I маъруза машғулотлари



Download 0,56 Mb.
bet105/157
Sana21.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#22325
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   157
Bog'liq
Маърузалар матни Примова Ф.

Этика ва педагогика. Педагогикадаги шахсни шакллантириш, тарбиялаш, таълим бериш жараёнларини панд–насиҳатларсиз, одобнома дарсларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шу боис ахлоқшунослик ўзининг назарий ва, айниқса, амалий жиҳатлари билан педагогиканинг асоси ҳисобланади. Зеро, маориф тизимидаги таълим–тарбия ўзини ҳар бир қадамда ахлоқий тарбия сифатида намоён қилади.
Этика ва руҳшунослик. Қадимдаёқ ахлоқшуносликнинг руҳшунослик (психология) билан алоқаси алоҳида аҳамиятга эга бўлган. Зотан, бу иккала фан кишилар хатти–ҳаракати, феъл–атвори ва майл–истакларини ўрганади. Лекин бу ўрганиш икки хил нуқтаи назардан олиб борилади: руҳшунослик у ёки бу хатти–ҳаракат, феъл–атвор, сабабий асос (мотив)ларнинг руҳий табиати ва шаклланиш шарт–шароитларини очиб беради, ахлоқшунослик эса руҳшунослик тадқиқ этган ҳодисаларнинг ахлоқий аҳамиятини тушунтиради.
Этика ва социология. Бу иккала фан инсон фаолиятини бошқаришнинг ижтимоий мурватларидан бўлмиш ахлоқни ўрганади. Лекин ахлоқшуносликнинг миқёси бу борада кенг. Маълумки, социология инсонларнинг оммавий хатти–ҳаракати ва уларнинг қонуниятларини фақат муайян ижтимоий тузум доирасидагина тадқиқ этади. Ахлоқшунослик эса, ўз моҳиятига кўра, лозим бўлганда, муайян ижтимоий тузум ёки давр доирасидан чиқиб, инсон ахлоқининг юксак ютуғи сифатида келгуси даврлар учун ҳам тарихий ва ахлоқий аҳамият касб этган шахсий, истисноли хатти–ҳаракатларни ҳамда уларнинг сабабий асосларини ўрганади.
Этика ва сиёсатшунослик. Сиёсий кураш қарама–қарши ахлоқий қоидалар ва талаблар курашини тақозо этади. Шахсий интилишлар билан давлат ва жамият манфаатларининг мослиги, мақсадлар ва воситаларнинг пок ёки нопоклиги муаммолари ўртага чиқади. Лекин, аслида сиёсат қай даражада ахлоқийлик касб этса, шунчалик у оқилона бўладиШунингдек, раҳбарлик одоби, партиявий одоб, этикет сингари ахлоқшуносликнинг ахлоқий маданияти доирасига кирувчи махсус соҳалари ҳам сиёсатшунослик билан чамбарчас боғлиқ.
Этика ва экология. Кейинги пайтларда ахлоқшуносликнинг экология билан алоқаси тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Тарихан ахлоқшунослик кўпроқ инсоннинг ўзи, ўзгалар ва жамият олдидаги мажбуриятларини таҳлил этиш билан шуғулланган, унинг табиатга бўлган муносабати диққат Марказидан четда қолиб келган. Лекин кейинги даврларда, айниқса, ХХ ва ХХi асрда табиатга нисбатан тор манфаатпарастлик доирасидаги ёндашувлар оқибатида пайдо бўлган экологик буҳрон манзарани ўзгартирди.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish