I маъруза машғулотлари



Download 424,93 Kb.
bet23/157
Sana16.03.2022
Hajmi424,93 Kb.
#495318
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   157
Bog'liq
Falsafa maruza

Зокиржон Фурқатнинг маърифатпарварлик қарашлари унинг «Илм хосияти», «Ақл мажлиси хусусида», «Виставка хусусида» ва бошқа машҳур шеърларида ўз ифодасини топган. У маданиятнинг оташин тарғиботчиси эди. Европа маданиятига катта аҳамият бериб, илғор халқлар сафидан жой олиш учун ёшларни билим эгаллашга чақиради.
Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий ва Қорақалпоқ шоири Бердимурод Бердақ (1827-1900) лар ижодида нафақат халқни маърифатли қилиш масалалари, шу билан бирга, ҳуррият ва адолатга интилиш, Ватанга муҳаббат, маънавий-ахлоқий мавзулар ҳам ўз аксини топди.
Хуллас, XIX-XX аср бошларидаги илғор шоирлар, ёзувчилар, тарихчилар ва жамоат арбобларининг ижоди комил инсон, эркин жамият ҳақидаги ғояларни ривожлантирди ва мустамлакачиликка қарши кураш ғояси йўлидаги илғор миллий тафаккурнинг шаклланишида фалсафий асос бўлиб хизмат қилди.
Жадидчилик - XIX аср охири - ХХ аср бошидаги кўплаб Шарқ мамлакатларидаги миллий-тараққийпарвар зиёлиларнинг ислоҳотчилик ҳаракати. Бу ҳаракат Ўрта Осиё халқларининг маданий, миллий-сиёсий жиҳатдан ривожланиши учун алоҳида аҳамиятга эга бўлди. "Жадидлар" деган номнинг ўзи "усули жадид" ("Янги усуллар") тушунчаси асосида келиб чиққан. Бу атама остида ўқитишнинг янги усуллари тушунилар, янги усулдаги мактаблар шу асосда қурилган эди.
Жадидчиликнинг ўзига хос феномен, нодир ҳодиса эканлиги нимада кўринади? Бу биринчи навбатда, жадидларнинг нафақат Шарқ, балки Ғарб маданиятини ҳам эгаллаш асосида шаклланган юксак ақлий-маънавий заковатида намоён бўлади. Уларнинг деярли барчаси олий диний маълумот олиб, Навоий Жомий, Фузулийнинг юксак инсонпарварлик ғоялари билан суғорилган асарлари, ўрта аср Шарқ мутафаккирларининг фалсафий қарашларинингтаъсири остида тарбияланиб, ўз интеллектини хориж – ҳам Шарқ, ҳам Ғарб маданияти ютуқлари билан бойитдилар. Бу жадидлар фалсафий дунёқарашининг ўзига хос хусусиятини белгилаб берди.
Жадидлар ислом фалсафаси нуқтаи назари асосида иш тутганлар. Мавзунинг ҳозирги тадқиқотчилари ёзганидек: «Ислом ва фан, ислом ва илғор тараққиёт - XIX аср иккинчи ярмида мусулмон мамлакатларидаги интеллектуал ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар ўтказиш йўлидаги изланишларнинг фалсафий асоси ҳисобланади»9. Маърифатпарвар, адабиётшунос, драматург, файласуф, сиёсий арбоб маданиятшунослик назариётчиси ва амалиётчиси Маҳмудхўжа Беҳбудий (1874-1919) жадидчилик ҳаракатининг йирик раҳнамо ва назариётчиларидан бири эди. "Ўша давр Туркистон жадидларидан бирортаси сиёсий, ижтимоий фаолияти ҳамда билим доирасининг кенг ва чуқурлиги жиҳатидан унга тенглаша олмас эди"10, - деб ёзган эди. Ф.Хўжаев. Кекса шарқшунос Л.Азиззода эса ҳам 1926 йилдаёқ уни Шарқнинг энг буюк гуманистлари ва мутафаккирлари билан бир қаторга қўйган эди: "Агар Ўзбекистонда фан ва маданият соҳасида Улуғбек ва Навоийдан кейин учинчи бир шахснинг номини абадийлаштириш керак бўлса, бу шубҳасиз Беҳбудийга ўрнатилган ёдгорлик бўлиши керак"11.

Download 424,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish