I мавзу. «Илмий тадқИҚот методологияси» фанининг мақсади ва вазифалари фан тушунчаси



Download 286,05 Kb.
bet28/66
Sana23.02.2022
Hajmi286,05 Kb.
#131561
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   66
Bog'liq
Илмий тадкикот методолгияси маъруза

4. Илмий адабиёт билан ишлаш


Ахборот ва фактларни маълум қисми, уларни талқини адабиётларда, манбаларда қайд қилинган. Демак, адабиёт билан ишлаш уқувини шакллантириш тадқиқотчи учун биринчи навбатда зарур бўлган талабдир. Адабиётлар ичида энг муҳим манба ва тадқиқот қуроли китобдир.
Китобни ўқишга киришганда, асарни номи, муаллифи, нашриёт, чоп этилган вақт, ундаги мундарижа, асар композицияси, аннотацияси тузилади, илмий аппарат, энг муҳим бўлимлари аниқланади. Шундан кейин уни батафсил танқидий ёндашув асосида ўқиш,китобда берилган ғояларни ўрганиш бошланади.
Белгиланган тартибда китоб билан ишлаш вақтни тежаш, у ҳақда умумий тасаввур ҳосил қилиш, асарни ўрганиш йўлини аниқлаш имкониятини беради.
Илмий адабиётни ўқиш усули масаласида 2 та ёндашув мавжуд.

  1. Асар мазмуни билан тез, кўз югуртириш тарзида танишиб чиқиш. Бунда асарни фактологик ва назарий қиймати, уни нақадар диққат билан ўрганиш зарурати борлиги аниқланади.

  2. Матнни диққат билан ўқиш, асосий жойлари ёки бўлимларини конспект қилиш, фойдаланиш учун цитаталар тайёрлаш,асарда ифодаланган ғоя мазмунини чуқур англаш. Бу ишни шу даражага етказиш керакки, муҳокама қилинаётган масала бўйича китобхонни фикрлари асар муаллифи фикрларига қўшилиб бир бутун билим тузимини ҳосил бўлишига олиб келсин.

Ўқиш жараёнида муаллиф фикрининг изчиллиги,келтирган исботининг мантиғи, ғоясини асослайдиган фактларни етарли бўлишига алоҳида эътибор қаратиш муҳим ижодий самара беради.


Яна бир марта қайтарамиз!

  1. Тадқиқотчи бирламчи ва иккиламчи шаклларда намоён бўладиган ахборот билан ишлайди. Кузатишда бирламчи ахборот, матнда таҳлил қилиш учун келтирилган маълумот иккиламчи ахборот шаклида ҳосил бўлади.

  2. Ахборот ҳар қандай ўз-ўзини ташкиллаштирадиган тизимнинг алоқа, таъсир ўтказиш, структурани тиклаш функцияларини амалга оширадиган хоссадир. Фан ҳам шундай тизим қаторига киради.

  3. Инсоният яратган ахборот оламини битта жабҳаси илмий ахборот қатламидир. Илмий ахборот тадқиқот фаолиятини қуроли, воситаси, заминидир.

  4. Билиш ахборотни қабул қилиш ва қайта ишлашга асосланади. Билим ва ахборот айнан эмас, улар бир-биридан фарқ қилади.

  5. Ахборот билан ишлашни услубий қоидалари мавжуд: 1) ахборот билан ишлаш уқувини шакллантириш; 2) ахборот тизимлари тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлиш; 3) ахборот манбаларини мумкин қадар тўлиқ билиш ва бошқалар.

  6. Тадқиқотчини ихтиёрида турли хил ахборот технологияси тизимлари ва манбалари мавжуд. Улардан фойдалана билиш илмий тадқиқот фаолияти самарадорлигини оширади.

  7. Ахборот манбаларидан фойдаланишда бирламчи ва иккиламчи ҳужжатли ахборот манбаларини, чоп этилган ва қўлёзма ҳуқуқиқа бўлган (ҳисоботлар, диссертация авторифератлари) ишлари фарқлаш керак.

  8. Ахборотни излашдан олдин библиографик манбаларни аниқлашга, уни қандай тартибда ўрганиш ва ахборот билан ишлаш схемасини ишлаб чиқишга эътибор бериш лозим.

  9. Ахборот ва фактни бир-биридан фарқлаш керак. Белгиларда ифодаланган, алоқа каналига узатилган билим, факт ахборотга айланади ва аксинча, тадқиқот учун ажратиб олинган, таҳлил қилинаётган ахборот фактга айланади. Фақат янгилик, ишончли бўлиш ва аниқлик каби сифат белгиларига эга бўлган факт илмий факт бўлиши мумкин.

  10. Статистик кўринишга эга бўлган фактларда ноаниқлик, хатолик учрашиши мумкин. Бундай ҳолатда уларни аниқлаш ва тузатишга ёрдам берадиган математик усул ишлаб чиқилади.

  11. Фактларни таҳлил қилиш, олинган билимларни умумлаштириш назарий қоида ва хулосаларни ишлаб чиқиш, назарий умумлашмалар эса фактларга янгича ёндашиш, уларни янгича талқин қилиш имкониятини беради.

  12. Илмий адабиёт билан ишлашни услубий қоидалари ва ёндашувлари мавжуд бўлиб, уларни билиш тадқиқотчи олдига қўйилган муҳим талаблардан биридир.

  13. Илмий асар билан танишишни асар ҳақидаги маълумотларни (номи, муаллифи, чоп қилинган жойи ва вақти, аннотацияси, мундарижаси ва бошқалар) билиш, у билан ишлаш режаси ва шаклини тузиб чиқишдан бошлаш керак.

  14. Вазиятга қараб асарни тез, кўз югуртириш қабилида ўқиш ёки диққат билан ўрганиш, конспект ёзиш тактикаси танланади. Иккинчи ёндашувда асарда келтирилган таҳлилий талқинларга, фикр изчиллиги, тушунча ва ғояларни асосланганлигига алоҳида эътибор берилади.


Download 286,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish