I мавзу. «Илмий тадқИҚот методологияси» фанининг мақсади ва вазифалари фан тушунчаси


Эксперимент натижаларини таҳлил қилиш ва баҳолаш



Download 286,05 Kb.
bet40/66
Sana23.02.2022
Hajmi286,05 Kb.
#131561
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   66
Bog'liq
Илмий тадкикот методолгияси маъруза

3. Эксперимент натижаларини таҳлил қилиш ва баҳолаш
Режада белгиланган тайёргарлик ва таъминот ишлари бажарилгандан кейин эксперимент ўтказилади. Экспериментни тури, ўтказиш усули, структураси ва давом этиш вақти қуйилган мақсад, режада қайд этилган сценарий билан белгиланади.
Агарда ҳал этувчи эксперимент ўтказиладиган бўлса, унда олдиндан ишлаб чиқилган ғоя ёки гипотеза узил кесил исботланади ёки, аксинча, тасдиқланмаслиги мумкин.
Яна бир турдаги экспериментда номаълум бўлган хосса, доимийлик (константа), қиймат аниқланади. Бундай натижани ҳар томонлама таҳлил қилиш фанда янгиликни кашф қилишга олиб келади.
Экспериментдан олинган маълумотлар ўқиш учун қулай бўлган ёзув ва схема шаклларига( тавсиф, жадвал, график, формулалар кўринишига) келтирилади. Бу олинган натижани олдинги эмпирик маълумотлар билан аниқроқ таққослаш ва баҳолаш имкониятини беради.
Эксперимент ўз ниҳоясига етгандан кейин, қўлга киритилган натижаларни текшириш ва қайта ишлаш зарурияти туғилади.
Экспериментдан олинган маълумотларни қайта ишлаш барча рақамларни,шу жумладан, мониторинг натижаларини тартиблаштиришдан иборат бўлган амални билдиради. Жами ўзгарувчан миқдорлар физик ўлчамларнинг ягона бирликлари тизимига мос равишда баҳоланиши лозим.
Экспериментнинг миқдорий кўрсаткичларини қайта ишлашда 3 та статистик меъёрий талабга риоя қилиш керак: 1) қийматларни баҳолаш аниқлиги (математик таҳлил ёки умумлашмаларни изланилаётган параметрдан четланиши минимал бўлиши); 2) баҳолашларни асосланганлиги; 3) баҳолашни оғишмаслиги (яъни, параметрлар ҳисобланганда меъёрдан ортиқ хатога йўл қўймаслик) қоидалари.
Эксперимент натижаларини текшириш математик ўлчаш назарияси асосида амалга оширилади.
Эксперимент қанчалик пухта ва аниқ ўтказилмасин баъри-бир маълум нуқсон ёки хатолик пайдо бўлади, хатоликларнинг миқдорий кўрсаткичлари:
А) эксперимент қилинаётган объектнинг таркиби;
Б) объект унсурларини ўзгариши тезлиги, унинг параметрлари;
В) таъсир кўрсатаётган омил ёки кучнинг қиймати;
Д) жалб этилган техник асбобларнинг такомил даражаси билан белгиланади.
Хатоликларни баҳолаш, уларга оид қийматни чиқариш тасодиф хатолар назарияси асосида яратилган математик ҳисоблаш методикаси ёрдамида амалга оширилади. Хусусан, зарур бўлган ўлчашларни минимал миқдори, ўтказилган ўлчашларни аниқлиги ва ишончли бўлиши баҳоланади, натижаларнинг миқдорий жадвалида берилган рақамлар қатори корректировка (тўғрилаш) қилинади. Шундан кейин экспериментал маълумотларни статистик қайта ишлаш амалга оширилади, тасодиф ҳолат ёки экспериментнинг номукаммал ўлчаш матодикасидан келиб чиққан хатолар аниқланади, айримлар олиб ташланади, олинган қийматлар тартиблаштирилади, таҳлил қилинади.
Корректировка, миқдорий ва статистик қийматларни аниқлаш амалга оширилгандан кейин навбатдаги босқич натижаларини таққослаш ва қайта ишлашдан иборат бўлади. Агар таққослаш ва таҳлил қилиш натижасида кейинги умумлаштириш учун материал тайёрланса, унда янги ходисани очиш, қайд қилиш имкониятини берадиган маълумот ҳосил бўлади. Оқибатда тушунтириш ва англаш учун янги илмий факт пайдо бўлади, янги ҳодиса ва қонуниятни очишга хизмат қиладиган эмпирик замин тайёрланади.
Шу тарзда фанда илмий кашфиёт қилинади.



Download 286,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish