I маъруза машғулотлари


Ёшлар тарбиясида никоҳ ва оила ҳақидаги миллий ахлоқий қадриятларнинг ўрни



Download 0,56 Mb.
bet128/157
Sana21.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#22325
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   157
Bog'liq
Маърузалар матни Примова Ф.

4. Ёшлар тарбиясида никоҳ ва оила ҳақидаги миллий ахлоқий қадриятларнинг ўрни
Ўзбек оиласи ўзининг анъана ва тарихига биноан фарзандларини миллий фаросат ва нафосат сарчашмаларидан баҳраманд қилиб тарбиялаб келганлар. Оила ёшларни ахлоқли-одобли, ростгўй, меҳнатсевар, халол ва самимий бўлиб вояга етишлари учун замин тайёрлайди. Оила тарбияси боланинг келажакда ким бўлиб етишишида муҳим ўрин тутади. Маълумки, ўзбек халқи азалдан ўзининг болажонлиги, оилапарварлиги билан ажралиб туради. Албатта, фарзандга меҳр қўйиш, уларнинг қорнини тўқ, устини бут қилиш ўз йўли билан, лекин болаларимизни ёшлик чоғидан бошлаб миллий тарбия, ахлоқ-одоб, юксак маънавият асосида вояга етказиш биз учун доимо долзарб аҳамият касб этиб келган.
Оилавий анъаналар. Ҳар бир халқнинг ижтимоий-маданий ҳаётида азалий анъана, урф-одат, маросим, байрамлар алоҳида ўрин тутади. Улар кишилар турмуш тарзининг ўзига хос ҳодисаси сифатида намоён бўлади. “Анъана”, “одат”, “маросим” бевосита “байрам” тушунчаси билан боғлиқ.
Ўзбек халқ ининг оилавий маросимлари ҳам тарихий зурурият асосида вужудга келган ва замон чиғириқ ларидан ўтиб, муҳим маънавий қадрият сифатида равнақ топган. Оилавий маросимлар халқ маънавиятининг таркибий қисми, муҳим ахлоқий қадрияти, таъсирчан тарбия воситаси саналади. Оилавий маросимлар жараёнида намоён бўладиган ахлоқ-одоб, меҳр-оқибат каби хислатлар ёшлар маънавияти шаклланишида муҳим аҳамиятга эга. Халқ анъаналари қадрланадиган оилаларда тарбия топган ёшлар ибратли ахлоқи билан бошқалардан ажралиб туради. Бундай оилалардан жиноятчи, безори кишилар чиқ майди. Шу боис халқ анъаналари ва оилавий урф-одатлар ёрдамида ёшларни тарбиялаш муҳим аҳамият касб этади.
Оилавий маросимлар кишилик жамияти маданиятининг таркибий қисми саналади. Шу боисдан уларда инсонларга хос бўлган ахлоқ меъёрлари акс этади. Мамлакатимизда соғлом турмуш тарзи қарор топаётгани сари шахс ва оила ҳаёти билан боғлиқ илғор анъаналар шаклланиб, табора такомиллашиб бормоқда.
Фарзанд туғилмасдан аввал қилинадиган урф-одатлар. Ҳалқимиз ҳомиладор аёлни асраб авайлайди. Бу ота-оналаримиздан бизгача етиб келган одат. Ҳомиладор аёлга ёмон гапириш, қўполлик қилиш энг катта гуноҳ саналади, ҳомиладор аёлларнинг асабийлашиши, оғир юк кўтариши, зўриқишига асло йўл қўйиш мумкин эмас.
Қадимдан ҳомиладор аёлга мурдани кўриш, ахлат ташланган жойлардан юриш, мол сўйилган ерлардан ўтиш, супурги, таёқ , арқон, сув устидан сакраб ўтиш тақиқланган. ҳомиладор аёл амал қ илиши керак бўлган қадимий ўгитларда катта маъно бор. Уларни ўзига хос асосга эга эканлигини замонавий илм-фан ҳам тасдиқлайди. Халқимизнинг барча қадимий одатлари ҳомиладор аёл ва унинг туғилажак фарзандининг, жисмоний руҳий хавфсизлигини сақлаш, чақалоқнинг соғ-омон туғилишини таъминлашга қаратилган. Аждодларимиз бола тарбияси она қорнида бошланишини ўша замонлардаёқ тушуниб етишган.
Чилла” даврида она махсус гигиенага риоя қилган, у ўз боласини касаллик, “ёвуз кучлар”дан, “ёмон кўз”лардан асраб-авайлаган. У ўз фарзандини бу ёруғ дунёга мослашиши учун замин яратган. Тиббиёт ходимлари фикрича, чилла даврида касал бўлмаган чақалоқ улғайганда ҳам соғлом бўлади.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish