216
Прогнозлашнинг алоҳида моделлари ва моделлар тизимига қўйиладиган
талаблари моделлар ишлаб чиқилиши мумкин ва лозим бўлган
усулларни
танлаш ва улар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш усул ва воситалар
натижасида вужудга келади. Ушбу талаблар асосан қуйидаги ҳолатларни
назарда тутади:
-услубият мазкур прогноз учун муайян тузилмага эга бўлган кириш
маълумотининг тавсифи ва кўрсаткичлари тўғрисида
етарли даражада кенг
тахминларда алоҳида прогозларни тузишга имкон берадиган қоида
(алгоритм)ларнинг кетма-кетлигини аниқ изоҳлаб бериши лозим;
-услубият одатда прогноз вариантлар бўйича ўзгарадиган, бир хил бўлмаган ва
катта ҳажмдаги маълумотлардан келиб чиқиб ўз вақтида ва кўп маротаба
ҳисоб-китобларни олиб боришга имкон берадиган усул ва техник воситаларини
қўллаши лозим;
-ўхшаш усубиятларда прогноз қилинаѐтган жараѐн ва кўрсаткичларнинг
мураккаб, кўп омилли алоқалар ҳисобга олиниши лозим. Ушбу шароитларда
муҳим ва турғун қонуният ва тенденцияларнинг аниқланиши
таъминланиши
лозим. Ушбу аниқлаш жараѐни бошланғич материалларда ҳам, услубият
маълумотлари бўйича олинадиган натижаларни ва у билан боғлиқ бўлган
моделлар мажмуаси бўйича уларнинг ҳисоб-китобларини таҳлил қилиш
жараѐнида ҳам зурур ҳисобланади;
-тизимдаги алоҳида прогнозларнинг мувофиқлигитаъминланиши лозим.
Прогнозлар тизими зиддиятсизлик бўлиши лозим. Математик усуллардан
фойдаланиш илмий-техник тараққиѐти
прогнозининг асосланганлиги,
амалиѐтлилиги ва ўз вақтлилигига нисбатан юқори талабларга жавоб берадиган
прогнозлаш усулларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш учун зарур
шароитлар ҳисобланади.
Иқтисодий, ижтимоий жараѐнлар ривожланишининг қонуниятларини
ўрганиш воситаси иқтисодий-математик модели ҳисобланади. Иқтисодий-
математик модели ўз моҳиятига кўра иқтисодий тизимни ҳосил қилувчи
217
элементларининг асосий ўзаро алоқасини изоҳлаб берувчи расмийлашган
нисбатлар тизимини ифодалайди.
Эконометрик турдаги иқтисодий-математик моделлар тизими иқтисодий
ва ижтимоий соҳанинг нисбатан мураккаб жараѐнларини изоҳлаш учун хизмат
қилади. Эконометрик моделлаштириш ретроспективга
оид статистик
ахборотларни
қайта
ишлаш,
алоҳида
ўзгарувчан
кўрсаткичларнинг
миқдорларини ва уларнинг ўлчамларини баҳолашга асосланган.
Иқтисодий-математик модели масалан қуйидагича ифодаланилиши мумкин
. Бу модел мисол тариқасида у ѐки бу буюмни тайѐрлаш учун талаб
қилинадиган материалларга бўлган прогноз талабларини аниқлашда
қўлланилиши мумкин. Бу ҳолатда
X
–
буюмлар сони,
a
– битта буюм учун
материал сарфланиш меъѐри,
Z
–материалларга бўлган умумий эҳтиѐжи.
Иқтисодий-математик модели, агар бир нечта тур буюмларни тайѐрлаш учун
материалларга бўлган эҳтиѐжни аниқлаш керак бўлса, мураккаб кўринишга эга
бўлади:
ѐки
, бу ерда
Do'stlaringiz bilan baham: