I маъруза машғулотлари



Download 424,93 Kb.
bet15/157
Sana16.03.2022
Hajmi424,93 Kb.
#495318
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   157
Bog'liq
Falsafa maruza

Хаворижлар ҳаракати – бу ижтимоий қуйи табақаларнинг феодал гуруҳларининг зўравонлигига қарши кураши бўлиб, оддий араб-мусулмон ва маҳаллий аҳоли манфаатларини ифодалар эди.
Хаворижларнинг таълимоти барча мусулмонларнинг тенглигини тарғиб қилар эди. Улар фикрича, келиб чиқишидан қатъий назар, ҳатто у қора танли қул бўлса ҳам, агар у мўъмин бўлса, ҳар қандай одам халифа бўла олади. Улар имом-халифага давлатпаноҳ ёки муқаддас руҳоний шахс сифатида эмас, балки мўъминларнинг ваколатли доҳийси ва улар манфаатини ҳимоя қилувчи киши сифатида қарар эдилар. Халифани сайлаш ва бўшатиш, суд ишлари ва ўлимга ҳукм этиш масалалари жамоага тегишли бўлиши керак эди. Ҳар қандай мусулмон жамоаси ўз имом ёки халифасини сайлаши мумкин эди. Шунинг учун хаворижларнинг кўпчилик йўлбошчилари ўзларини имом ёки халифа деб атар эдилар.
Али ва унинг авлодларининг ҳокимиятга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватловчи унинг тарафдорлари ислом тарихига шиалар (шиа-фирқа) номи билан кирдилар. Шиалар ислом суннасини тан олмай, уни ёлғон, Алининг ҳокимиятга бўлган ҳуқуқини инкор этувчи деб билиб, ўзларининг сунналари бўлган «Ахбор» ни вужудга келтирдилар. Шиалар суннийларнинг етти ақидасига қарама-қарши равишда, асосан беш ақидани тан олар эдилар: тавҳид (яккахудолик), адл (адолатлилик), нубувват (пайғамбарлик), имомат (имомлар ҳокимияти), қиёмат (қайта тирилиш). Шиаликдаги асосий масала шиаларнинг ҳокимият ва давлатга нисбатан бўлган нуқтаи назарларини ифодаловчи имомат ҳақидаги ақидадир.
Илк исломда инсоннинг тақдири ва ҳатти-харакатлари Худо томонидан белгилаб қўйилган деган эътиқод расм бўлган эдики, Қуръонда кўрсатилган инсоннинг ўз ҳатти-ҳаракати учун жавобгарлиги ва гуноҳ ишлари учун Худо томонидан жазоланиши ҳақидаги ақидага қарама-қарши эди. Илгарилари унчалик англанмаган ушбу қарама-қаршилик, илоҳиётчилар фикрини ва диққат-эътиборини борган сари кўпроқ жалб қила бошлади.
Агар Худонинг ўзи томонидан тақдирда белгилаб қўйилган бўлса, инсон қандай қилиб ўзининг гуноҳли ҳатти-ҳаракатларига жавоб беради? Агар худо ёмонлик манбаи бўла олмайдиган бўлса, у қандай қилиб инсоннинг гуноҳли ишларини олдиндан белгилаб қўяди? Инсоннинг ўз ишлари учун жавобгарлиги, унинг ўз ҳатти-ҳаракатларида ирода эркинлигига эгалигини кўрсатмайдими, ва гуноҳли ишлар худо томонидан белгилаб қўйилиши мумкин эмасми? Бундай қарама-қаршиликларни дин ўзининг у ёки бу ақидасидан воз кечмасдан ҳал қилишга кучи етмайди. Бу масала бўйича баҳслар VII-IX асрлар давомида жабарийлар (арабча-жабария –мажбур қилиш, зўрлик, жабр), яъни инсоннинг барча ҳатти-ҳаракатлари унинг тақдирида азалдан белгилаб қўйилган деган фикр тарафдорлари билан қадарийлар (арабча-қадария-ҳокимият, яъни инсоннинг ўз ҳатти-ҳаракатлари устидан ҳокимияти) ўртасида олиб борилдики, улар фикрича, худо адолатли бўлиб, ёмонлик манбаи бўла олмаслиги туфайли, гуноҳли ҳатти-ҳаракатлар унинг томонидан олдиндан белгилаб қўйилиши мумкин эмас. Демак, инсон ўз ҳаракатларида озод бўлиб, унинг оқибатлари учун ҳақту Аллоҳ олдида жавоб бермоғи лозим.
Қадарийлар таълимотини кейинчалик ўз устозлари Ҳасан ал-Басрийни (624-728) тарк этган шогирдлари бўлган муътазилийлар (арабча-муътазила ажраб чиққанлар) ривожлантирдилар. Муътазила таълимотининг асосчиси Восил ибн Ато (699-748) эди. Бу ўз таълимотини ақлга таяниб баён қилувчи ва шу даврга келиб Араб халифалигига Искандария орқали кириб келган юнон мантиғи ва фалсафасининг тушунча ва усулларидан фойдаланган, биринчи фалсафий илоҳиёт мактаби эди.
Муътазила оқими тарихида муайян мутафаккирларнинг номи билан боғлиқ бўлган кўплаб гуруҳлар мавжуд эди. IX ва Х асрлардаги асосий мактаблар Басра ва Бағдод мактаблари эди.
Барча муътазилийлар учун умумий бирдай нарса деб ҳисобланадиган мезон сифатида бешта асосий қоида (усул) хизмат қилади:
1. Яккахудолик (тавҳид) – кўпхудолик, антропоморфизм (одамларга хос хусусиятларнинг нарсалар, жониворлар ва табиат ҳодисаларига ҳам хос деб ҳисоблайдиган ибтидоий тафаккур), ҳамда илоҳий моҳиятдан фарқ қилувчи илоҳий сифатларнинг ҳақиқийли ва чексизлигини муайян моҳиятлар ёки рамзлар эканлигини рад қилувчи Худо ҳақидаги таълимот.
Муътазилийлар илоҳий моҳиятлар билан бир хил ҳисобланадиган моҳиятлар сифатини (билим, ҳокимият, ҳаёт) фарқ қилар эдилар. Шунинг учун уларни чексиз ҳисоблаб, ҳаракатлар сифатини (ирода, эшитиш, нутқ) яратилган деб қараб, уларни замон билан бирга ўсиб борувчи ва ўзгарувчи ва шунинг учун ҳам илоҳий моҳиятдан фарқ қилувчи деб билар эдилар. Ана шу ердан антропоморфизмни рад этиш ва Қуръоннинг яратилганлигини тан олиш келиб чиқар эди.
Антропоморфизмни рад этиб, улар Худонинг сифатларини ҳам рад этдилар. Уни ягона, мавҳум, бўлинмас, аниқлаб бўлмайдиган ва билиб ҳам бўлмайдиган деб талқин қилдилар. Абадийлик фақат Худогагина хос бўлганлигидан, Қуръон абадий бўла олмайди, негаки, бу нарса икки томонлама мангуликка олиб келади. Демак, Қуръон Худо томонидан яратилган ва унинг томонидан ижод қилинган нарсалардан биридир.
Шу даврдан бошлаб «калом» (арабча-«таълимот») номини олган илк ислом фалсафаси ишлаб чиқила бошланди. Бу таълимот тарафдорларни мутакаллимлар деб атадилар. Мутакаллимлар анъанадан кўра, ақлга таянишнинг афзаллигини таъкидлар, «тақлид»ни рад этар ва бирор-бир нуқтаи назар ва таълимотни қабул қилишдан олдин эҳтиёткорлик жиҳатидан унга шубҳа билан қарашни насиҳат қилар эдилар.
Илгариги илоҳиётчилардан фарқли ўлароқ, Ашарий ва унинг издошлари илк исломни мантик ва фалсафани, яъни ақлий усулни қўллаш йўли билан ҳимоя қилишга уриндилар. Ашарий тақдирга ишониш ва ирода эркинли ҳақидаги таълимотнинг ички қарама-қаршилигини муроса йўли билан ҳал қилишга уринди. «Касб» назарияси унга тааллуқли эдики, унга биноан қазо (қарор, ҳукм) Худонинг абадий ва умумий иродаси бўлиб, қадар (ҳокимият, ирода) эса, Худонинг қарорини дунё ҳодисаларига қисман қўлланилиши эди. Инсон ушбу айрим олинган қарорни фақат ўзиникидек «касб этади» ёки «ўзлаштиради». Бу назарияга мувофиқ ҳатти-ҳаракат Худо томонидан яратилади, аммо ирода эркинлигига эга бўлган инсон томонидан касб этилади ва бажарилади.
«Калом»нинг илоҳиётга доир масалалари тараққиётида ашъарийа маслакдошлари ўз таълимотларини муътазилийлар билан анъанавий ақида тарафдорларининг нуқтаи назарлари ўртасига қўйдилар. «Калом» тарихида янги босқич XIII асрнинг бошидан, айни мутакаллимлар билан файласуфлар, биринчи навбатда Ибн Сино мактаби ўртасида дўстона алоқалар тикланган вақтда бошланди. Бу тикланиш биринчилар учун Шахристоний (1153 й.вафот этган) ва Фахриддин Розий (1209 йил вафот этган) асарлари туфайли тайёрланган бўлса, иккинчилар учун Насриддин Тусий (1274 йил вафот этган) ижоди баракатидан муяссар бўлган эди. Бунинг натижасида, Ибн Халдун (1332-1405) қайд этгандек, охирги муътазилийлар орасида «калом» ва Фалсафа (мантиқ, этика, эстетика) муаммолари шундай қўшилиб кетган эдики, бу фанларни бир-биридан ажратиб бўлмай қолди1.

Download 424,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish