I маъруза машғулотлари


Абдурауф Фитратнинг “Оила” асарида



Download 0,56 Mb.
bet127/157
Sana21.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#22325
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   157
Bog'liq
Маърузалар матни Примова Ф.

Абдурауф Фитратнинг “Оила” асарида. «Оила» асарида оилавий хаётнинг ислоҳотидан баҳс юритилиб, адиб нажот йўлларини ахтаради. Фитратнинг оилага нисбатан қарашлари заминини Қуръонда шу масала бўйича олға сурилган фикр ва ғоялар ташкил этади. Оила асосини тўғри қурмасдан ва ёш авлодни тўлақонли тўғри йўлда тарбияламасдан туриб, жамиятни ислоҳ қилиш, унинг ривожини тарққиёт сари йўналтириш мумкин эмас. Охир оқибатда миллат тақдири унинг оиласининг холатига боғлиқ. Оила, Фитратниннг талқинида, уч муҳим компонентдан иборат:
1)Эр.
2)Хотин.
3)Фарзандлар.
Ана шу уч компонентнинг ҳар бири нозик, спецефик жиҳатларга эга. Чунки, эр ва хотин учун оила қуриш асосий муаммо бўлиши билан бирга, бу масала ўзининг мухим қирраларига хам эга. Фитрат оиланинг хуқуқий асосларини ёритиб, беришдан аввал, масаланинг ғоят муҳим томонларини ҳам ёдда сақлайди. Хаётнинг фарзандлар шаклида давом этиши, Фитрат назарида, фақат оила эмас, балки миллатнинг ҳам куч-қудратини, шаън-шавкатини билдирувчи омилди.
Оила асаридаги ахлоқийлик ва миллий ўзликни англаш масалалари. Абдурауф Фитрат ушбу асарида ҳар бир янги оила учун қўлланма вазифасини ўташи мумкин бўлган масалаларни ёритади. У ватанпарварлик ва миллатпарварлик тамойилларидан келиб чиқиб, китобнинг биринчи қисмига, маълум маънода меъёрий дастуриламал тарзида тартиб беради. Ундан ҳар бир янги оила қурмоқчи бўлган туркистонлик кичик ҳажмдаги ахлоқий-маиший, гигиеник-саломатлик қомуси сифатида фойдаланиши мумкин эди.
Китобнинг иккинчи қисми фарзанд тарбиясига бағишланган. Фитрат ҳам тарбияни анъанавий йўналишда талқин этади: жисмоний тарбия, ақлий тарбия ва ахлоқий тарбия. Ана шу уч тарбия уйғунлигида ҳақиқий инсон камол топади, деб ҳисоблайди. У ихтиёр эркинлиги муаммосини майл тушунчаси орқали ўртага ташлайди: бахт майли, фаолият майли, алоқа майли, бошқаларга меҳр-муҳаббат майли ва ҳ.к. Буларнинг ҳаммасида ҳам инсонни жамият аъзоси сифатида, ижтимоий мавжудот сифатида олиб қарайди. Шунингдек, у иззат-нафс, айниқса, ирода масаласига алоҳида тўхталиб ўтади. “Ирода ва ихтиёр” сарлавҳаси остидаги кичик бобда Фитрат фарзандни иродали қилиб тарбиялашга даъват этади, ирода тарбиясининг тўрт банддан иборат қоида-бос-қичларини таклиф этади. Болани иродали қилиб тарбиялашда ота-онанинг зўри эмас, балки болага бериладиган муайян эркинлик муҳим эканини таъкидлайди. “Ота-оналарнинг ҳақ-ҳуқуқлари” бобида ҳам балоғатга етган фарзанднинг эркинлик даражаси ҳақида фикр юритилади.
Қаерда оила муносабати кучли интизомга таянса, мамлакат ва миллат ҳам шунчалик кучли ва мустаҳкам бўлади. Фитрат миллат камчилиги сифатида иқтисодий саводсизликни келтиради. Масалан, “Қалин (пули) ва тўй қандай бўлиши лозимлиги ҳақида” деб номланган бобида бизнинг одамлар бутун умр йиққан мол-дунёсини бир кунлик тўйга сарфлашини, қаердаги бемаза орзу-ҳавасларга берилиб исрофгарчиликларга йўл қўйишини қаттиқ танқид қилади. Мутафаккир тўйни кичик даврада исрофгарчиликсиз ўтказиб, ундан қолган маблағни ёшларни илм олишларига, соғликларга сарфлашларини таъкидлайди. Эътибор бериб қарайдиган бўлсак, Фитаратнинг ушбу фикрлари ҳали ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Сабаби, бугун ҳам жамиятимизда бемани орзу-хаваслар деб, исрофгарчиликларга кўп пул сарфлаётган кимсалар хали ҳам мавжуд.
Умуман олганда, Фитратнинг “Оила” асари том маънода ёш авлод учун ҳаётий қўлланма бўлувчи тарбиявий асардир.



Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish