96
иқтисодий самарадорликни оширишга ишлатилади. Одатда инсон капиталига
киритилган инвестициялар деганда таълим, тарбия, соғликни сақлаш, ҳамда
инсоннни қайта таѐрлаш ва малакасини ошириш учун қилинган харажатлар
тушунилади.
Умуман
олганда
инсон капитали -
юқорида айтилганидек меҳнат
унумдорлиги ѐки малакасининг ошиши фақатгина уларга киритилган
инвестиция оркали купайтириш мумкин. Бу жараѐн таълим (билим) дея
юритилади, аммо айтиб ўтганимиздай бу жараѐнни ишдан узлуксиз равишда
хам олиш мумкин. Биз даромадни кискариб кетиш конуниятини рад этишимиз
мумкин, агарда, биз бир вақтнинг ўзида инвестицияни инсон капиталига ҳамда
физик капиталига киритсак. Бу модел доимий
самарадорликни назарда
тутганлиги учун (физик ва инсон капиталларининг йиғиндисидан олинадиган
доимий даромад), унда агар физик ва инсон капиталини икки бароварга
оширсак, у холда бизда икки баробар даромад олиш имкониятлари булади.
Инсон капиталини ѐки малакани оширишнинг асосий омили бўлиб
узлуксиз равишда олиб бориладиган таълим тизими ҳисобланади. Инсонлар
мактаб ва бошқа ўқув муассаларида таълим олиб иш хақларидан воз кечканлар
деб хисоблаймиз. Чунки агарда улар таълим олиш ўрнига бирон бир корхонада
ишлаб юрганларида маълум бир маош олишган бўлишар эдилар.
Бундай
жараѐнни иқтисодчилар инсон капиталига киритилган инвестиция деб
юритадилар.
Умумлаштириб иктисодий ўсишни қайси алтернатив йулини танлашимиз
лозим? Биринчи вариантни биз элитизм деб атаган эдик: маълум бир гурух
инсонлар яхши маълумот оладилар, чунки иқтисодиѐт ривожланиши уларнинг
қай даражада давлатни бошқаришига боғлиқ. Бу назарияга кўра агар етакчилар
яхши маълумотга эга бўлсалар у ҳолда мамлакат барқарор ривожланади деб
юритилади.
Иккинчи вариантни биз универсализм деб атадик:
хар бир инсон
минимум билим олиши керак. Бу вариантнинг мазмуни шундан иборатки, хар
бир ишчидан иқтисодий ўсиш янги технологияларни тез равишда киритилиши
97
керак эканлигидадир. Охирги 30 йиллар ичидаги Шарқий осиѐдаги иқтисодий
ўсиш аввал тикувчилик, кейин соатлар ва радиомахсулотлар ишлаб
чиқаришдан бошланган. Сифат даражаси бу давлатларда аста-секинлик билан
ошиб борди, ва ундан кейин эса бу давлатлар бошқа
давлатларга молиявий
ѐрдам кўрсатишни бошладилар.
Бундай иқтисодий тизимда ҳар бир ишчи турли хил касбларни эгаллаши
лозим. Шунинг учун бундай шароитларда, шундай таълим системаси тузилиши
керакки, бу таълим тизими ишчилар учун турли хил касбларни эгаллашига
кўмаклашиши керак. Охирги 30 йиллар ичида инсон капиталини тўплаш
модели уневерсализмга асосланган бўлиб, у элитизмга асосланган моделидан
кўра афзаллироқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: