I маъруза машғулотлари



Download 0,56 Mb.
bet24/157
Sana21.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#22325
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   157
Bog'liq
Маърузалар матни Примова Ф.

Беҳбудий фалсафада фақат исломий анъаналарнинг билимдони эмас эди. У ўз асарларида тез-тез О.Кант меросига мурожаат қилади, позитивизм, неокантчилик, неохегелчилик, махизм каби Европа фалсафасининг янги оқимлари билан жиддий қизиқади.
Исломий билим беришга йўналтирилган анъанавий таълим тизими шароитида М.Беҳбудий ўзи «ақлли илмлар» («интеллектуал илмлар») тушунчаси остида бирлаштирган табиий ва ижтимоий фанларнинг кенг мажмуини ўзлаштиришни ҳам ўқув дастурига киритишни қаттиқ туриб талаб қилади. Бу билан у рационализм анъанасини қайта тиклашга интилади. Мутафаккир, хусусан, тарих ва географияни ўрганиш зарурлигига катта эътибор қаратади. Беҳбудий ўз халқининг равнақини нафақат таълим-тарбия, айни пайтда, мустақиллик туфайли унинг сиёсий мақомидаги туб ўзгаришлар билан боғлайди. Ўзининг кўплаб мақолалари ва қизғин фаолияти орқали у Россия империяси ва муваққат ҳукуматнинг мустамлакачилик сиёсатини фош этди, уларнинг маҳаллий аҳолининг аҳволини оғирлаштирган қонунларини танқид қилди.
Жадидчиликнинг яна бир ёрқин намояндаси М. Беҳбудийнинг кичик замондоши Абдурауф Фитрат (1886-1937) эди. Фитрат илк ижодининг марказий ғояларидан бири бу – «ҳаёт» ғояси. Ҳаёт - бутун Коинотнинг асоси. Ҳаёт бўлмаса, ҳеч нарса бўлмас эди. Хўш, ҳаёт нима? Фитрат уни Аллоҳ томонидан яратилганлигини таърифлаш билан бирга уни сезги ва ҳаракатларнинг намоён бўлиши тарзида баҳолайди. Ҳаёт оддий, ҳайвоний шакллардан то олий, инсоний ҳаётгача тадрижий равишда ўсиб боради. Мукаммал «ҳаёт ғояси» динда мужассам. Фитрат нуқтаи назарича, жамият эволюцияси Худо томонидан режалаштирилган. Ҳар бир муайян жамият учун Худо пайғамбар ва дин юборади. Шу тариқа, то исломга қадар буюрилган диний таълимотга биноан жамиятларнинг белгилаб қўйилган ҳолатида ўзгариш содир бўлади. Динни талқин қилишда А.Фитрат диний муросасизликка қарши чиқиб, бағри кенглик ва инсонпарварлик нуқтаи назаридан ёндашади.
Одоб-ахлоқ масалалари Шарқ фалсафасида ҳамиша асосий ўрин тутиб келган. Улар жадидчилик доирасида ишлаб чиқилган шаклда Абдулла Авлоний (1878-1934) ижоди, биринчи навбатда, унинг «Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ» асарида12 ўз аксини топди.
Авлоний ёрқин келажакни яхши хулқли инсонни тарбиялаб етиштиришдан айри ҳолда тасаввур қилолмасди. Шунинг учун ҳам, инсоний фаолиятнинг турли кўринишлари ва инсон феъл-атворининг белгиларини ахлоқий мезонлар нуқтаи назаридан қараб чиқади. Жумладан, билиш ва билмаслик унинг учун шунчаки билиш фаоллиги ва билиш назарияси тушунчаси ҳодисаларидан иборат эмас. Илм «бизга яхшини ёмондан, эзгуликни ёвузликдан, жоизни ножоиздан, покни нопокдан хатосиз фарқлаш имконини беради, айни пайтда, нодонлик - ёмон хулқлар, худбинлик ва ёвузликнинг ибтидоси»13.
Авлоний шахснинг шаклланишида тарбия етакчи роль ўйнашига алоҳида урғу беради. Унинг нуқтаи назарига кўра, инсон истеъдодли ва иқтидорли, эзгулик ва ёвузликни фарқлашга лаёқатли қилиб яратилган, лекин бу хусусиятлар тарбия жараёнида ривожланади ва бунда ахлоқ муҳим роль ўйнайди.



Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish