158
тутади. Шундай қилиб, прогноз гипотезадан ноаниқлик даражаси паст ҳамда
юқори даражали ҳаққонийлиги билан фарқ қилади. Шу билан бирга
прогнознинг тадқиқот қилинаѐтган объекти, ҳодиса билан бўлган тўғридан-
тўғри алоқаси мавжуд эмас: прогноз эҳтимоллик тавсифига эга.
Режа
аниқ муайян мақсадларни қўйиш ва тадқиқ этилаѐтган объектнинг аниқ
ҳодисаларини башоратлашни кўзда тутади. Унда
белгиланган вазифаларга
мувофиқ тарзда ривожланишнинг йўллари ва воситалари қайд этилади, қабул
қилинган бошқарув қарорлари асосланади. Унинг энг асосий фарқ қилувчи
жиҳати - топшириқнинг аниқлиги ва кўрсатмали эканлигидадир. Шундай
қилиб, режада башоратлаш янада аниқ ҳолда намоѐн бўлади. Прогноз каби
режа ҳам аниқ амалий назария натижа ва ютуқларга асосланади.
Прогнозлаш шакллари ўз моҳиятига кўра бошқариш ва режалаштириш
тизимида бир-бири билан ва тадқиқ этилаѐтган объекти билан ўзвий
боғлиқликда бўлиб, объектнинг ўзининг аниқлилиги билан истиқболдаги
ҳаракатларини билиш босқичларининг кетма-кетлигини ифодалайди. Ушбу
жараѐннинг дастлабки қадами – объектни у учун янги белгиланган ҳолатига
ўтказиш режасини тўзиш ҳисобланади. Бунинг учун энг муҳим
воситаси
умумилмий башоратлаш ва режа ўртасида боғловчи занжир сифатида иштирок
этувчи прогноз хизмат қилади.
Гипотиза умумий тавсилотига эга бўлса ҳам, усиз ҳеч қандай илмий
бошқариш ва режалаштиришни амалга ошириб бўлмайди. Гипотеза ушбу
жараѐнга таъсир этиб, уни тўзиш учун муҳим ахборот манбаси ҳисобланади.
Кўп ҳолатларда гипотиза бевосита режаларни ишлаб чиқишда ҳам ҳудди шу
вазифани бажаради.
Режалаштириш билан прогнозлаш бир бири билан чамбарчас боғлиқ.
Режа ва прогноз ўз моҳиятига кўра режанинг ижтимоий ишлаб чиқаришини
бошқаришда етакчи буғин сифатида ҳал қилувчи рол уйнаѐтган шароитда бир-
бирини ўзаро тўлдирувчи режалаштириш босқичларини ифодалайди.
Бунда
прогноз мавжуд амалиѐтнинг истиқболда ривожланиш имкониятларига
қаратилган омил сифатида хизмат қиладиган бўлса, прогнозлаш - режаларни
159
ишлаб чиқиш дастаги сифатида намоѐн бўлади. Прогноз ва режанинг
мувофиқлик шакллари турли хил бўлиши мумкин:
прогноз режани ишлаб
чиқишдан олдин (одатда шундай), ундан кейин (қабул қилинган қарорнинг
оқибатларини прогнозлаш), шунингдек режани ишлаб чиқиш жараѐнида амалга
ошириш мумкин.
Шунга қарамай прогноз ва режа ўртасида фарқлар ҳам мавжуд. Уларнинг
энг асосийси шундан иборатки, режа кўрсатмали, прогноз эса эҳтимолли
тавсифга эга. Режа – бу қатъий қарор, шу жумладан у вариант асосида ишлаб
чиқилади, прогноз эса ўз моҳиятига кўра муқобил, вариантли мазмунга эга. Шу
маънода прогнозлаш режалаштиришнинг тадқиқот базаси ҳисобланиб, у
режалаштиришдан фарқли равишда алоҳида ўзининг методологик ва услубий
асосларига эга. Прогнозларни ишлаб чиқиш прогнозлаш усулларига
асосланади, режалаштириш эса янада қатъий ва аниқ баланс ва бошқа ҳисоб-
китоб усулларига таянади.
Прогнозлашнинг режалаштиришдан фарқли жиҳатларидан
бири у
режалаштиришнинг таркибий қисми бўлибгина қолмай у мустақил равишда
мавжуд. Бу хусусан, шундай ҳолатда ўз ифодасини топади: ижтимоий ишлаб
чиқариш соҳасида шундай иқтисодий жараѐнлар борки, уларни ҳар доим ҳам
режалаштириб бўлмайди, аммо улар прогнозлаш объекти ҳисобланиши
мумкин. Булар қаторига, масалан, демографик жараѐнлар, аҳолининг истеъмол
товарларга бўлган
жорий талаби, шахсий томорқа хўжаликларининг
ривожланиш даражаси, оиланинг таркиби ва аҳолининг жинси ва ѐши бўйича
таркиби ва ҳ.к. Прогнозлаш ва режалаштириш бир-биридан яна шу билан
фарқланадики, улар тадқиқ этилаѐтган объектни билишнинг турли
поғоналарини тавсифлайди, ушбу объектларнинг истиқболдаги ҳолатини ўзаро
боғлиқ бўлса ҳам, аммо ҳар хил башоратлаш шаклларига эга.
Объектларнинг мос келмаслиги ҳамда прогнозлашнинг режалаштиришга
нисбатан бошқа фарқли жиҳатлари улардаги
турли хил функцияларни
шакллантиради. Режалаштириш бевосита бошқарув қарорларини қабул қилиш
ва амалиѐтга татбиқ этишга қаратилган бўлса, прогнозлашнинг мақсади эса
160
уларни қабул қилиш учун илмий асосларни яратишдан иборат. Ушбу асослар
қуйидагиларни ўз ичига олади: ижтимоий ишлаб чиқаришнинг ривожланиш
тенденцияларининг
Do'stlaringiz bilan baham: