соҳалараро етказиб бериш изоҳланади. Таркибий-баланс
моделининг энг кенг тарқалган шакли ишлаб чиқаришнинг тармоқлараро
баланси ва маҳсулотларни тақсимлаш ҳисобланади.
Тармоқлараро
моделлар
мажмуаси
йириклашган
динамик
ва
кенгайтирилган табиий-қийматли моделларни ўзи ичига олади. Тизимнинг
ҳамжиҳатлиги миллий даромад, уни тақсимлаш тузилмаси ҳамда моддий ишлаб
чиқариш тармоқларининг сармоя қўйилмаларга бўлган эҳтиѐжларини
тавсифловчи кўрсаткичлар ва бошқалар
каби йириклашган динамик
моделининг асосий кўрсаткичларнинг табиий-қийматли тармоқлараро
балансини тузиш учун қўлланилиши билан таъминланади.
Замонавий динамик тармоқлараро моделлар иқтисодий ривожланишнинг
суръатлари ва нисбатларини аниқловчи учта асосий омиллар гуруҳи бўйича
иқтисодиѐтнинг ривожланиш истиқболини башоратлашга имкон беради.
Хусусан улар қуйидагилар: режали давр бошига йиғилган асосий ишлаб
чиқариш фондларнимиқѐси ва таркиби билан тавсифланадиган иқтисодий
салоҳиятнинг бошланғич даражаси; меҳнат ресурсларидан унумли фойдаланиш
кўрсаткичлар ўзгаришининг истиболли тенденциялар; жамиятнинг якуний
эҳтиѐжларининг истиқболли таркиби.
Бир маҳсулотли модел нафақат бир маҳсулотни ишлаб чиқаришга
ихтисослашган соҳаларда, балки бир қатор ҳолатларда
агар ишлаб
чиқариладиган маҳсулотлар истеъмол қилинишда бир-бирини ўрнини
220
босадиган бўлса ѐки уларни мутлақ кўрсаткичлар, масалан, қайта ҳисоблаш
коэффициентидан фойдаланиш ҳисобига битта маҳсцулотга келтириш мумкин
бўлса, кўп маҳсулот ишлаб чиқариладиган соҳаларда ҳам қўлланилиши
мумкин. Ушбу коэффициентлар турли маҳсулотнинг истеъмол қийматини
муҳим аҳамиятига эга бўлган бирон бир фойдалилик сифати бўйича
таққослашга имконият беради. Масалан, ѐқилғи саноатида электр энергия
ташувчининг иссиқлиқка бардошлилиги бўйича таққосланади.
Кўп маҳсулотли моделларда бутун тармоқ ишлаб чиқараѐтган маҳсулотга
ва хомашѐ ѐки бошқа қандайдир ресурсларни истеъмол қилишга бўлган талаб
бўйича иккита ѐки ундан ҳам кўп чегаралар кўриб чиқилади. Ушбу моделларда
турли маҳсулотларни истеъмолида ўрнини босадиган хусусиятини ҳисобга
олган ҳолда турдош маҳсулотга келтириш имкониятидан унумли
фойдаланилиши мумкин. Бу ҳолатда талабни
ташкил этувчи унсурларни
алоҳида маҳсулотлар эмас, балки турли бир-бирининг ўрнини тўлдирувчи
маҳсулотлар билан қондириладиган эҳтиѐжларнинг ўлчамлари тавсифланади.
Бунда, шунингдек, тармоқда ишлаб чиқарилаѐтган сон жиҳатдан катта
ҳажмдаги маҳсулотларни чегарланган маҳсулот гуруҳига келтириш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: