I маъруза машғулотлари


Темур, темурийлар даври ва ўрта асрлар фалсафаси



Download 0,56 Mb.
bet20/157
Sana21.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#22325
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   157
Bog'liq
Маърузалар матни Примова Ф.

3. Темур, темурийлар даври ва ўрта асрлар фалсафаси.
Маворауннаҳр мўғуллардан озод бўлгандан кейин, 1370 йилдан бошлаб мамлакатда Амир Темур (1336-1405) ҳукмрон бўлади. Буюк Темур кучли марказлашган давлат барпо қилди. Феодал тарқоқликка чек қўйилди, ишлаб чиқариш кучлари, қўшни мамлакатлар билан ташқи савдо алоқалари ривожланди, ер ишлари ва шаҳар ҳунармандчилигида юқорига кўтарилиш кузатилди.
Саъдуддин Маъсуд бинни Умар Тафтазоний (1322-1392) ислом фалсафаси бўлган каломнинг йирик вакили эди. У Нисо (Ашхобод) шаҳри яқинидаги Тафтазон қишлоғида туғилди. Ал-Ижий ва Қутбиддин ар-Розий ат-Тахтоний каби машҳур олимлардан таълим олди. Тафтазоний ўттиз йилга яқин давр ичида Ғиждувон, Жом, Туркистон, Ҳирот ва Маворауннаҳрнинг бошқа шаҳарларидаги мадрасаларда дарс бериб, йирик олим сифатида шуҳрат қозонди.
Тафтазоний дунёқарашидаги диққатга сазовор масалалардан бири қазо ва қадар ҳамда ирода эркинлигидир. Маълумки, ирода эркинлиги масаласида кўплаб файласуфлар ҳар хил фикрлар баён этишган ва инсон ўз хулқ-атворида эркинми, яъни ихтиёри ўз қўлидами, деган саволга жавоб топишга интилганлар.
Билиш назариясида Тафтазонийнинг қарашлари Ибн Синоникидан фарқ қилади. Масалан, Ибн Сино нарса, ҳодисалар ҳақидаги маълумотларни билим деб билса, Тафтазоний уларни алоҳида ҳис-туйғу ва билим ўртасидаги воситавий босқич деб тушунади. Ашёлар ва ҳодисалар мавжудлиги туфайли улар уйғотган ҳис-туйғу шаклларидан билим юзага келади. Чунки ҳиссиёт моддадан унинг зарурий сифатлари ва алоқалари билан биргаликда ташқи қиёфасинигина қабул қилиб олади. Шу сабабдан мутафаккирнинг фикрича, ҳиссий тасаввурга эга бўлиш учун модданинг бўлишлиги шартдир. Лекин ақлий, мантиқий билиш эса моддий асосдан анча узоқлашган бўлиб, ҳиссий билимларга қараганда юқорироқ босқичда ҳосил бўлади.
Тафтазонийнинг асарлари ўз илмий қимматини ҳозирда ҳам йўқотгани йўқ.
Мир Саййид Шариф Журжонийнинг (1339-1413) фалсафий қарашлари ва мантиғи. Амир Темур томонидан Шероз фатҳ этилиши муносабати билан 1387 йилда у ердаги йирик олимлар қаторида Самарқандга келганлар орасида машҳур файласуф ва мантиқшунослардан Али ибн Муҳаммад Мир Саййид Шариф Журжоний ҳам бор эди. Журжоний ёшлик йилларидан Шарқда мавжуд бўлган фанларнинг барча турлари билан шуғулланди. Ислом фалсафаси ва калом, мантиқ, тил масалаларидан ташқари табиатшуносликка доир барча соҳаларни қунт билан ўрганиб, улар ҳақида катта илмий асарлар ёзиб қолдирди.
Журжонийнинг бизгача «Борлиқ ҳақида рисола» ва «Дунёни акс эттирувчи кўзгу» деб номланган фалсафий асарлари қўлёзма ҳолида етиб келган.
Борлиқ ҳақида таълимот. Журжонийнинг дунёқараши, ундан олдин ўтган салафлариникидек, ўрта асрлардаги бутун фалсафий масалаларни, чунончи, борлиқ ҳақидаги таълимот, коинот жумбоқлари, модда ва унинг шакллари, жонсиз ва жонли дунёнинг хусусиятлари, жисмоний ва руҳий муносабатлар, билиш муаммолари, мантиқий фикрлаш ҳақидаги таълимот, тил ва тафаккур алоқалари ва бошқаларни ўз ичига олади. У коинот, инсон ва ақлни қамраб олувчи дунёнинг умумий манзарасини яратишга ҳаракат қилди.
Журжоний фикрича, вожиб ул-вужуд худо бўлиб, мумкин ул-вужуд эса –моддий оламдир. У борлиқнинг биринчи сабаби сифатида вожиб ул-вужудни, яъни худонинг борлигини тан олади. Унинг фикрича, мумкин ул-вужуд ўзининг бор бўлиши учун қандайдир тарзда бўлса ҳам, бирор бир сбаабга эҳтиёж сезади. У бирор бир нарса туфайли, яъни биринчи сабаб моҳиятига кўра, мумкин ул-вужуд даражасига кўтарилади.
Журжоний жавҳарни (субстанция) беш турга бўлади: ақл, руҳ, бирламчи жавхар, шакл ва жисм, жавхарлар воситасида нарсалар сифатида қараб чиқади. Журжоний табиий борлиқни тасниф қилиб, жисмларни оддий ва мураккабга бўлади. Мураккаб жисмлар тўрт унсурдан ташкил топадилар, оддий жисмлар юқори ва қуйида жойлашган бўладилар –сайёралар ва унсурларнинг ўзлари. Юкоридаги жисмлар нурли ва нурсиз бўлишлари мумкин, биринчилари сайёралар ва юлдузлар моҳияти бўлса, иккинчилари –доиралар ва руҳлардир. Мураккаб жисмлар ўзларига қуйидагиларни, камраб оладилар: ўсмайдиган нарслаар – минераллар, ўсадиган аммо ҳис-туйғуга эга бўлиб, харакат ҳам қиладиган, бироқ нутқдан маҳрум – ҳайвонлар, нутққа эга бўлганлар –одамлар. Демак, Журжоний ақидасича, бутун Дунё ягона жисм бўлиб, унинг турли аъзолари қонуний равишда бир-бирлари билан боғлангандирлар.
XV олимларидан бири Амир Темурнинг невараси Муҳаммад Тарағай Улуғбек (1394-1449) эди. Моварауннаҳр ҳукмдори бўлган султон Улуғбек, Фан ва маданият тараққиётига ката эътибор қаратди. Унинг илмий қизиқишлари риёзиёт, астрономия, геометрия, кимё, тарих ва бошқа фан соҳаларини қамраб олган эди. Мутафаккир дунёқарашининг шаклланишида Афлотун, Арасту, Птолемей, Хоразмий, Фарғоний, Форобий, Беруний, Ибн Сино, Мир Саййид Шариф Журжоний ва бошқа олимларнинг асарлари катта ўрин тутди.
Улуғбекнинг тадқиқотлари астрономия тараққиётида муҳим давр очди. У Ер юзининг ҳар қандай нуқтасининг координатларини аниқлайдиган восита ишлаб чиқишга интилди, қуёш ва ой тутилишларини олдиндан айтиб бериш усули, йил ҳисобларининг биридан иккинчисига ўтиш қоидалари, йил фасллари ўзгаришларининг қонунийлигини очиб бериш, осмоний жисмлар ҳаракатининг қонунларини тушунтиришга ҳаракат қилди. Асосий кузатиш воситаси сифатида секстант (бурчак ўлчаш асбобларидан бири) хизмат қилди. Масалан, ушбу асбоб ёрдамида қуёш йилининг аниқ миқдори ўлчанди -365 кеча ва кундуз 6 соат 10 дақиқа 8 сония.
Улуғбек томонидан асос солинган астрономия мактаби ўша замон илмий қарашлари шаклланишида катта ўрин тутди.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish