I маъруза машғулотлари



Download 0,56 Mb.
bet35/157
Sana21.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#22325
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   157
Bog'liq
Маърузалар матни Примова Ф.

Неопозитивизм Янги позитивизм (неопозитивизм) ёки мантиқий эмпиризм – ХХ аср фалсафасида энг кўзга кўринган оқимлардан биридир. У позитивизм ривожида учинчи босқичдир. Фалсафий оқим сифатида янги позитивизм Вена тўгараги асосида 20-нчи 30-нчи йилларда шаклланди. Янги позитивизмнинг асосий вакиллари – Л.Витгенштейн (1889-1951), М. Шлик (1882-1936), Р.Карнап (1891-1970), О.Нейрат (1882-1945), Г.Рейхенбах (1891-1953), Б.Рассел (1872-1970), А.Айер (1910-1989) ва бошқалар эдилар.
Янги позитивизмга мувофиқ илмий билимни икки табақага бўлиш мумкин: формал имлар (математика ва мантиқ) ва фактуал илмлар. Биринчи илмларда баён қилинган нарсалар таҳлилий ёки аналитикдирлар, яъни тажрибадан мустақил бўлиб, дунё ҳақида маълумотларга эга эмас. Уларнинг ҳақиқийлиги мантиқий жиҳатдан ифодаланиб, фақат уларни ташкил этган атамаларнинг маъносигагина боғлиқдир. Фактуал илмлар синтетик баёнотлар билан иш кўрганликларидан мазмунга эгадирлар ва воқей ҳодисаларга асосланадирлар. Улар тажрибавий «кузатиш гапларига» тенгдирлар.
Верификация қоидасига мувофиқ равишда янги позитивистилар барча метафизикани (анъанавий фалсафани) бемаъни деб эълон қиладилар. Янги позитивистга талқинда фалсафа фан тилининг мантиқий таҳлилига айланиб қолади. Унинг вазифаси фан тилини беъмани, «сохта илмий» гаплардан тозалашдир
Янги позитивистча таълимотнинг парчаланиши умумий номда бирлашган «постпозитивизм» деб аталаган бир қатор фан фалсафасининг принципларини вужудга келишига олиб келди. Бу йўналишнинг асосчиси «критик рационализм» ижодкори Карл Поппер (1902-1988) эди. Постпоситивизмга И.Лакатос, Т.Кун, С.Тулмин, Д.Агасси, П.Фейербенд каби йирик ғарб фан файласуфларининг қарашлари тааллуқлидир. Бу файласуфларнинг асосий вазифаси фан фалсафасида позитивистча услубдаги тафаккурни бартараф этиш эди.
30-нчи йиллардаёқ Поппер янги позитивизмнинг идуктивизми, маънонинг верификациячилик назарияси, фан асосини тажрибавий табиатни ҳодиса сифатида талқин қилишни қаттиқ танқид остига олган эди. У илмий билишда метафизиканинг ўрни ва метафизик (анъанавий фалсафий) муаммони оқлаш масаласини қўйган эди. У шуни кўрсатадики, метафизикада айтилган ҳукмларни ҳиссий маълумотларга тадбиқ қилиб бўлмаслиги асосида уни рад этиш, мантиқий жиҳатдан фундаментал фанларнинг бутун назарий асосларини рад этишга олиб келади.
Янги томизм (неотомизм) – католик фалсафасининг етакчи йўналиши бўлиб, Ватиканнинг расмий таълимоти сифатида тан олинган ва ўрта аср файласуфи Аквиналик Фома таълимоти – томизмнинг ҳозирги замондаги туридир. Томизм асосларини тиклашга қаратилган биринчи уринишлар XIX асрнинг ўрталарига тааллуқли бўлса, католик черковининг фалсафий таълимоти сифатидаги расмий мақомни у 1879 йилда папа Лев XIII нинг «Aeterni Patris» номли энцикликида (фармойишида) олди. Янги томизмнинг энг машҳур вакиллари Дезире Мерсье (1851-1978), Жак Мартен (1882-1973), Этьен Жильсон (1884-1972) ва бошқалар эди.
Янги томизм Уйғониш даври ва Янги замон фалсафасини ўрта асрлар католик фалсафаси ва маданиятининг қадриятларини емирганлиги учун танқид остига олади. Янги томистчилар ўз фалсафий қарашларини идеализм ва материализм, сциентизм ва антисциентизмнинг «ўтакетганлиги» ни бартараф қилган ҳамда эътиқод ва ақл, илоҳиёт ва фалсафа, дин ва фанни ягона бутунликка бирлаштирган умумий фалсафа сифатида талқин қиладилар.
Янги томизм нуқтаи назаридан фалсафа ўзига икки таркибий қисмни бирлаштиради: борлиқ ҳақидаги таълимот сифатида метафизикани ва табиат фалсафасини. Кўпинча уни биринчи сабаблар ва мутлақ ибтидолар ҳақидаги фан сифатида таърифлайдилар. Бошқача айтганда, фалсафанинг асосий мазмунини метафизика ташкил этади. Метафизиканинг асослари трансцендент (нариги дунё) хусусиятга эга бўлиб, фан далилларидан мустақил ҳолатда бўлиб, улардан келтириб чиқарилмайдилар.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish