I маъруза машғулотлари


Меҳнат эстетикаси ва техника эстетикасининг ўзаро боғлиқлиги



Download 0,56 Mb.
bet154/157
Sana21.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#22325
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   157
Bog'liq
Маърузалар матни Примова Ф.

3. Меҳнат эстетикаси ва техника эстетикасининг ўзаро боғлиқлиги
Меҳнат инсон ҳаётининг мазмуни, унинг ўзлигини намоён этиш жараёнидир. Меҳнат ҳамма вақт инсоннинг ҳам шахсий, ҳам ижтимоий талабларини қондириб келган ва келмоқда. Инсон меҳнат воситасида табиат ресурсларини ўзи зарур бўлган моддий ва маънавий боликларга айлантиради. Меҳнат жараёни икки жиҳатни қамраб олади. Биринчидан кишиларнинг табиат кучларига ва объектив борлиқдаги барча нарсаларга муносабатини, икинчидан инсонларнинг меҳнат жараёнидаги ўзаро муносабатларини қамраб олади. Киши қанчали кўп меҳнат қилса у моддий оламни шунчалик чуқур англаб боради ва унинг эстетик ҳисиётлари мукаммалаша боради.
Меҳнат моддий неъматларнигина эмас, балки маънавий неъматларни ҳам вужудга келтиради. Шунинг сабаб меҳнат кишнинг моддий эҳтиёжларигина қондирмасдан маънавий эҳтиёжларини ҳам қондиради. Меҳнат инсоннинг жисмоний ва маънавий куч-қудратинининг моҳиятини кўпроқ ифодаласа унинг эстетик аамияти кўпроқ ортиб боради. Меҳнатни зарурият эмас эҳтиёж деб қаралиши унинг эстетик табиатини бойитади. Меҳнатнинг асосий икки хил кўриниши мавжуд. Ақлий меҳнат ва жисмоний меҳнат. Ақлий меҳнат деганда ўқитувчилар олимлар, санъаткорлар фаолияти, жисмоний меҳнат деганда корхоналар, завод-фабрика ишчилари, деҳқон ва фермерлар меҳнатини кўз олдиизга келтиришимиз мумкин. Ақлий меҳнат илмий, бадиий ижод соҳасии қамраб олади.. Бу фаолият натижаси ўлароқ янги-янги ихтиро ва кашфиётлар юзага келадики, бу барча меҳнат соҳасини қулай, енгил ва эстетик ташкил этиш имконини яратади. Яна бир меҳнат тури бадиий ижод ҳам инсон турмушини чиройли, қизиқарли, завқли ташкил этишини таъминлайди.
Жисмоний меҳнат-инсон моддий ҳаётини, моддий эҳтиёжларини қондиришга қаратилади. Техника эстетикаси меҳнатнинг ўзига хос хусусиятлари ва гўзаллигига тааллуқли, бизни ўраб турган моддий дунёнинг гўзаллигига оид бир қатор масалаларни ўрганади. Шу жумладан меҳнат шароити, меҳнат жараёни ва меҳнат натижаларни ҳам. Меҳнат шароити-ишлаб чиқариш вазиятидан иборат.
Меҳнат жараёни инсоннинг ишаб чиқариш воситаларини бошқариши, меҳнат натижалари эса яратилажак, яратилган маҳсулот-товарларнинг сифати, эстетикаси, қулайлиги билан белгиланади. Меҳнат қайси кўринишидан қатъий назар техника тараққиётига боғлиқ. Ибтидоий даврдан бошлаб бугун энг янги илғор технология шаклланиб бораётган даврда меҳнат воситалари бир неча бор ўзгарди, йилдан йилга такомиллашиб борди. Бу албатта меҳнат эстетикасига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Оддийгина компюьтер технологиясини оладиган бўлсак у ҳисоб-китоб билан шуғулланувчи касб эгаларидан тортиб, ёзувчи-ижодкорлар меҳнатини енгиллаштирибгина қолмай улар вақтининг тежалиши, вақтдан унумли фойдаланиш имконини яратди. Фермер ва деҳқонларимиз ҳам замонавий тракторлар орқали ерга ишлов бермоқда. Пахта териш машинасининг функциялари ҳам ортиб борди.
Меҳнат муҳити деганда ишчи меҳнат қилаётган корхона биноси, архитектураси, ёруғлиги, ҳаво муҳити, шовқин, ундаги микроиқлим омиллари ҳарорат, нисбий намлик, атмосфера босими, интерьернинг дизайни ҳам муҳим аҳамиятга эга. Баъзи ишлаб чиқариш жараёнида цехларда ҳаво организмга зарарли таъсир кўрсатадиган газ ва чанглар ва бошқа моддалар ажралиб чиқади. Мана шундай оқибатлардан ишчини ҳимоя қилиш шахсий ҳимоя воситалари, цехларни фильтрловчи, ҳавосини тозаловчи технологиялар, шунингдек биноларнинг кенг ва ёруғлиги, ёрқин ранглар билан бўялиши, табиий гуллар, махсус дам олиш хоналарининг ташкил этилиши, шовқин-сурондан тўсувчи ромлар қўйилиши меҳнат муҳитини мўътадиллаштиради, ишчиларнинг сурункали чарчашдан, соғлигига зарар етишидан асрайди.
Меҳнатнинг эстетик жиҳатдан тўлақонли бўлиши учун аввало объектив омиллар, ишлаб чиқариш жараёнига ҳам боғлиқ. Албатта бу ўринда меҳнаткашларнинг маданияти, эстетик диди масалалари ҳам муҳим аҳамият касб этади. Техника тараққиёти ишчини оғир жисмоний меҳнатдан халос этсада, лекин унга руҳий-ахлоқий масъулиятни кучайтиради. Яъни замонавий технологияни бошқариш, уни асраш инсондан ҳушёрлик, ахлоқий масъулият талаб этади. Аммо жисмоний меҳнат техника зимасига ўтгани сари, унинг ижодий табиати ортиб боради. Ишлаб чиқариш жараёнида қатнашаётган ҳар бир инсон ўз меҳнатидан моддий ва маънавий манфаатдор бўлсагина, бу меҳнат эстетик тарбиянинг омилига айланади. Шахс ҳаётида меҳнатнинг эстетик таъсирини кучайтиришда ишлаб чиқариш жараёнларига дизайннинг кенг равишда жорий қилиниши лозим. Бу ўз навбатида ишлаб чиқариш муҳитининг нафосат қонунларига мос тарзда қайта қуришни тақозо этади.
Меҳнат қуроллари ва кундалик турмуш буюмларини функционал- технологик қиймати ҳамда эстетик белгилари ва лойиҳаланишига қараб Кундалик турмуш билан боғлиқ буюм-жиҳозлар ва иккиламчи яратишга мўлжалланган меҳнат қуролларига бўлинади. Аммо бугунги кунда инсоннинг ижтимоий фаолияти ҳисобланган меҳнат турларини жисмоний ва ақлийга ажратиш ҳар дои ҳам тўғри эмас. Чунки меҳнат жараёнида бугун бу иккаласи узвий боғланиб бормоқда. ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларида ишлаб чиқаришнинг мислсиз тараққиёти натижасида бу икки фаолият бир-бирини тақозо этиб бормоқда
Ҳар бир буюм ўз даврининг, шу даврда яшаган инсон меҳнатининг маҳсулидир. Бу буюмлар ўз замонасининг техникаси, материали, одамлар диди билан чамбарчас боғлиқдир.. Шу жиҳатдан ҳам биз ушбу нарса буюмларга қараб у давр маънавий-моддий маданияти, халқ эҳтиёжи, диди ҳақида маълумот оламиз. Меҳнат – инсоннинг ақлий ёки жисмоний кучи билан амалга ошириладиган мақсадли фаолияти. У маънавий ва моддий жиҳатдан одамзот ҳаётини фаровонлаштириш, маънавий ҳамда моддий қадриятларни яратиш воситаси. Меҳнатда инсон айни пайтда ҳам ақлий ҳам жисмоний томондан тарбияланиб, маънавий юксалиб боради. Бироқ меҳнат оғир мажбуриятга айланган жойда унинг бу хусусиятлари йўқолади. Шу сабабли меҳнат ҳар жиҳатдан юксак самара бориши учун эркин бўлиши, меҳнат жараёни ижодий ва қизиқарли кечиши лозим.
Меҳнат эстетикаси инсон маънавиятини юксалтиришда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бу меҳнат жараёни инсоннинг интилиш, хатти-ҳаракат, муайян амалларни адо этиш оқибатида юз беради. Ўз меҳнати муваффақиятидан манфаатдор инсон амалларни мукаммал бажаришга интилади.
Бироқ меҳнат жараёнида туғиладиган эстетик туйғу ижрочиликнинг шунчаки кўринишидан завқланиш дегани эмас. Меҳнат жараёнида туғиладиган эстетик завқ унинг бу теран, ботиний моҳиятини англаш билан, ижодкорлик, бунёдкорлик руҳи билан боғланган бўлади. Инсон меҳнат жараёнида ўзини ижодкор ҳис этади, меҳнатининг яратувчанлик маъносини англаб етади. Бозор муносабатлари шароитида рақобат амал қилиши моддий неъмат ишлаб чиқарувчилардан ҳар томонлама кенг ижодий фаолият кўрсатиш, сифатли маҳсулотлар яратиш, истеъмолчиларнинг бадиий-эстетик диди ва эҳтиёжларига мос товарлар етиштиришни зарурий эҳтиёжга айлантирди
Шундай қилиб, меҳнат эстетикаси инсонга кучли ва кўп-қиррали таъсир кўрсатиб, унинг фаолиятига эстетик маъно-мазмун бахш этади, маънавий камол топишига кўмаклашади. Бунда ижод устувор, мукаммаллик қанча юқори бўлса, унинг эстетик моҳияти ҳам шунча барқарор, маънавий таъсирчанлиги кучли бўлади.
Меҳнат эстетикаси техника эстетикаси каби атроф-муҳитни гўзаллаштириш тизими билан боғлиқ. Корхона ҳовлисидаги яшил олам, фаввора, дарахтлар, ҳайкалларнинг уйғунлиги ичкаридаги бинолар пештоқлари ва деворларида акс этган кўргазмали амалий санъат намуналари, бинолар ичининг юксак дид билан безатилиши – ҳаммаси инсон меҳнатини гўзаллаштиришга, меҳнат жараёнининг эстетик завқ билан амалга ошувини таъминлашга хизмат қилади. Бунда дизайнер меҳнат фаолиятининг ҳиссаси улуғ. Унинг меҳнати барча соҳада хизмат қилаётган кишилар меҳнатининг завқли, самарали, унумли бўлишига ёрдам беради. Дизайнер меҳнати нафақат ўзига балки атрофдагиларга завқ бағишласа, ўз меҳнатидан қониқиш ва ғурур ҳиссини пайдо қилсагина самарали бўлади.
Дизайн ўзида меҳнат билан бадиий ижоднинг, жисмоний ва ақлий меҳнат турларини уйғунлаштирганлиги учун ҳам меҳнат эстетикаси билан узвий боғлиқ. Инсоннинг амалий фаолияти, моддий бойликлар ишлаб чиқариш жараёнида моддий ва маънавий маданият органик равишда бирлашади. Моддий бойликнинг биронта ҳам турини инсон ақл-идроки ва тафаккурисиз, ақлий меҳнатисиз яратиб ва такомиллаштириб бўлмайди. Улар узвий боғлиқ бўлиб меҳнат амалиёти инсоннинг яратувчанлик қобилиятни юзага чиқариб қолмай, яратилаётган гўзаллик унинг қўли билан яратилгани, унинг руҳий-эстетик жиҳатдан ҳам рағбатлантиради, ўзига ишонч туйғусини орттиради, икка ундайди.



Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish