I мавзу. «Илмий тадқИҚот методологияси» фанининг мақсади ва вазифалари фан тушунчаси



Download 286,05 Kb.
bet29/66
Sana23.02.2022
Hajmi286,05 Kb.
#131561
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   66
Bog'liq
Илмий тадкикот методолгияси маъруза

Саволлар ва вазифалар

  1. Ахборот нима, ахборот олами мавжудми?

  2. Қандай вазиятда ахборот илмий ахборотга айланади?

  3. Ахборот ва билим тушунчалари нисбатини изоҳлаб беринг?

  4. Ахборотни излашда қандай қоидаларга эътибор бериш керак?

  5. Тадқиқотчининг ихтиёрида қандай ахборот технологиялари ва тизимлари мавжуд?

  6. Ахборотни бирламчи ва иккиламчи ҳужжатли манбаларини изоҳланг, фарқини кўрсатинг?

  7. «Ахборот» ва «факт» тушунчалари нисбатини изоҳлаб беринг?

  8. Факт нима?

  9. Ахборот қандай вазиятда фактга айланади?

  10. Қандай фактни илмий факт деб атайдилар?

  11. Илмий фактни қандай сифат белгилари мавжуд? Мисоллар келтиринг?

  12. Фактларни қайта ишлаш, талқин қилиш нималарга олиб келиши мумкин?

  13. Факт ва назарий умумлашма (хулоса) қандай муносабатда бўладилар?

  14. Илмий адабиёт билан ишлашда нималарга эътибор бериш керак?

  15. Ўқишни қандай техникаси, усуллари мавжуд?

  16. Илмий асарни ўрганишда қандай қоидаларга риоя қилиш керак?



7 -МАВЗУ. ТАДҚИҚОТ МЕТОДИ ВА МЕТОДОЛОГИЯСИ

1. Усул (метод) тушунчаси


Билиш инсон фаолиятини бир кўриниши бўлиб, шу фаолият натижасида нарса ва ҳодисалар тўғрисида тасаввурлар, образлар, тушунчалар хосил бўлади, уларнинг тизимлашган мажмуаси билимда ифодаланади. Тасаввур ва тушунчаларни бир – бир билан боғлайдиган, якка тушунчалардан умумий тушунчаларни ҳосил қиладиган руҳий жараён тафаккурдир.
Инсон воқеликни ўзлаштирар ва ўрганар экан, унинг фаолиятига ёрдам берадиган воситалар, ҳатти-ҳаракат тамойиллари, қоидалари шаклланади, яъни фаолият усули вужудга келади. Дастлаб, амалиёт усуллари, кейинчалик таълим, фан соҳаларида ақлий фаолият усуллари ишлаб чиқилди.
Шуниси эътиборлики, юнон тилида усул (methodos – тадқиқот йўли, назария, таълимот) назарий фаолият қоидаси (тамойили) маъносини билдирса, араб тилидан олинган «усул» сўзи кўпроқ амалий фаолият йўлини, яъни, бир нарсани юзага чиқариш, амалга ошириш йўли, ҳаракат тарзи, тартиби маъноларини ифодалайди.
Шундай қилиб, фаолият мавжуд экан, фаолиятни йўналтирадиган усул ҳам мавжуд бўлади. Меҳнат тажрибасининг умумлашмаси бўлган мунтазам такрорланадиган фаоллик тартиби, қоидалари асрлар давомида шаклланган. Шу билан бирга ақлий меҳнат соҳасида ҳам ихтисослашган фаолият усуллари вужудга келиб, улар билиш ва тадқиқ қилиш усулларини пайдо бўлиши учун замин бўлиб хизмат қилишган.
Усул – бу амалий ёки назарий натижага эришиш мақсадида татбиқ қилинадиган тушунча, қоида ва тамойиллар тизимидир. Бундай тизимдан фойдаланиш фаолиятимизга оқилоналик, тартибот, йўналиш ва энергетик ютуқ беради.
Ҳақиқатан ҳам фаолиятнинг қайси соҳасида бўлмасин, усулдан фойдаланиш бир қатор ижобий натижаларни беради:
- инсон фаолиятини тартиблаштиради;
- натижага эришиш йўлини қисқартиради;
- фаоллик ёки изланиш энергиясини тежаш имкониятини беради;
- самарадорлик коэфициентини бир неча баробар кўпайтиради.
Усул фаолият самарадорлигини таъминлайдиган тизимли қурол экан, унинг унсурлари ақлий, амалий ва технологик амаллар, қоидалар ва воситалардан ташкил топган. Табиий-ки, илмий тадқиқотда ақлий фаолият қоидалари, тамойиллари устувор ўринни эгаллайди.



Download 286,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish