I маъруза машғулотлари



Download 424,93 Kb.
bet19/157
Sana16.03.2022
Hajmi424,93 Kb.
#495318
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   157
Bog'liq
Falsafa maruza

Юсуф Хос Ҳожиб XI асрнинг кўзга қўринган шоири ва мутафаккири эди. У 1017 йилда Боласоғун (ҳозирги Қирғизистоннинг Тўқмоқ) шаҳрида туғилган. Юсуф Хос Ҳожиб ўзининг бирдан бир достони бўлган туркий тилда ёзилган «Қутадғу билиг» («Бахтга элтувчи билиг») билан машҳур бўлган. Достон бизгача тўлалигича етиб келган. «Қутадғу билиг» нинг 3 нусхаси маълум: Ҳирот, Қоҳира ва Тошкент.
«Қутадғу билиг» ахлоқий-насихатомуз асар сифатида Шарқ ўрта асрининг дунёвий адабиётига мансуб турк тилидаги энг йирик ёдгорликларидан бири эди.
Ушбу китоб 1069 йилда ёзилган бўлиб, муаллиф уни Қашқар ҳокими Сулаймон Арслон Қорахонга бағишлаган, шунинг учун ҳам хон унга Хос Ҳожиб, яъни буюк хоннинг махсус маслаҳатчиси унвонини берган.
Юсуфнинг фикрича, ҳукмдор ва унинг теварагидаги кишилар «давлат илми» қоидаларига биноан бошқаришга ўрганиб олишлари ҳусусида ана шу китобдан барча зарур билимларни топишлари зарур эди.
Юсуф Хос Ҳожиб ўз замонасининг жуда билимдон кишиси эди. «Қутадғу билиг» достони унинг адабиёт, тарих, фалсафа, ахлоқшунослик ва нафосатшунослик соҳасида жуда кенг билимларга эга эканлигидан далолат беради.
Абу Ҳомид ибн Муҳаммад Ғаззолий (1058-1111) Хуросоннинг Тус шаҳрида 1058 йили таваллуд топди.
Ғаззолийнинг олдида кўндаланг турган асосий муаммо – фан билан дин ўртасидаги қарама-қаршиликни бартараф этиш эди. Ғаззолий фикрича, бу нарса тасаввуф асосида бартараф этилиши мумкин эди. У ўз Ватани Тусга қайтиб, бу масалага бағишланган қатор асарлар яратди. Ғаззолий 1111 йилнинг 19 декабрида Тус яқинидаги Табарон қишлоғида вафот этди.
Ғаззолий фалсафа, ахлоқ, дин ва тасаввуфга доир бир қанча асарларнинг муаллифидирки, улардан энг муҳимлари қуйидагилардан иборат: «Иҳёи улум ад-дин» («Диний илмларнинг жонланиши»), «Таҳофут ул-фалосифа» («Файласуфларни рад этиш»), «Кимёи саодат» («Бахт – саодат ёки ҳикмат калити»), «Мунқиз минал зилол» («Адашишлардан сақловчи»).
Мусулмон илоҳиёти тарихига Ғаззолий исломнинг назарий ақидаларини янгиловчи, илоҳиёт фалсафаси бўлган каломни асосий тизимга солувчи сифатида кирди. Бундай хизмати учун уни «Улуғ имом», «Ҳужжат ул-ислом» («Ислом динининг ҳимоячиси») лақаблари билан шарфладилар.
Ғаззолий фалсафа ва диний таълимотларнинг барча вакилларини тўрт тоифага бўлди: 1) мутакаллимлар; 2) ботинийлар; 3) файласуфлар; 4) сўфийлар.



Download 424,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish